Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 2 4
2 Зальцбург 2 4
3 Ал-Ҳилол 2 2
4 Пачука 2 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

27/06 06:00 Ал-Ҳилол - Пачука
27/06 06:00 Зальцбург - Реал Мадрид

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Моуриньо, Гвардиола ва Конте ёхуд трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган мураббийлар (топ-10)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мураббийнинг касби нафақат ўйин тактикаси, балки бошқарув функциясини ёки мотивация қобилияти, шунингдек футболчи харид қилиш фалсафасини ҳам ўз ичига олади. Бу ҳам бизнес: кимдир клуб тарбияланувчиларига таянади, кимдир иқтидорларни бошқа жамоадан излашга ҳаракат қилади, кимдир пулни аямасдан тайёр юлдузларни сотиб олади. Эътиборингизга трансферларга катта маблағ сарфлаган 10 нафар мураббийни тақдим этамиз.

10-ўрин: Эрнесто Вальверде, 778 миллион евро



Эрнесто Валверденинг «Барселона» бош мураббийи сифатидаги фаолияти унчалик яхши якун топмади. Бир томондан у жамоани Испания чемпионатида икки марта чемпионликка олиб келган бўлса, иккинчи томондан, заифлашиб турган Каталония бюджетини бутунлай барбод қилди. Агар унинг «Барселона»даги фаолияти бўлмаганида, албатта, Вальверде бу рейтингга киритилмаган бўларди. Шундай қилиб, унинг қўл остида клуб тарихидаги энг қиммат футболчилар сотиб олинди: Френки де Йонг - 75 миллион, Усмон Дембеле - 105 миллион, Коутиньо - 118 миллион ва Антуан Гризманн учун рекорд даражадаги 120 миллион тўланган.

Умуман олганда, испаниялик мураббий 778 миллион евро сарфлаган бўлса, унинг ярми кутилган натижани бермади.

9-ўрин: Унаи Эмери, 797 миллион евро



Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, Унаи Эмери футболга энг кўп пул сарфлайдиганлар орасида 9-ўринни эгаллаб турибди. Мураббий турли вақтларда «Валенсия», «Севилья», «ПСЖ», «Арсенал» ва «Вильярреал»ни бошқарган. У Париж жамоаси таркибида дебют мавсумини глобал харид билан бошлади: Юлиан Дракслер, Жованни Ло Чельсо, Гжебож Крыховьяк, Хесе ва Гонсало Гуедешни 136 миллион еврога сотиб олган. Улардан қайси бири ҳақиқатан ҳам парижликлар етакчисига  айланди? Бу савол, эҳтимол, риторикдир. «Арсенал»да ҳам шундай: биргина Николас Пепе учун клуб 80 миллион евро бериб, «канонирлар» тарихидаги энг қиммат харидга айланди.

Эндиликда фаолияти давомида 797 миллион евро сарфлаган испаниялик футболчи «Вильярреал»ни бошқаради ва ўтган мавсум клуби билан Европа лигасини қўлга киритди.

8-ўрин: Арсен Венгер, 869 миллион евро



Собиқ  мураббий Арсен Венгер ёш истеъдодларни моҳирлик билан кашф этди, лекин жаҳон саҳнасида юқори даражадаги харидларни ҳам амалга оширганлиги билан ҳам тарихда қолган. «Канонирлар» устози сифатида Венгер икки марта жамоани кучайтириш мақсадида катта маблағ сарфлаган. У биринчи марта Сол Кэмпбелл, Йенс Леман, Роберт Пирес, Патрик Вийера, Тьерри Анри каби футболчилар орқали енгилмас жамоани тузган. Иккинчиси – 2010 йиллар ўрталарида: Ўзил, Мхитарян, Мустафи ва Алексис Санчес. Венгер бутун фаолияти давомида 869 миллион евро сарфлаган ва рейтингимизда 8-ўриндан жой олди.

7-ўрин: Антонио Конте, 939 миллион евро



Италиялик Антонио Конте мураббийлик фаолияти давомида кўплаб харидларни амалга оширган. Италиялик футболчи жамоасини кучайтириш учун 939 миллион еврони аямади. «Ювентус» футбол бозорида катта трансферларни амалга оширишни бошлаганидан сўнг, Турин клуби мунтазам равишда Чемпионлар лигасида ўйнайдиган кучли жамоага айланди ва бунда Контенинг хизматлари катта. Кейинчалик эса Роман Абрамовичнинг пуллари Антонионинг «Челси» мураббийлик штабида ишлашга ёрдам берди. Шунан сўнг, Конте 2 йил давомида  «Интер»ни бошқарди. Турли вақтларда у жамоа раҳбариятига Карлос Тевес, Нголо Конте, Альваро Мората, Ромелу Лукаку ва Ашраф Ҳакими каби футболчиларни сотиб олиш таклифини киритган.

6-ўрин: Массимилиано Аллегри, 972 миллион евро



Харажатлари ҳали 1 миллиард еврога етмаган ушбу рўйхатнинг сўнгги вакили Массимилиано Аллегри ҳисобланади. Италиялик мутахассис молиявий жиҳатдан имкониятлари юқори бўлган иккита жамоа - «Милан» ва «Ювентус» билан ишлаган. Хуллас, мураббийнинг ҳаракатлари эвазига Златан Ибрагимович 2011 йилда 24 миллион евро эвазига «россонерилар» сафига келиб қўшилди, швед футболчиси икки мавсумни «Сан-Сиро»да ўтказди.

«Бьянконериллар»да вазият бошқача эди: Роналду, Дуглас Коста, Игуаин, Жоау Канселу, Федерико Бернардески - бу 5 йил ичида жамоага қўшилганларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати, холос. Баъзида трансферлар муваффақиятсиз бўлиб чиқди, аммо Массимилиано бошчилигидаги «Ювентус» Скудеттони қўлга киритишда пента-трикни амалга оширди ва икки марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди, афсуски, мураббий «Барселона» ва «Реал Мадрид»га ютқазиб қўйган.

5-ўрин: Диего Симеоне, 977 миллион евро



Диего Симеоне 2011 йилдан бери «Атлетико»ни бошқариб келаётганига ишониш қийин. Бу вақт ичида у икки марта «Реал Мадрид» ва «Барселона» гегемонлигини синдириб, Испания чемпиони бўлишга, шунингдек, Европа Лигасида ҳам икки марта олтин медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Аргентиналик мутахассис буларнинг барчасига нафақат маҳорати, балки 977 миллион евро эвазига эришган. Мадрид клуби кўплаб трансферларни амалага оширган. Хусусан, 2011 йилда «Порту»дан 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтган колумбиялик - Фалькало. Кейинчалик эса, Антуан Гризманн, Диего Коста ва Том Лемарнинг ҳам мадридликлар сафига кўчиб ўтишида мутахассиснинг хизматлари бор. «Матрасчилар» тарихидаги энг қиммат харид эса Португалия терма жамоаси футболчиси Жоау Феликс ҳисобланади. «Атлетико» футболчи учун «Бенфика»га нақ 113 миллион евро тўлаган: 10 йил ичида сарфлаган маблағларнинг 10% дан ортиғи айнан Феликс учун сарфлангани эса ақл бовар қилмайди!

4-ўрин: Мануэль Пеллегрини, 1 миллиард 40 минг евро



Бу кўпчилик учун кутилмаган натижас бўлиши мумкин, аммо Мануэль Пеллегрини ўз фаолиятида миллиондан кўпроқ пул сарфлади. Биринчи юқори даражадаги келишувлар 2009 йилда «Реал Мадрид»га ўтган Кака ва Криштиану Роналду эди. Шунингдек, «Манчестер Сити»да футболчилар Фернандиньо, Мангаля, Раҳим Стерлинг, Кевин Де Брюйне каби ҳозирда жамоанинг асосий таркиби ярмини ташкил этувчи футболчиларни сотиб олди. Қолаверса, «Малага»да ҳам бир қанча харидларни амалга оширган. Пеллегрини Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» клубида ишлаганда эса Лавесси учун 15 миллион евро сарфлаган.

3-ўрин: Карло Анчелотти, 1,335 миллиард евро



1 миллиард 335 минг евро - «Папа Карло» бутун фаолияти давомида трансферлар учун шунча сарфлаган. Ҳа, Анчелотти ўзининг идеал футболчисини қидиришда катта харидлардан қўрқмади. Миланда жиддий харажатлар бошланди: италиялик Руи Костани 41 миллион 320 минг еврога таклиф қилди. Кейинчалик,  «Челси»да ишлаётганида Фернандо Торресни харид қилди. «ПСЖ», «Реал» ва «Бавария» каби етакчи клубларда ҳам бир қанча трасферларни амалга оширган.

Ўтган мавсум Карло Анчелотти «Эвертон»да ишлади ва Ливерпул клубида 75 миллион евро сарфлаган.
Жорий мавсум аввалида италиялик «Реал»га қайтди ва «Ренн» футболчиси Эдуардо Камавингани 55 миллонга сотиб олди.

2-ўрин: Пеп Гвардиола, 1,457 миллиард евро



Пеп Гвардиола фақатгина Манчестердаги фаолияти давомида ҳимоячилар учун 200 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаган. Фаолияти давомида унинг сарфлаган пуллари 1,457 миллиард еврони ташкил этади. «Барселона»да испанияликнинг энг қиммат хариди «Интер»дан 69 миллион 500 минг еврога кўчиб ўтган Златан Ибрагимович ҳисобланади. Кейин ўйинчилар учун харажатлар фақат янада ўсиб борди. «Бавария»даги сўнгги мавсумида Пеп 90 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлади. «Сити»даги биринчи мавсумда дарҳол икки юз миллион сарфлади, шундан 65 миллиони ҳимоячилар сотиб олишга кетди. Жорий мавсум аввалида «шаҳарликлар» «Астон Вилла»да Жек Грилишни нақ 117 миллион еврога сотиб олишди. Бу ҳам клуб тарихида энг қиммат трасферлар сифатида қолди.

1-ўрин: Жозе Моуриньо, 1,500 миллиард евро



Португалиялик ўзининг ёрқин фаолияти бошидан буён бир ярим миллиард евро сарфлади. «Челси»да Жосе жуда кам пул сарфлади. Ваҳоланки, «Манчестер Юнайтед»га келганида, у яхшигина харидларни амалга оширган. Хусусан, Погба – 105, Лукаку – 84, Фред – 59 ва Матич – 44 миллион евро. Бу трансферларнинг баъзилари ўзини оқламаганини айтиб ўтиш керак, лекин Моуриньо муносиб ўйинчиларни ҳар доим ҳам оқилона ва объектив нархда эвазига сотиб олган.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 14:35, 26.10.2021. Ўқилди: 5509 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
7 Ювентус Франциско Консейсао 2
8 Бенфика Леандро Баррейру 2
9 Атлетико Пабло Барриос 2
10 Монтеррей Герман Бертераме 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.