Превью. 22-тур. «Насаф» - «Металлург»
ФИФА кунлари ниҳоялаб, Суперлига қайтмоқда. «Аждарлар» навбатдаги 22-турда Бекободнинг «Металлург» жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс 15 октябрь куни соат 18:30 бошланади.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 47 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 12 учрашувда бекободликлар, 29 ўйинда эса «аждарлар» зафар қучишган. 6 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати 77:38 га тенг. Устунлик қаршиликлар тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф“ – «Металлург» 7:0, «Металлург» – «Насаф» 3:0.
Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2021 йили 23 июнь куни Бекободда ўтказган. Бу учрашувда бекободликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:
23.06.2021. Металлург — Насаф 2:1
26.10.2020. Металлург – Насаф 0:2
06.07.2020. Насаф — Металлург 1:0
31.07.2019. Насаф — Металлург 1:2
23.06.2019. Металлург — Насаф 0:1
Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 09:35, 14.10.2021. Ўқилди: 2120 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар