Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Гави «Реал»даги муштлашув ҳақида: «Агар бу рост бўлса, Тчуаменини «эл-класико»да ўйнатиш хато бўлган» [0]

ФИФА Жаҳон чемпионати яқинлашаётган бир пайтда Конгодаги Эбола касаллиги авж олишига муносабат билдирди [0]

Жон Оби Микел: «Алонсонинг «Челси»га келганидан жуда бахтиёрман» [0]

Жаккерини: «Спаллетти услубни шакллантирди, аммо «Ювентус»га характер етишмади» [0]

«Арсенал» — «ПСЖ» ўртасидаги ЕЧЛ финали Буюк Британияда бепул кўрсатилмайди [0]

Гави хейтерларга жавоб қайтарди [0]

Уэйн Руни: «Гвардиола кетганидан кейин «Манчестер Сити»нинг аввалгидек муваффақият қозонишига ҳеч қандай имконият йўқ» [0]

Стоунс «Манчестер Сити»даги 10 йиллик фаолияти ҳақида гапирди [0]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [0]

Узр сўраш фойда бермади: Бьелса Луис Суаресни жаҳон чемпионатига олиб кетмаслигини маълум қилди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. АГМК 5 та гол урилган ўйинда «Машъал»дан устун келди,«Насаф»да кичик ҳисобдаги ғалаба

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган дастлабки икки ўйин 15 октябрь, жума куни бўлиб ўтди.

АГМК ва «Машъал» ўртасидаги учрашувда меҳмонлар биринчи бўлиб ҳисобни очди. 8-дақиқада Самюэль Онониву Чигози рақиб дарвозасини ишғол қилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Санжар Турсунов пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. 17-дақиқада Миржамол Қосимов мезбонларни олдинга олиб чиқувчи гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимда Аббосжон Отахонов АГМКнинг 3-голини урди. 86-дақиқада  Сирожиддин Қўзиев пенальтини голга айлантирди. Аммо бу гол «Машъал»га ҳисобни тенглаштириш учун ҳам етарли бўлмади.

Учрашувдан сўнг АГМК 40 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. «Машъал» эса 18 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Қаршида бўлиб ўтган учрашувда «Насаф» Умар Эшмуродовнинг голи эвазига «Металлург» устидан ғалаба қозонди. Қайд этиб ўтиш жоиз, «Металлург» иккинчи бўлимни бир киши кам бўлиб ўтказди. 47-дақиқада Худойшукур Сатторов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Учрашувнинг охирги дақиқаларида бош ҳакам«Насаф» дарвозаси томон пенальти белгилади. Аммо «Металлург» футболчиси Иброҳим Ибрагимов ўз имкониятидан фойдалана олмади.

22-турдаги ғалабадан сўнг «Насаф» 39 очко жамғарди ва битта ўйин кам ўтказган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. «Металлург» 19 очко билан 10-ўринда қолди.

Суперлига, 22-тур
15 октябрь, жума
АГМК — «Машъал» 3:2
Голлар: 0:1 — 8 Чигози, 1:1 — 12 Турсунов (пенальти), 2:1 — 17 Қосимов, 3:1 — 51 Отахонов, 3:2 — 86 Қўзиев (пенальти).
АГМК: 35. Валижон Раҳимов, 2. Акромжон Комилов, 4. Миржамол Қосимов (23. Йован Жокич, 76), 7.Сардор Раҳмонов, 10. Ҳусниддин Ғофуров (20. Мирғиёс Сулаймонов, 90+4), 15. Аббосжон Отахонов, 17. Санжар Турсунов, 18. Александр Касян (27. Мартин Боаке, 76), 22. Санжар Шоаҳмедов (8. Бобур Йўлдошев, 88), 28. Шоҳруҳ Гадоев (11. Муроджон Тошматов, 76), 77. Дилшод Аҳмадалиев.
«Машъал»: 35. Достон Тўхтабоев, 5. Нажмиддин Нормуродов, 7. Ифеани Ифеани, 9. Ойбек Нурматов (22. Сирожиддин Қўзиев, 81), 10. Годвин Оквара Чика (99. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 81), 11. Самюэль Онониву Чигози, 13. Шаҳзод Шайманов (97. Руслан Хожиев, 64), 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов (19. Қаҳрамон Баҳодиров, 57), 27. Муҳаммадали Йўлдошев (77. Иброҳим Нўмонов, 57).
Огоҳлантиришлар: Алиқулов (11), Оквара Чика (26), Шодмонов (35), Қосимов (62), Нурматов (73).

«Насаф» — «Металлург» 1:0
Гол: 1:0 — 12 Эшмуродов.
«Насаф»: 1. Умиджон Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Дониёр Нарзуллаев (20. Сухроб Нуруллоев, 69), 8. Дилшод Саитов (4. Ҳусниддин Алиқулов,69), 18. Баҳром Абдураҳимов ( 99. Андрия Калудерович 61), 19. Ҳусайн Норчаев (50. Шоҳмалик Комилов, 81), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (70. Абубакр Ризо Турдалиев, 81), 92. Умар Эшмуродов.
«Металлург»: 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одил Абдумажидов, 6. Худойшукур Сатторов, 8. Саламат Қутибоев (9. Маҳмуджон Қудратиллаев, 57) , 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 28. Станислав Андреев, 30. Иброҳим Ибрагимов, 48. Дилшод Раҳматуллаев (70. Муҳаммад Исаэв, 57), 55. Акбар Исматуллаэв (90. Абдураҳмон Абдулҳақов 57), 80. Фаррух Иброҳимов, 98. Дамир Темиров (7. Руслан Розиев,71).
Огоҳлантиришлар: Сатторов (43), Абдураҳимов (51), Исаев (66).
Четлатиш: Сатторов (47).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:07, 15.10.2021. Ўқилди: 1344 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик