Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигида ўтган йиғилишда барча терма жамоаларнинг бош мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тингланди.

Йиғилиш давомида ҳар бир ёш тоифасидаги мураббийлар ўз ишига замонавий, режали ва бугунги кун жаҳон футболидаги талабларга мос равишда ёндашиши зарурлиги таъкидланди. Тайёргарлик жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланиш, мураббийлар штабида эса доимий равишда тахлилчилар, селекционерлар ва тўлиқ тиббий таркиб бўлиши талаб қилинди.

Бу борада мураббийлар кенгашининг тажрибали вакиллари ҳамда футболимизнинг Миржалол Қосимов, Рўзиқул Бердиев каби етук мутахассислари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди.

«ЎФА мураббийларга барча шароитлар тақдим қилади ва ўз навбатида юқори талаблар ҳам қўяди. Ўтказилган учрашувлар, бўлажак рақиблар, ҳар бир футболчининг хатти-ҳаракатлари синчиковлик билан ўрганиб чиқилиши ва таҳлил этилиши зарур.

Дунё футболи билан ҳамнафас бўлиш, таҳлилий ва танқидий ёндашиб, ўз устида ишлаган ҳолда натижаларни яхшилаб бориш ҳар бир мураббийнинг вазифаси», деди Равшан Эрматов.

Йиғилишда шунингдек, болалар-ўсмирлар ва аёллар футболини ривожлантириш, ички чемпионатлар нуфузини ошириш, турнирларга футболчиларни нафақат жисмонан, балки руҳан тайёрлаб бориш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Футзал терма жамоасининг Жаҳон Чемпионатидаги иштироки ижобий баҳоланди. Ўз навбатида, футзални янада ривожлантириш учун ўйинчилар етиштириб беришда алоҳида тизим йўлга қўйиш, бу борада академиялар ташкил этиш каби таклифлар билдирилди.

Мутахассислар томонидан олдинда турган мусобақаларга тизимли тайёргарлик кўриш режаси ишлаб чиқилиб, барча ёш тоифасидаги жамоалар учун татбиқ этиш вазифаси қўйилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:35, 30.09.2021. Ўқилди: 1235 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик