Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6261 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.10.2025

      05:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      06:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:40 "Непобедимый".
      19:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      01:00 Д/ф "Месси".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.10.2025

      05:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      05:55 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      06:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      06:55 "Непобедимый".
      07:25 LIVE Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка. Прямая трансляция.
      08:15 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:30 "Вы это видели".
      11:20 "География спорта". Камышин.
      11:50 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      13:40 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      14:30 "Команда мечты".
      15:00 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
      17:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      20:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Финал. Прямая трансляция.
      23:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:25 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:25 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      02:25 "Команда мечты".
      02:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США. Прямая трансляция.
      04:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.10.2025

      07:00 Матч! Парад.
      08:00 Профессиональный бокс. Мэнни Пакьяо против Эрика Моралеса. Бой за титул WBC International во 2-м полулёгком весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "Лев Яшин - номер один".
      12:40 "Вы это видели".
      13:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. Финал. Прямая трансляция.
      16:45 LIVE Футбол. Женщины. Winline Кубок России. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:30 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Рио-де-Жанейро, Бразилия. Чарльз Оливейра против Матеуша Гамрота.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.10.2025

      06:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      07:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/4 финала.
      09:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:50 LIVE Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Мужчины. Прямая трансляция.
      17:20 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      20:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      21:15 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Мужчины.
      22:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      00:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      00:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      02:15 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      04:30 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2018 йилда Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси. Улар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий йилнинг 27 октябрдан 2 ноябрга қадар юртимиз майдонларида U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи «D» гуруҳидан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади. Шу муносабат билан «Stadion.uz» нашри 2018 йилги Хитой майдонларида бўлган U-23 чемпионатида олтин медалларнинг қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасини ёдга олади. Ушбу мусобақада тўп тепган қаҳрамонларимиз ҳозир қаерда, ҳозир шу ҳақида бироз фикр юритамиз.

 

2018 йилда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 3-Осиё чемпионати Хитой Халқ Республикасидаги 4та стадионда ўтказилди. Жами 16та терма жамоа қатнашган мусобақа 9 январдан 27 январгача бўлиб ўтди.

Чемпионатнинг «А» гуруҳидан жой олган вакилларимизга мезбон Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари рақиблик қилишди. Дастлабки турда қатарлик тенгдошларига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган олимпиячиларимиз 2 ва 3-турда Хитой ва Уммон U-23 жамоасини худди шу ҳисобда мағлуб этиб, 2-ўрин билан плей-офф масаласини ҳал қилди.

Чорак финалда терма жамоамизга мусобақа фаворити деб кўрсатилган Япония олимпиячилари рақиблик қилишди. Ушбу баҳсда ўз ўйинини ҳар томонлама намойиш этган Равшан Ҳайдаров шогирдлари «самурайлар юрти» вакиллари устидан 4:0 ҳисобида устун келишди.

Ярим финалда Ўзбекистон терма жамоасининг турли ёшлардаги энг асосий рақиби ҳисобланган Корея терма жамоаси ёшларига қарши майдонга тушган вакилларимиз 4:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. Асосий вақтда 1:1 ҳисобида якунланган беллашувнинг қўшимча дақиқаларида Ҳайдаров шогирдлари нақ 3та гол уриб, финал йўлланмасига эга чиқишди.

Финалда бизга Вьетнам олимпиячилари рақиблик қиладиган бўлди. Ўша «қорли финал» дея мухлислар ёдида қолган учрашувда жамоамиз иродали ғалабани қўлга киритишди. Асосий дақиқалари 1:1 ҳисобида якунланган ўйиннинг, иккинчи экстра-тайми сўнгги дақиқаларида киритилган Сидоровнинг голи Ўзбекистонга U-23ёшгача бўлган Осиё Кубоги олтин медалларини тақдим этди.

Умуман олганда, ушбу мусобақа ўзбек футболчи тарихида ўчмас из қолдирган. Бунинг учун мураббийлар штаби, футболчилар ва ушбу мусобақада қатнашган кўплаб мутахассислар ва мухлисларнинг меҳнати катта.

Ҳозир эса ушбу мусобақанинг асосий қаҳрамонлари ҳақида сўзлашамиз.

Дарвозабон

Ботирали Эргашев (5та ўйин)

Қатарга қарши 1-турдаги учрашувда майдонга тушмаган Ботирали, қолган баҳсларнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушган. Умуман олганда, Осиё чемпионатида 5та ўйин ўтказган кипер ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юборган. Яримфиналда Кореа U-23 терма жамоаси вакили Хванг Хюн-Соо ва финалда Нгуен Кванг Эргашев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олган. Шундан кейин «Пахтакор», «Навбаҳор», «Динамо», «Қўқон-1912» жамоаларида тўп тепган. Ҳозирги кунда маҳоратли посбон Олмалиқнинг АГМК клуби шарафини ҳимоя қилади. Лекин, Эргашев олмалиқликлар асосий таркиб дарвозабони ҳисобланмайди. Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида Ботирали бор-йўғи 7 баҳсда майдонга тушган.

Ҳимоячилар

Рустамжон Ашурматов (6та ўйин, 1 гол)

Ҳозирги кунда Кореянинг «Кангвон» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Рустамжон Хитойдаги мусобақада асосий таркиб футболчимиз бўлган. Мусобақадаги барча 6 учрашувда майдонга тушган ҳимоячи 1 голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Унинг айнан финалда Вьетнам дарвозасига киритган тўпи ўйиндаги ҳисобни очувчи гол ҳисобланган. Миллий терма жамоамизнинг ҳам асосий таркиб футболчиси ҳисобланадиган Ашурматов ўша пайтда Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби шарафини ҳимоя қилган. 2019 йилда эса у «Гвангю» клубига ўтди. Жорий йил бошида Кореянинг бошқа жамоаси «Кангвон» жамоаси сафига қўшилди. Жанубий Корея К-лигасининг жорий мавсумида Ашурматов 18та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган.

Достонбек Турсунов (5 ўйин, 1 гол)

Гуруҳ босқичи 3-туридаги Уммон ёшлари билан бўлган учрашувдаги ягона гол муаллифи Достонбек Турсунов учун ҳам анча муваффақиятли бўлган. Мусобақада 5та учрашувда майдонга тушган ҳимоячи ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган. Турсунов Ўзбекистон чемпионатида «Қўқон-1912», «Металлург» ва «Нефтчи» каби жамоаларда тўп тепган. 2019 йилда у фарғоналиклар сафини тарк этиб, легионер сифатида Япониянинг иккинчи лигаси вакили «Реанфо Ямагучи» таркибига бориб қўшилган. J-2 лигасида 17 баҳсда майдонга тушган футболчимиз, 2020 йилда Жанубия Кореянинг иккинчи дивизионивакили «Пусан ай Парк» сафига қўшилди. Ҳозирги кунда Хитой Суперлигасининг «Чунцин Атлетик» жамоаси асосий таркиб футболчиси ҳисобланади.

Акромжон Комилов (4 ўйин, 1 гол).

Ярим финалда Жанубий Корея дарвозасига ўзига ҳос гол киритган Акромжон мусобақанинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган. Ҳимоячимиз мусобақада 4 учрашув ўтказиб бир гол муаллифига айланган. Унинг ягона голи ҳам ўзига ҳослиги билан мусобақадаги эсда қоларли вазиятлардан бири бўлиб ёдда қолган. «Бунёдкор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланган ҳимоячимиз 2019 йилда Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Пахтакор» сафига қўшилган. «Шерлар» сафида икки мавсум ўтказган Комилов 24 учрашувда 2та гол уришга муваффақ бўлган. Суперлигамизнинг 2021йилги мавсум бошида эса Олмалиқнинг АГМК клубига қўшилди ва «кончилар»нинг асосий таркиб футболчисига айланди.

Аббосхон Отахонов (5 ўйин)

Мусобақада унчалик кўзга ташланмаган, лекин ўзига ҳос ўйин услуби билан рақиблар ҳужумини тўхтатган яна бир ҳимоячимиз Аббосхон Отхонов Осиё чемпионатида 5 учрашувда майдонга тушган. Ўша пайтларда маҳоратли ҳимоячи Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси футболчиси бўлган. 2019 йилда эса Аббосхон Бекободнинг «Металлург» клубига ўтган ва мазкур жамоа сафида икки мавсум давомида 50та учрашувда майдонга туши, 2 гол муаллифига айланган. Жорий мавсум аввалида эса Отахонов Тошкент вилоятининг бошқа бир жамоаси АГМК сафига кўчиб ўтди. Олмалиқликларнинг сафида 15 учрашувда майдонга тушган ҳимоячи, ўз ҳисобига 1 голни ёздириб қўйган.

Яримҳимоячилар

Азизжон Ғаниев (6 ўйин, 1 гол)

Ярим финалда Жанубий Корея дарвозасига супергол урган Азизжон мусобақанинг энг ёрқин ўйин кўрсатган футболчиларидан деб эътироқ этилган. Осиё чемпионатининг барча учрашувларида майдонга тушган Ғаниев 1 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Финал йўлланмаси учун кечган курашда кореяликларга қарши баҳсда Азиз ажойиб гол урган. Майдон марказидан тепилган тўп рақиб дарвозаси тўққизлигидан жой олган. Ғаниев Қаршининг «Насаф» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. «Аждарлар» сафида 3 мавсум ўйнаган футболчи Суперлигамизнинг 28 учрашувида майлонга тушиб, 7 гол ва 2та голли узатма муаллифига айланган. 2020 йил бошида эса иқтидорли футболчимиз Дубайнингг «Ал-Аҳли» жамоасига ўтди ва ҳозиргача БАА клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

 

Одилжон Ҳамробеков (6 ўйин)

2018 йилги U-23 Осиё чемпионатида 6 баҳсда майдонга тушган Одилжон, чемпионат якунига кўра, мусобақанинг «энг яхши футболчиси» дея эътироф этилган. Таянч яримҳимочиси позициясида тўп тепадиган футболчимиз рақибларнинг кўплаб ҳужумини тўхтатиб, жамоамих етакчиларидан бири бўлган. «Насаф» жамоаси таркибида Суперлига баҳсларида майдонда кўриниш берган футболчи, 2019 йилда Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасига ўтди. Жорий йилнинг бошида эса БААнинг «Ал-Аҳли» клубида ярим мавсум тўп тепди ва ёзда яна «шерлар» сафига қайтиб келди. Умуман олганда, яримҳимоячи иккиярим мавсумда Тошкент клуби сафида 50 учрашувда майдонга тушган.

Достонбек Ҳамдамов (6 ўйин, 1 гол)

Термамизнинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида тўп тепган Достонбек Хитойдаги чемпионатда ҳам асосий таркиб футболчимиз эди. Чемпионатнинг барча ўйинларида қатнашган иқтидорли футболчимиз чорак финалда Япония дарвозасига ажойиб гол уришга эришган. Миллий терма жамоамиз таркибида ҳам кўплаб голлар урган Ҳамдамов «Бунёдкор» тарбияланувчиси ҳисобланади. Достонбек мусобақа пайтида Россиянинг «Анжи» клуби футболчиси ҳисобланган. Кейинчалик, «Пахтакор», БААнинг «Ан-Наср» ва «Хатта» каби клублари шарафини ҳимоя қилди. Ҳозирги кунда эса 25 ёшли футболчимиз «Пахтакор» аъзоси ҳисобланади.

Жавоҳир Сидиқов (6 ўйин, 1 гол)

Чорак финалдаги Японияга қарши ўйиндаги ҳисобни очувчи гол, айнан Жавоҳирга тегишли эди. Мусобақадаги барча учрашувларда қатнашган Сидиқов ўша мавсум «Қўқон-1912» жамоаси футболчиси эди. Умуман олганда, «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланган футболчи ўша мусобақадан кейин, яна «шерлар» сафига қайтади. «Пахтакор»да яна икки мавсум ўйнаган футболчимиз, жорий йилнинг бошида, Тошкентнинг бошқа жамоаси «Локомотив» сафига кўчиб ўтди. Суперлиганинг 2021 йилги мавсумда 16 учрашувда қатнашган Жавоҳир 2 гол муаллифига айланган.

 

Ҳужумчилар

Забиҳилло Ўринбоев (6 ўйин, 1 гол)

Мазкур мусобақада жамоамизни майдонга сардор сифатида олиб чиққан Забиҳилло чемпионатнинг барча учрашувларида тўлиқ майдонда ҳаракат қилган. Ярим финалдаги Жанубий Кореяга қарши беллашувдаги ҳисобни очувчи гол айнан Ўринбоев ҳисобига ёзилган. Забиҳилло «Бунёдкор» мактаби битирувчиси ҳисобланади. Мусобақа пайтида, «Металлург» шарафини ҳимоя қиларди. Қолаверса, бир мавсум давомида АГМКда ҳам тўп тепган. 2020 йилда эса Наманганнинг «Навбаҳор» клуби сафига ўтиб, ҳозиргача мазкур жамоа сафида тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсум ҳужумчи «лочинлар» сафида 19 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган.

Жасур Яхшибоев (5 ўйин, 3 гол)

Жасур Хитойдаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз тўпурари ҳисобланарди. Мусобақада 5 ўйинда майдонга тушган Яхшибоев 3 гол муаллифига айланган. Ҳужумчимиз Япониялик тенгқурлари дарвозасига иккита гол урган бўлса, ярим финалда Жанубий Корея посбонини бир марта ранжитган. «Пахтакор» сафида асосий таркиб футболчиси бўла олмаган Яхшибоев АГМКга ижарага бериб юборилади. Кейинчалик эса Беларуссиянинг «Энергетик-БГУ» сафида ярим мавсум, чемпионатнинг қолган ярмини эса «Шахтёр Солигорск» сафида ижарада ўтказди. Ҳужумчимиз беларус чемпионатида жами 27 учрашув ўтказиб, 16 гол муаллфига айланди. 2021 йилнинг январ ойида «Пахтакор» Жасурни Польшанинг «Легия» клубига сотиб юборди. Бироқ, Польша Премьер-лигасида ўз ўрнини топа олмади ва «Легия» уни Молдованинг «Шериф» клубига ижарага бериб юборди. Тирасполь клуби сафида 6та ўйин ўтказиган Жасур 2 гол муаллифига айланди. Айниқса, футболчимизнинг УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги Мадриддаги «Сантьяго Беранбеу» стадионида кечган «Реал»га қарши баҳсдаги голи анча шов-шувларга сабаб бўлди.

 

Шунингдек, ўша мусобақа финалида ғалаба голини урган Андрей Сидоров («Қўқон-1912»), гуруҳ босқичида Хитойни мағлуб этган гол муаллифи Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), икки ўйинда майдонга тушган Исломжон Қобилов («Локомотив»), олти учрашувда майдонга тушиб, бирор ҳаракатлари билан ажралиб турмаган Бобир Абдиҳолиқов («Энергетик-БГУ») учта баҳсда заҳирадан майдонга қўшилган Ойбек Рустамов («Қўқон-1912») каби футболчилар ҳам U-23 жамоамизнинг муҳим футболчилари ҳисобланишган.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 15:56, 25.10.2021. Ўқилди: 12439 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.