Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик"
“Насаф” – "Металлург" учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида даставвал меҳмонлар жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Артём Петросян ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
— Биринчи навбатда, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Иккинчи таймда 10 киши бўлиб қолганимизга қарамасдан, охиригача курашишди. Пенальтидан гол уролмадик, лекин бу — футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради.
"Насаф" – тезкор ва яхши таркибга эга жамоа. Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик. Жамоамиз футболчиларига иккинчи бўлимдаги ҳаракатлари учун ташаккур.
— Дарвозабон яхши ҳаракат қилди...
— Дарвозабоннинг вазифаси ўзи шу, у қутқариши керак. Иккита учта қийин вазиятда Турсунбоев зўр ўйнади ва жамоамиз жонига ора кирди.
— "Металлург" ўтган йилга қараганда ёмонроқ ўйнамоқда. Бу нима билан боғлиқ?
— Буни ҳозир тушунтириб беролмайман, бу узоқ вақтни талаб қилади. Ўйлайманки, ўтган йилги етакчиларнинг жамоани тарк этгани таъсир қилди.
Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 22:35, 15.10.2021. Ўқилди: 1348 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар