Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 6 6
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Оҳори тўкилаётган Жозе ёхуд баҳоналардан соябон ясаган Моуриньо

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кеча барча гувоҳ бўлганидек, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган Римнинг «Рома» клуби меҳмонда "Буде Глимпт"га имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувдан сўнг эса итальянлар устози Жозе Моуриньонинг ОАВга берган интервьюси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Дастлаб бироз бўлсада тасаввурга эга бўлишингиз учун ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Бу менинг айбим. Айнан шундай таркибда ўйнашни хоҳладим. Баъзи футболчиларга ўйин амалиёти беришга қарор қилгандим. «Рома»даги бир гуруҳ футболчилар ва бошқа ўйинчилар орасида даражадаги фарқ жуда катта. Агар бир таркибни мавсум давомида тушириш имкони бўлганда, шундай қилардим. Футболчиларга дам олиши учун имкон ҳам яратиб бериш керак.

Фаолиятимда илк бор 6 та гол ўтказиб юбордим? Ҳа, буни биламан, лекин бу муаммо эмас. Йирик ҳисобдаги мағлубият нафақат менга, балки футболчиларга ҳам таъсир кўрсатади.

Кийим алмаштириш хонасида йигитлар билан гаплашиб олдим. Нима деганимни сир тутишга ҳаракат қиламан, буни оммага айтиш шарт эмас.

«Буде Глимпт» — биздан кўра яхшироқ жамоа. Айнан бугун шунақа кўринди. Улар сафида илк дақиқалардан майдонга тушган футболчилар, бизда асосий таркибда тушган ўйинчилардан сифат борасида юқори эди», - дейди мутахассис.

Рейтинги юқори бўлган ва дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири саналган Моурнинг тарихидаги илк йирик мағлубиятидан сўнг айтган гаплари ҳеч қанақасига уни оқлай олмайди. Аксинча, бу римлик мухлисларнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. Айримлари ҳатто, мураббийдан истеъфо ҳам талаб этишмоқда. Тўғри унинг гапида ҳам оз бўлсада маъно бордир. Жамоа кеча деярли иккинчи таркибда баҳсни бошлади. Аммо лиганинг савиясидан келиб чиқиб, 1:6 «бўрилар» учун шармандали ҳисоб. Зеро, сифат жиҳатидан «Рома» рақибидан бир неча баробар устун. Жозенинг қуйидаги сўзларига эътибор беринг, бугун «special one» билан жамоа ғалабага ҳақли, «мен ҳамма нарсани тўғри қилдим, афсуски, ўйинчиларнинг класси анча пастлик қилди». Албатта, бу Моурнинг шахсий услуби. Аммо, даҳшатли мағлубиятдан сўнг унга бу гаплари умуман ярашмади, энди раҳбарият унинг бу каби сўзларини баҳонадан бошқачасига тасаввур қила олмайди.

Очиғи, ўйин давомида Моуриньонинг борлиги деярли сезилмади. Албатта, бу кўчма маънода - унинг имзоси баҳсга таъсир қилмади. Кечаги учрашувдан сўнг португал жуда ожиз қиёфада гавдаланди. Бешинчи ёки олтинчи марта жамоасини ўзгартирар экан, энди у берган ваъдалар борган сари ҳақиқатга тўғри келмай қоляпти. Бу эса мураббийнинг обрўсини кескин тушириб юбормоқда. Бу билан у «Рома» мухлисларини биргина назарияга ишонтириб боряпти: «Жозе тўғри йўлда, бизнинг таркиб унга мос эмас». Аслидачи? Бунинг тескариси эмасмикан? Ҳақиқатга тик боқиш пайти келмадимикан?

Майли, ёмон таркиб ҳам дейлик. Бироқ, фактларга юзланиб кўрамиз. Ўтган мавсумда жамоа Европа лигаси яримфиналигача етиб борди. Тан олиш керак, ушбу босқичдан ўтиш учун римликларга куч етишмади. «МЮ»нинг мукаммаллашиб бораётган таркиби жиддий қаршилик кўрсатиши аниқ эди.

Шунга қарамай чорак финалгача жамоада умуман муаммо кўзга ташланмади. Ҳаммаси жойида кўринарди, гуруҳ баҳслари ҳам анча силлиқ якунланди.

Борха Майорал ЕЛнинг асосий ҳужумчиларидан бири бўлди ва 7 та гол урди. Карлес Перес 9 та ўйин ўтказди, Вилларда 13, Диаварада 10 та баҳс. Калафйори Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган «Янг Бойз» дарвозасига битта гол урганди. Кумбулла эса «Шахтёр» билан муҳим ўйинда алоҳида ажралиб турди. Ибанес ҳам асосий таркибда биринчи марта ўйнаётгани йўқ. Унинг ҳисобида 2 та гол ҳам мавжуд. Жозе айтган ностабиллик юқоридаги футболчиларга умуман ярашиқли ҳол эмас. Уларнинг кўпчилиги аллақачон тажрибали даражага чиқиб улгурган.

Кечаги баҳсдаги таркиб нафақат конференциялар лигаси, балки ундан ҳам юқорироқ бўлган турнирлар учун ҳам бемалол «тиши ўтадиган» даражада. Нафақат муносиб, балки анча савияли ўйнаш учун ҳам етарли эди десак бўлаверади. Ҳар қалай «Рома»нинг мавсум бошидаги ўйинлари ушбу фикрларга келиш учун асос бўлади. Умуман олганда, муваффақиятсиз фаолиятига қарамай Фонсеканинг ишдан бўшатилиши хато қарор экани ҳақидаги хабарлар матбуотга қалқиб чиқди.

Гасперини ўртача даражадаги таркиб билан «Аталанта»ни қай босқичга олиб чиққани барчага кундек равшан. Бергамоликлар ЕЧЛ яримфиналига қадар етиб бориб, кўпчиликни ҳайратга солди. Энди ўйлаб кўринг,
ўз вақтида гранд клублар шарафини ҳимоя қилган ҳамда анчадан бери бир жамоада ўйнаб келган футболчиларга «сифатсиз» таърифини бериш яхши хусусият эмас, бу шунчаки ўзини оқлаш учун оддий баҳона холос.

Баъзи одамлар фикрига кўра, оммавий босим орқали самарали натижага эришиш кафолатланган, ҳамманинг усули ўзгача. Аммо фақатгина ўзига ёққан ўйинчилар билан мақсадга эришиш деярли имконсиз. Жозе балки ўзи учун керакли таркибни персонал истак-хоҳишлар орқалигина йиғишига ишонар. Тўғри, унинг ўзига бўлган ишончи супер даражада юқори. Бироқ бу қолган футболчиларни кераксизга чиқариб юбориш керак дегани эмас.

«Рома» мухлислари айни дам кучли тўртлик асосий мақсад эканлиги ҳамда Конференциялар лигаси ҳеч кимга керакмаслиги борасида гапиришмоқда. Кўп йиллар давомида кўтарилган теория ҳозир ҳам амалда: Европа Лигасига ҳам ҳеч кимга фойда келтирмайдиган ва юқори мақсадлар учун курашга халақит берувчи турнир сифатида қаралмоқда.

Бундан келиб чиқадики, бугунги «Рома»да муаммолар етарлича топилади. Агар жамоа аниқ тамойилларга асосланган бўлганида эди, майдондаги футболчилар ҳамда Жозе бу қадар кўп муҳокамаларнинг мавзусига айланмасди. Агар таркибда соғлом рақобат бўлса эди, захирадагилар ҳар қандай ўйинда ҳам асосий таркиб ўйинчиларидан кам эмаслигини, мураббийнинг фикрлари шунчаки оддий гап эканлигини барчага исботлаган бўларди. Бу каби "Боде Глимпт"га қарши баҳслар фонида кулгили баҳоналар янграмаган бўлар эди. Нима ҳам дер эдик, Моуриньога эски обрўсини тиклаш учун вақт берилиши аниқ, бироқ мураббийнинг ушбу имкониятдан қандай фойдаланиши фақатгина унинг ўзига боғлиқ.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 23:50, 22.10.2021. Ўқилди: 4075 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик