Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Барселона" vs "Ливерпуль". Бу икки клубни кимлар боғлаб туради?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболнинг ашаддий мухлислари Филиппе Коунтиньони "Ливерпуль"да ҳам "Барселона"да ҳам тўп сурганини яхши билишади. Бундай футболчилар анчагина. Улар ўз умрининг маълум қисмини дунёнинг иккита буюк клубларида ўйнаб ўтказишган. Қуйида ана шундай футболчилар ҳақида гап боради.

Филиппе Коунтиньо

Бразилиялик 2013 йилда "Интер" сафидан мерсисайдликлар таркибига бориб қўшилган эди. Унинг ўша пайтдаги баҳоси 8,5 миллион фунтга тенг бўлган. Коунтиньо Бренден Рожерс ва Юрген Клопп қўл-остида жамоанинг асосий футболчисига айланади. У кейинчалик 2018 йилда 142 миллион фунт эвазига "Барселона"га сотиб юборилади.

Луис Суарес

Биз бу йигитни жуда яхши таниймиз. Луис "Ливерпуль" тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири эди. "Атлетико" футболчиси бўлган Суарес 2011 йилда "Ливерпуль" сафига Нидерландиянинг "Аякс" жамоасидан олиб келинади. У 3 мавсумдан кейин, 2014 йилдаги Жаҳон чемпионатида кўрсатган ўйинлари эвазига "Барселона" футболчисига айланган.

Хавьер Маскерано

Маскерано "Ливерпуль"га 2007 йилда "Вест Хэм" сафидан бориб қўшилган эди. У жамоада Хаби Алонсо билан яхши жуфтлик сифатида кўринади. 2009 йилда қизиллар мавсумни еттинчи ўринда якунлайди. Шундан кейин жамоадаги муҳитдан қониқмаган аргентиналик 2010 йилда "Барса"га сотиб юборилади.

Пепе Рейна

Рейна ҳам "Барселона" футболчиси бўлганми деган савол туғилиши табиий, ҳаммада. Лекин шундай. У 2000-2002 йиллар оралиғида каталонияликлар таркибида эди. Пепе Барселона шаҳрида икки мавсумда 49 марта майдонга тушишга улгуради. Ҳозирда 39 ёшда бўлган дарвозабон, тезда "Вильярреал"га сотиб юборилади. У ерда уч мавсум ўйнаб, 2005 йилда Ливерпуль шаҳрига ташриф буюради. Рейна 396 талик ўйин билан 2014 йилда "Бавария" сафига жўнаб кетади.

Боло Зенден

Зенден Голландиянинг энг яхши футболчиларидан эди. У 1998 йилда Луи ван Гал қўл-остида "Барселона"да ҳаракат қила бошлайди. Бироқ уч йилдан кейин "Челси"га йўл олади. У бир муддат "Мидлсбро"да ҳам ўйнаб кетган. Унинг "Ливерпуль"га ташрифи омадли бўлади. Зенден у ерда Англия кубоги соҳиби ва ЕЧЛ финалчисига айланади.

Маурисио Пеллегрино

Пеллегрино 1998 йилда ван Гал томонидан "Барселона"га келтирилган яна бир футболчи эди. У қисқа вақт Каталонияда бўлиб, кейин "Валенсия"га ўтиб кетади. Сал кейинроқ, 2005 йилда Рафаель Бенитезнинг "Ливерпуль"ига қўшиб олинади. Пеллегрино "Ливерпуль"да ўйнаган илк аргентиналик эди.

Луис Гарсия

Гарсия асли "Барселона" орқали танилган бўлса ҳам 2004 йилда Ливерпуль шаҳрига йўл олади. У "Энфилд"да мухлислар ёқимтойига айланганди. Иқтидорли футболчи қизил формада ажойиб голлар урди ва ёрқин лаҳзалар билан ёдимизда қолди. Испаниялик АПЛда унутилмас ўйин кўрсатган.

Яри Литманен

Ҳар икки клуб сафида бўй кўрсатган футболчилардан бири бу Жари Литманендир. У ажойиб футболчилардан бири эди. Аммо фаолияти давомидаги жароҳатлари унга ҳақиқий юлдузга айланишга ва орузларига эришишга имкон бермади. У "Аякс"дан "Барселона"га 2008 йилда трансфер қилинади. 2011 йилда АПЛга "Ливерпуль" ўйинчиси бўлиб боради. Шундай бўлсада, Литманен на "Камп Ноу"да ва на "Энфилд"да "Аякс"даги футболини кўрсатиб бера олди.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 22:29, 15.10.2021. Ўқилди: 4735 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.