Виллаш-Боаш: «Бу ғалаба жуда зарур эди»
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш премьер-лиганинг 26-туридан ўрин олган "Болтон"га қарши учрашувда ғалабадан (3:0) кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бир неча муваффақиятсиз натижалардан кейин бу ғалаба жуда ҳам зарур эди. Бугунги учрашувда яхши футбол кўрсатиш учун жуда кўп ишладик. Машғулотларга зўр бердик. Олдин ам голли вазиятларни кўп яратардик. Лекин улардан унумли фойдаланиш самарадорлиги йўқ эди. Ана энди биз яна премьер-лигада ҳақиқий куршга қўшилдик", дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди "Би-Би-Си" ахборот агентлиги.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 01:01, 26.02.2012. Ўқилди: 9368 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар