Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Поль Погба ёки Фабиньо. Ким яхшироқ?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Рақобат деганда инглиз футболида узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган "МЮ" ҳамда "Ливерпуль" қарама-қаршилиги ёдимизга келади. Йиллар давомида бу кураш футбол дунёсини ларзага келтирди. Унинг тарихий, минтақавий ғурур ва ижтимоий-иқтисодий аҳамият касб этиши ҳам, аслида шундан. Охирги йилларда ҳар икки томон фақат майдондаги рақобатга урғу бера бошлади. Бунда эса жамоа ҳаракатининг асосини ярим ҳимоя ташкил этади. Бугунги кунда жамоаларнинг бу позициясида асосий футболчилар сифатида Поль Погба ва Фабиньо еътироф этилади. Биз бугун ушбу футболчиларни уларнинг натижалари асосида солиштириб кўрамиз.

Голлар ва узатмалар

Бу борада Поль Погбани ғолиб деб эълон қилиб қўяқоламиз. Негаки, француз ўғлони ўз фаолияти давомида голлар уриш бўйича ҳайратланарли барқарорлик кўрсата олган. Вақтида Погба ўз клубининг пенальти тепадиган ўйинчиси эди. Унинг бу борадаги рекорди таҳсинга сазовардир. Полнинг техникаси ва зарба бериш қобилияти, уни ҳар қандай вазиятни ўзи якунлашига имкон беради. Қолаверса, у жамоасидаги энг креатив футболчилардан бири. Буни мавсумнинг биринчи ўйинида, "Лидс"га қарши 4 та ассист муаллифига айланганидан билсак ҳам бўлади.
Бу борада Фабиньонинг кўрсаткичлари унчалик ҳам зўр эмасдир. Аммо унинг бошқа кучли тарафлари мавжуд.

Тўп билан муомала

Погба тўп билан оёқлари орқали хавф туғдирса, Фабиньо унга эгалик борасида жуда ҳам илғор. Бразилияликнинг нафақат тўпни ўзи билан олиб юриши, балки унга нисбатан ҳаракати ҳам жуда кучли. Ушбу иккита жиҳат Фабиньони майдон марказида ҳақиқий мувозанат манбайига айлантиради. Масалан, 2019-20 йилги мавсумда Фабиньо бу борада АПЛдаги энг яхши кўрсаткични қайд этганди. Погбанинг ҳимоявий ишини ҳисобга олган тақдирда ҳам, унда барқарорлик мавжуд эмас. Шу сабаб, бу жиҳатда Фабиньо ғолиб чиқади.

Совринлар ютиш

Ҳар икки футболчи ҳам катта совринлар эгаси. Бироқ Погбада Жаҳон чемпионлиги мавжуд. Бу эса унга катта устунлик беради. Поль кўплаб совринлар қаторида Италияда тўрт марта чемпионликни ва икки марта кубокни қўлга киритган. Қолаверса, яқиндагина Миллатлар лигасида ҳам терма жамоаси билан ғолиб деб топилди.
Фабиньонинг бу борадаги энг катта ютуғи 2019 йилдаги ЕЧЛ чемпионлигидир. У ва жамоаси бир йилдан кейин АПЛда ҳам тенгсиз деб топилди. Қўшимчасига, Фабиньо 2017 йилда "Монако" билан Франция чемпиони ҳам бўлган. Умумий олганда эса барибир Погба устун. Унинг совринлар кабинети анча тўлдирилган ва турфа хилдир.

АПЛ муваффақияти

Икки футболчидан фақат биттасида Англия чемпионлиги мавжуд. Бу эса Фабиньодир. У бу даражага осонгина эришиб қолмаган. Бразилиялик футболчининг Англиядаги фаолияти нисбатан омадли кечди. У айнан шу ерда доимий ўз понтенциалини намойиш эта олди. Уни "Ливерпуль"да дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси сифатида танидик. У керак бўлганда ҳимоячи вазифасини ҳам яхши уддалай олади.
Погбада эса вазият бошқачароқ. Унинг "МЮ"даги вақти паст-баландлардан иборат. Погбага нисбатан яхшироқ ўйин кўрсата олади деган ҳис ҳаммада бўлади. Аммо барибир Франция термасидаги каби ёрқин бўлишни клубда эплай олмаяпти. Боз устига, Погба ҳали инглиз футболида чемпионликка эришмади. Шундай экан, бу борада шаксиз Фабиньо яхшироқ.

Умуман олганда ҳар икки футболчининг ўзига яраша устунлик ва камчиликлари мавжуд. Биз бугун уларнинг бир нечтасигагина мурожаат қилдик, холос.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 10:37, 24.10.2021. Ўқилди: 2458 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик