Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барселона»га ким керак: Хави, Конте, Лёв?...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 

Сўнгги кунларда жаҳон футболи оламидаги энг тренддаги янгиликлардан бири "Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куманнинг истеъфога чиқарилиши ҳақида хабарлар бўлмоқда.

Шу ўринда айтиш жоиз, Куманга қойил қолиш керак. Жамоага келган пайтни эсланг, Бартамеу ва Месси ўртасидаги ҳақиқий "жанг" бўлаётган вақтда қўрқмай бир пайтлар ўзи тўп тепган жамоасига мураббий бўлиб келди. Педри каби ёш футболчиларни кашф этди, уларга имкон берди. Жамоани қисман янгилашга муваффақ бўлди. Аммо, ҳали мураббийликда топ клуб даражасида эмаслиги кўриниб қолди.

Мураббий ўрнига жуда кўплаб номзодлар номи илгари суриляпти. Ҳар соатда янги вариантлар пайдо бўлмоқда. Биз мана шу номзодлар ичида бу лавозимга энг яқин турганларини ва уларнинг "Барселона"га қанчалик мос келиши ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Мухлислар истаги

Хави – клуб афсонаси, мураббийликда ҳам кўп нарсалар кутилаётгани ва каталонча тизимни яхши билгани учун бу жойга муносиб. Уни мухлислар ҳурмат қилишади, ўзгача қадрлашади. Хавидан Зидандек буюк натижалар олиб келишига ишонишади. Чунки испаниялик афсона ҳеч қачон Каталон мухлисларининг ишончини суистеъмол қилмаган. Собиқ футболчининг клубига қайтишига ягона тўсиқ унинг катта жамоалар билан ишламагани бўлиши мумкин.

Экспертлар танлови

Конте – қаттиққўл, аниқ бир услубга таяниб ўйин қурадиган малакали мутахассис. Шунингдек, мутахассислар таркибдаги деярли барча футболчилар итальян мураббийининг услубига мос тушади деб ўйлашмоқда. Яъни, агар Антонио Каталония клубига келса, Кумандек қийинчиликка дуч келмайди. Яна Контени қийин ҳолатда бўлишига қарамасдан, "Челси" ва "Интер" каби жамоаларни чемпион қила олганини ҳам унутмаслик керак. Ҳозир "кўк-анорранглилар" ҳам худди ўша жамоалардек қийин вазиятда. Аммо, бу танлов клуб президенти Жоан Лапортага ёқмаяпти.

Раҳбарият хоҳиши

Роберто Мартинес – тактик схемалар борасида айнан унинг қарашлари ҳозирги "Барселона"га жуда мос келиши мумкин. 4-2-3-1, 4-3-3 ҳамда 3 та ҳимоячи ва 2 та чалғитувчи лотераллар билан ҳаракатланишни хуш кўрувчи мутахассис раҳбарият томонидан асосий номзод қилиб кўрсатилган. Хавининг мураббийликда Европа футболидаги тажрибасизлиги, Контенинг қайсарлик ва юқори маошини ҳисобга олсак, балки Мартинесни яқин орада Каталонияда кўриб қолишимиз мумкин.

Ноодатий вариант

Йоахим Лёв – Германия терма жамоасининг тўхтатиб бўлмас дея таърифланган авлод бош мураббийи. Унинг салоҳияти юқори эканлиги аниқ. Муҳими, у қўлидаги чекланган маҳсулотдан максимал фойдалана олади. Ҳар ҳолда, терма жамоадаги кўп йиллик фаолияти бу борада катта дарс бўлди дея оламиз. Айниқса, ёшлар билан ишлаш – Лёвнинг устун томони.

2017 йил Россияда ўтган Конфедерациялар кубоги кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Иккинчи таркиб дея катта натижа кутилмаган бир вақтда, Лёв немис ёшлари билан турнирни забт этганди.

Бу шунчаки лавозимга энг яқин турган инсонларнинг жамоага қанчалик тўғри келиши ҳақидаги фикрлар эди. Хўш, сизнинг фикрингиз қандай?

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:52, 01.10.2021. Ўқилди: 4869 марта. Фикрлар: 34 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик