Оғир жароҳатлар Англия Премьер-лигаси тарихида тез-тез учраб туради. «Stadion.uz» нашри қуйида футболчиларнинг энг ёмон жароҳатлари ҳақида ҳикоя қилади. Кимдир жароҳатидан тузалишга муваффақ бўлди, кимдир карьерасини тугатди ва ҳатто...
Эдуардо да Силва («Арсенал»)
2007/2008 йилги мавсумда Лондон клуби чемпионлик унвонини қўлга киритиш учун барча имкониятларга эга эди. Арсен Венгер бошчилигидаги жамоа ўта жозибали футбол кўрсатди: ҳимояни бир қанча тажрибали Туре ва Вильям Галлас мустаҳкамлади, яримҳимояда эса Сеск Фабрегас, Матье Фламини, Александр Глеб ва Томас Росицкийлар ҳаракат қиларди. Ҳужумнинг асосий юлдузи Тьерри Анрининг ўрнига сотиб олинган хорват Эдуардо да Силва эди.
«Канонирлар»нинг жасоратли юриши бир бахтсиз кун билан якунланди: 2008 йил 23 февраль. «Арсенал» сафарда «Бирмингем» билан ўйнади ва учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ мезбонлар ҳимоячиси Мартин Тейлор Эдвардни жароҳатлади. Бир қарашда эпизод қўрқинчли кўринмади, бироқ бир неча сониядан сўнгфутболчини ўраб олган «Арсенал» футболчилари даҳшатдан бошларини ушлаб олдилар. Кейинчалик маълум бўлишича, жароҳат тибиа ва фибуланинг синишига олиб келган, оёқ тўқималари шикастланган. Тўқнашув туфайли Силванинг тўпиғи чиқиб кетган.
«Канонирлар» бошдан кечирган вазиятдан қутилолмади, шекилли чемпионлик пойгасида «Манчестер Юнайтед»га имкониятни бой берди ва Эдуардонинг юқори савиядаги фаолияти ҳақиқатда ўз ниҳоясига етади.
Бир йил ўтгач, ҳужумчи майдонга қайтади ва дарҳол «Кардифф Сити»га қарши дубл қайд этади, лекин Силва аввалги ўйинини йўқотди. Мартин Тейлор ундаги ажойиб қобилиятни синдирди. 2010 йилда «Арсенал» хорватияликни «Шахтёр»га сотди, у ерда 6 мавсумни ўтказади. Клубнинг тактик таркибининг муҳим элементига айланади. Аммо Эдуардо да Силва Премьер-лига даражасига қайтишни орзу қилмади.
Аарон Рэмзи («Арсенал»)
Эдварднинг жиддий жароҳатидан икки йил ўтиб, «Арсенал» тарихида яна бир бахтсизлик бўлди: 2010 йил 27 февралда «канонирлар» Тони Пьюлис бошчилигидаги «Сток Сити»га қарши майдонга тушишди.
Кейинчалик «Сток»нинг захира ўйинчиси Дейв Китсоннинг айтишича, Пьюлис ўз футболчиларидан иложи борича жанговорроқ ўйнашини талаб қилган, мураббий, айниқса, ўз футболчиларини «Арсенал»га қарши шиддат билан ўйнатган ва бу фожияга сабаб бўлган. «Тақачилар» футболчилари ўзларини бошқара олмадилар ва иккинчи бўлим эпизодларидан бирида ҳимоячи Райан Шоукросс ёш яримҳимоячи Аарон Рэмзига оёғига жиддий зарба берди ва бу суяк синишига олиб келди. 7 дақиқа давомида уэльслик футболчига майдонда ёрдам берилди, кейин эса касалхонага олиб кетилди. Шоукросс майдондан четлатилди. Кейинчалик, «Арсенал»нинг «Эмиратес» уй стадионида, Райан доимо ҳуштаклар билан кутиб олинади..
Яхшиямки, Рэмзининг ёш танаси унга тикланиш ва аввалги даражасига қайтиш имконини берди. Натижада, Аарон 2014 ва 2017 йилларда Англия кубоги финалида икки марта ғалаба қозониб, «Арсенал»нинг етакчисига айланди. 2019/20 йилги мавсум олдидан у эркин агент сифатида «Ювентус»га ўтиб кетди. Туриндаги биринчи мавсум Рэмзи учун яхши бўлмади. Аммо, кейинчалик ўз ўйинини топиб, ҳозирда «кекса синьора»нинг асосий футболчилариан бири.
Андре Гомеш («Эвертон»)
2019 йилги мавсумдаги жиддий жароҳат: «Эвертон» - «Тоттенхэм» учрашувининг иккинчи бўлими охирида «шпорлар» ҳужумчиси Сон Хин Мин «ирислар» футболчиси Андре Гомешни майдонга қулатди, шундан сўнг португалиялик Серж Орье билан тўқнашиб кетди ва оёғини синдирди.
Андре оғриқдан қичқириб юборди, бош ҳакам кореяликка қизил карточка кўрсатди. Сон эса табиийки ушбу вазиятни кўтаролмади ва йиғлаб юборди. Аммо, Гомешнинг тузалиши ҳайратланарли даражада тез кечди: 2019 йилнинг 3 ноябрида оёғини синдириб, 2020 йилнинг 23 февралида «Арсенал»га қарши сафар ўйинида захирадан майдонга тушиб, майдонга қайтди. Ҳозир португалиялик спортчи ўша даҳшатли лаҳзани унутиб қўйган кўринади. Сабаби, айни паайтда аввалги каби ажойиб ўйин намойиш этмоқда.
Петр Чех («Челси»)
2006 йил 14 октябрь - Чехиялик дарвозабон Петр Чехнинг ҳаётини бутунлай ўзгартирган, уни «олдин» ва «кейин»га ажратган кун. «Реадинг»га қарши ўйиннинг биринчи дақиқасида яримҳимоячи Стивен Хант тиззаси билан Чехнинг бошига зарба бериб юборди. Ташқи томондан, эпизод зарарсиз бўлиб туюлди, лекин бу футболчига нафақат спорт карерасини, балки унинг ҳаёти учун ҳам хавфли бўлиб чиқди. Гап шундаки, Хант Чехнинг бош суягини синдириб юборган. 14-октабр куни мураккаб операция вақтида шифокорлар спортчининг бошидан суякнинг катта бўлакларини олиб ташлашди, қолганлари металл плиталар билан маҳкамлади.
Шифокорлар Питернинг майдонга қайтолмаслигига айтишди. Аммо орадан уч ой ўтгач, кипер «Челси» дарвозасида бошига махсус дубулға кийган ҳолда пайдо бўлди.
Йиллар ўтиб, кўпчилик Чехнинг бошига ҳимоя дубулғаси бўлмаган кунланри унутади. Бу унинг ташриф қоғозига айланади, чунки кўзойнакли Эдгар Дэвидсдан кейин, АПЛда ўзига хос ном қозонган. Кейинчалик, «Челси» 41 ёшли дарвозабон билан икки йиллик шартнома имзолади. Аммо, лондонликлар таркибида Кепа, Эдуард Менди ва Вилли Кабальеро каби киперлар бўлгани сабабли, унинг майдонга тушиши сўроқ остида қоли. Бироз, вақтдан сўнг, чехиялик дарвозабон Хоккей клуби билан шартнома имзолади ва ҳозиги кунда ҳам спортнинг ушбу тури билан шуғулланиб келади.
Дэвид Басст («Ковентри»)
Премьер-лига тарихидаги энг жиддий жароҳатлардан бири. 1996 йилда «Ковентри» ҳимоячиси Дэвид Басст «Манчестер Юнайтед» футболчилари Денис Ирвин ва Брайан Макклэйр билан тўқнашувда жиддий зарба қабул вилиб олган.
Икки футболчи ўртасига тушиб қолган 28 ёшли Басстнинг ўнг оёғи ярмигача букланиб қолган. Натижада - бир вақтнинг ўзида 2 та тибиа суягининг очиқ синиши ташхиси қўйилди. Учрашувни жонли эфирга узатувчи телеканаллар футболчилар тўқнашувининг оқибатларини кўрсатишга юраклари дош беришмади. Басстнинг синган фибуласи оёқ терини йиритиб юборди, ўйин 15 дақиқага тўхтатилди. Бу вақт ичида Дэвидни замбилда майдондан олиб кетишди ва майсазор қондан тозаланди.
У деярли оёғини йўқотиб қўйди: шифокорлар унинг тиззасидан пастга ампутациясини талаб қилишди. 26 операцияни бошидан ўтказган Басст қўл-оёғини сақлаб қолди, лекин бу эпизод унинг карьераси ва ҳаётидаги энг даҳшатли воқеа бўлди.
«Касалхонада 6 ҳафта қолдим. Дастлабки 10 кун ичида 10 марта операция қилиндим. Жароҳат бироз жиддий бўлганлиги туфайли тикланишим жуда секин кечди. Суяк синиши натижасида инфекцияланганлиги сабабли 5 та тендондан 4тасини олиб ташлашди. Баъзида менга оёқ-қўлларим жонсиз бўлиб туюлди: суяклар ва барча юмшоқ тўқималарни даволайдиган қон таъминоти йўқ эди. Ҳар куни ўша эпизодни ўйлайман. Тез ёрдам машинасида ўтказган вақтим ҳақиқий дўзахдек туюлди», - деб эслайди кейинчалик футболчи.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).