Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Менинг футболчиларим — таслим бўлмас жамоа” — Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги дебюти ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Мураббий
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи, афсонавий италиялик ҳимоячи Фабио Каннаваро Италиянинг машҳур Prime Video Sport IT каналига катта интервью берди. Суҳбат давомида мураббий Тошкентга келиши тафсилотлари, ЖЧдаги дебют ҳаяжони ва ўзбек футболчиларининг характери ҳақида гапирди.

“Пул ҳақида тортишиб ўтирмадим”
Каннаваро Ўзбекистон футбол федерацияси билан музокаралар қандай осон кечганини эслади. Унинг сўзларига кўра, Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконияти молиявий шартлардан устун бўлган.

“Мен Ўзбекистоннинг таклифига ўйлаб ўтирмасдан рози бўлдим. Бу қарорим раҳбариятга ҳам жуда маъқул келди, чунки мен улар билан на пул масаласида, на бошқа шартлар борасида тортишиб ўтирмадим. Уларга шунчаки айтдим: ‘вақтида футболчи сифатида мундиалда иштирок этган инсонга йиллар ўтиб мураббий сифатида қайтиш — бу тақдирнинг ҳақиқий совғасидир’. Мундиалга қайтишнинг завқи бошқача”.

Каннаваронинг таъкидлашича, унинг Ўзбекистон билан танишуви жамоа устози этиб тайинланишидан бир неча ой олдин, Тошкентдаги “Афсоналар ўйини”да бошланган:

“Ўшанда муҳитни ҳис қилган эдим. Федерация вице-президенти, собиқ халқаро ҳакам (Равшан Эрматов — таҳр.) билан танишиб қолгандик. Бир неча ҳафтадан сўнг у қўнғироқ қилиб, учрашув таклиф қилди. Ҳеч иккиланмай рози бўлдим”.

“Менинг футболчиларим — таслим бўлмас жамоа”
Интервью давомида бошловчи Каннаварога: “мундиалда қанча узоққа бора оласизлар?” деган савол билан юзланди. Мураббий эса босиқлик билан жавоб қайтарди:

“Биз ҳозирча дунёнинг энг йирик терма жамоаси эмасмиз. Таркибимиз фақат ўта истеъдодли ёки юлдузлардан иборат деб ҳам айта олмайман. Аммо биз — жуда қаттиқ меҳнат қиладиган жамоамиз. Бизга қарши ўйнаш ҳаммага жуда қийин бўлади. Менинг футболчиларим жаҳон чемпионатида ҳеч қачон таслим бўлмасликларини бутун дунёга кўрсатишларини истайман”.

Шунингдек, Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси мундиалда босимсиз ўйнашини билдирди:

“Мундиалда босим шу даражада юқорики, мен ўз футболчиларим у ерга ‘йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ’ деган характерда боришларини таъминлашим керак. Биз шундай гуруҳдамизки, ҳатто битта очко қўлга киритиш ҳам катта натижа бўлади. Биз жуда терма жамоаларга қарши ўйнаймиз, лекин мен ўша ҳаяжон ва асабийликни жамоанинг онгидан олиб ташлаш устида ишлаяпман”.

Суҳбат давомида Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси ортида нафақат 38 миллионлик ўзбек халқи, балки бутун Италия мухлислари туришини билдирди.

“Ҳа, буни менга кўпчилик айтди, италияликлар бизга мухлислик қилишади. Мундиал — бу бошланиши. Ундан олти ой ўтиб бизни Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё Кубоги кутиб турибди. Ишонаманки, ўша турнирда терма жамоамиз кўрсатадиган ўйиндан барчамиз завқ оламиз”.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси “K” гуруҳида Португалия, Колумбия ҳамда Конга Демократик Республикасига қарши майдонга тушади. Каннаваро жамоаси мундиалдаги илк ўйинини 17 июнь куни Мехико шаҳрида Колумбияга қарши ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:27, 18.04.2026. Ўқилди: 1271 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик