Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ" "Ливерпуль"га қарши баҳсда "комбек"ка суяна олмайди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Юнайтед" клуби якшанба куни АПЛ доирасида "Ливерпуль"ни ўз майдонида қабул қилади. Бунда ҳар икки жамоа учун ҳам ғалаба жуда зарурдир. "Ливерпуль" кучли тўртликда қолиш учун курашса, "МЮ" эса унга кириш учун ҳаракат қилади. Учрашувнинг классик баҳслиги эса унинг қадрини янада оширади. Ҳозир эса тўқнашувдан илгарироқ, "МЮ"нинг мураккаб ҳолати ҳақида гап боради.

Оле-Гунар Сульшер бошқараётган "МЮ" мавсумнинг бундан буёғига комбекка асосланган ғалабаларга ишона олмайди. Бу, аввало барқарор ўйин услуби эмас. Қолаверса, "Ливерпуль" каби топ жамоалар майдонда ва ҳисобда етакчиликни қўлга олса, у ҳолда уни тортиб олиш жуда қийин кечади. 2021-22 йилги мавсумда эса, "МЮ" ўз позициясини нисбатан бой бериб қўйишга қараб оғган. Улар очиқчасига комбекка қурилган ўйин кўрсатишди. Хусусан, бу жамоа иштирокида "Саутгемптон", "Вест Хэм", "Вильярреал" ҳамда "Аталанта"га қарши айнан шундай сценарийдаги баҳсга гувоҳ бўлгандик. Ҳисобда ортда қолиш ва комбек қилиш, энг биринчи навбатда футболчиларга ортиқча руҳий ва жисмоний босим юклайди. "МЮ" ўтган мавсумни муваффақиясиз якунлагани ҳам айнан мана шу омиллар таъсирига ҳам боғлиқ бўлган.

Умуман олганда, ҳисобда ортда қола туриб, комбек қилиш, хурсанд бўлишга арзийди. Сульшер бу борада "жамоа ДНКси" иборасини қўллаганда ҳақ эди. У бу нарсани 1999 йилдаги мавсумга кўра, яхши билади. Сўнгги 30 йилдаги комбекли ғалабаларда "Бавария" етакчилик қилади. "МЮ"да эса бу воқеа тасодифан бўлаётгандек, гўё. Поль Погба "Лестер"га қарши ўйиндан сўнг жамоадаги муҳит ўзгаришини айтганди. Улар "Аталанта"га қарши ирода кўрсатишди. Аммо иккинчи бўлимда. Биринчисида эса жамоа иштирокида жуда ёмон ўйин бўлди. Яхши ўйинлар аслида стартдан бошланиш керак, иккинчи таймдан эмас. "Қизил иблислар" эртанги рақибга қарши учрашувни "Аталанта" билан ўйин сўнгидаги нотада бошлаши талаб этилади. Сульшер "МЮ ДНКси" ҳақида гапирди, бу нарса эса нафақат комбекларни, балки дастлабки дақиқалардан кучли ўйинни ҳам ўз ичига олади. Агар бу жамоа "Ливерпуль"га қарши мана шундай ўйин намойиш эта олса, у ҳолда уч очко учун ҳақли бўлишади. Чунки клубда буни эплай оладиган футболчилар етарлича топилади.

Бордию, Сульшер жамоаси яна "Лестер"га қарши кўрсатган ўйинида давом этса, нафақат мағлуб бўлиши мумкин, балки руҳий зарба ҳам қабул қилади. Биз буни тарихдаги кўплаб мисолларда кўрганмиз. Шундай бўлсада, комбеклар бу сўнгги йиллардаги каби таяниладиган нарса эмас. Бу ҳолатнинг "МЮ" футболчилари учун яна бир хавотири бор. Бу уларнинг онгида ортда қолсагина, ҳаракат қилиш ҳисси жойлашиб қолишидир. Шунга қарамай, жамоа футболчилари борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Уларнинг ҳаммаси юқори даражада сифатли футбол кўрсаткишга қодирлар. Бироқ, Сульшер қўл-остида улар 90 дақиқанинг яримидагина шундай футбол намойиш этиб келмоқда. Бу эса "Ливерпуль" билан ўйинда етарли бўлмаслиги мумкин.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:50, 23.10.2021. Ўқилди: 5156 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик