Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виктор Жалилов: “Натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишни хоҳлагандим”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Coca Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Машъал” ва “Навбаҳор” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

— “Машъал” жанговар, яхши шаклланган жамоа, таъбир жоиз бўлса, “чақилмас ёнғоқ”. Бугунги дуранг адолатли бўлди. Мезбонлар имкониятларга эга бўлишди, дарвозабонимиз қутқарди. Биз уюштирган ҳужумлар пайтида эса “Машъал” посбони ишончли ҳаракат қилди. Умуман олганда, майдонда яхши кураш кечди, — дейди Виктор Жалилов.

— Азимжон Аҳмедов нега алмаштирилди?
— У оғир ўтган касалликдан сўнг энди-энди аввалги формасига қайтмоқда, тўлиқ икки бўлим тўп тепишга кучи етмаслиги тушунарли. Шу боис, уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

— Бугунги ўйинда сизни қониқтирмаган жиҳатлар бўлдими?
— Албатта, натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишимизни хоҳлагандим. Лекин “Машъал” ҳам ютуқ учун астойдил ҳаракат қилди. Майдон эгалари таркибида ўзгаришлардан кейин улар фаолликни оширишди, тўпга кўпроқ эгалик қилишди. Бизда ҳам, вазиятни ўз томонимизга оғдириш учун имкониятлар бўлди. Мени қаноатлантирмагани – ҳужумларнинг сўнгги паллада якунланмай қолиши, гол урганимизда, ғалаба қозонардик.

— Даврон Ҳошимов четлатилди ва энди кейинги ўйинда жамоага ёрдам беролмайди...
— Афсуски, шундай. Нима ҳам қила олардик, ҳакам шундай қарор чиқарган экан, кўнишдан ўзга чора йўқ.

— Бугунги ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборган футболчиларнинг йўқлиги нечоғли билинди?
— Қувондиқ Рўзиев ва Коста Гуттинер бошланғич таркиб футболчилари. Албатта, ҳар бир футболчи жамоа механизмига ўз улушини қўшади, агар бу икки футболчи ҳозир сафимизда бўлганида, ўйин бошқача кечиши ҳам мумкин эди.

— 5 футболчи алмаштириш имкони бўлатуриб, захирадан фақат 3 ўйини майдонга туширдингиз. Бу асосий таркибда ўйнаганларнинг ҳаракатларидан қониққанингизни билдирадими?
— Ўйиннинг бориши шуни тақозо этди, футболчиларни алмаштиришга эҳтиёж сезилмади. Баъзан захирадан тушганларнинг ўйинга киришиб кетишлари осон бўлмайди.

— “Навбаҳор” кучли бешликка кира оладими?
— Бу осон бўлмайди, учрашувларда очко йўқотиш вазиятни янада оғирлаштиради. Лекин кураш ҳали олдинда, турнир жадвалидаги зичлик сақланиб турибди, демакки, умид бор. Бунинг учун ғалаба қозониш керак.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:19, 23.10.2021. Ўқилди: 1524 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик