Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гвардиола «Брайтон»га қарши учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брайтон»га қарши учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унинг фикрича, «Сити» мазкур ўйинда иккинчи бўлимдан жуда қимматбаҳо сабоқларни олган.

Гвардиола жамоаси кутилмаган ажойиб стартдан кейин ўз даражасини ташлаб юборганини тан олди, лекин бу футболчилари учун яхши тажриба бўлгани, тўпдан оқилона фойдаланиш керак эканлиги ҳақида ишониб гапирди.

"Нима учун иккинчи бўлимда яхши ўйнамаганимизни айтаман. Бу ўйинда, сиз тўпни назорат қилишингиз керак. Агар унга эгалик қила олмасангиз, жазоланасиз.

«Брайтон» нима қилишни яхши билади. Биргаликда азоб чекдик ва бу келажакдаги ўйинлар учун яхши сабоқ. Қайси стадионда бўлишини фарқи йўқ, муваффақиятга эришадиган ягона вақтингиз - бу тўп билан муомала қилиш, унга эгалик қилиш. Рақиб яхши формада бўлиб турганида, тўпни бериб қўйдик ва бунда табиийки жазоланасиз".

Фил Фоден мазкур баҳсда ўзининг салоҳиятини намойиш этган ҳолда, жамоасининг марказида асосий ролни ўйнади ва 2 гол, 1 ассист қайд этиб учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Испаниялик мутахассис 21 ёшли ярим ҳимоячининг мослашувчанлигидан тўлиқ қониққанини айтиб ўтди.

"Баъзи ўйинчилар бир позицияда ўйнашади, баъзилари эса футбол ўйнайди. Саволга қайтадиган бўлсам, Фоденга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ, у исталган позицияда яхши ҳаракат қилади. Муҳими, ўйинни ичига кириб олиши. Баъзида уни ўнг қанотда, баъзан чап қанотда ўйнатамиз. Фарқи йўқ.

Фил бугунги ўйнаган позициясида янада хавфлироқ, чунки у жуда ёш. Аммо, унинг даражаси ҳумдаги учликда ўйнашга ҳам имкон беради".

"У ҳужумчи, ёлғон тўққизлик, ўнг ва чап қанот вингери сифатида ўйнай олади. Охирги ўйинларда унда жуда кўп имкониятлар бўлди. Ёш бўлганлиги учун ҳам дарвозабон қаршисида тўғри қарорлар қабул қила олмади. Бироқ, унинг ўйинга қўшган ҳиссасида жуда ҳам мамнунман. Уни футболчи сифатида яхши кўраман. У бизга керак бўлган нарсаларни вақтида беради. Унинг даражаси ушбу ролни ўйнаш учун замин яратади. «Энфилд»да вингер сифатида ўйнаганида ҳам биз учун муҳим ўйинчи бўлган эди.

У ярим ҳимоя чизиғи футболчиси ва гол уришга иштиёқ баланд. Ундан талаб қилинадиган ягона нарса - бу майдон ичида ва ташқарисида хотиржамликни сақлаб қолиш. Чунки, у ҳали ҳам ёш".

Гвардиола «Брайтон» устози Греҳем Поттер ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Икки йил олдинги фикримда ҳали ҳам қоламан. Улар қилаётган ишларни ёқтираман. Ўтган мавсумги ўйини жуда ёққанди ва яхши ўйнаб натижага эриша олишмаганди. Уни «Суонси»ни бошқараётган вақтидан бери биламан. Шунинг учун ҳам, бугунги ғалабани қадрини биламан.

Англия футболи Греҳемдек мураббийларга эга бўлиши яхши. У олийжаноб. Унинг жамоаси тажовузкор ўйнайди ва уларнинг ўйинини томошабин сифатида кўришни ёқтираман. Бу жамоани аниқлай оламан".

Манба: mancity.com
Киритилди: 08:51, 24.10.2021. Ўқилди: 1505 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик