Бугун 30 май, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Сульшерни истеъфога чиқариш тўғри қарор бўладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"МЮ" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшернинг истеъфоси алоҳида қарор сифатида балким энг тўғрисидир, аммо бундай қарор ортидан иккинчи масалани ҳам эргаштиради - унинг ўрнига ким?

Афсуски, клуб раҳбарияти учун номзодлар у қадар кўп эмас. Антонио Конте ва Зидан варианти тилга олиняпти. Зидан бундай таклифни рад этиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди, Конте эса, баъзи хабарларга қараганда, "МЮ" раҳбариятини тўлиқ қониқтирадиган вариант эмас. Унинг клубда иккинчи Моуриньо бўлишидан хавотирлар бор. Биринчидан, Контенинг ўйин услуби у қадар жозибадор эмас, иккинчидан, характери оғир. "МЮ" босслари клуб бошида ҳужумкор ўйин кўрсатадиган ва узоқ муддатга жамоа муҳитини ижобий ушлаб турадиган мураббийни исташмоқда.

Бундай вазиятда мен Сульшерни йил охиригача қолдиришни танлаган бўлардим. Ёзда катта эҳтимол билан жуда кўп, хусусан "МЮ" талабларига мос келадиган мураббийларни қўлга киритиш имкони пайдо бўлади. Масалан, "Аякс" бош мураббийи Тен Хааг, Почеттино ёзга бориб истеъфо бериши мумкин, Грэм Поттер бор масалан - "Брайтон" устози. Бу мураббийлар айнан ҳозир "МЮ"га кела олмайдилар: "Аякс" ЕЧЛ да, "Брайтон" АПЛ да зўр бошлади. Ёзда эса, мураббийлар танлови "МЮ" раҳбарлари учун анча кенг бўлади.

Ёзгача ишлашга рози бўладиган, аммо вазиятни ўнглаш тажрибаси бўлган Хиддинк, Бенитес ёки Раньери каби номзодлар айни муддао бўларди, лекин улар бўш эмас. Конте эса, бундай таклифга рози бўлмайди, у билан камида икки йилга шартнома имзолаш керак.

Шунчаки, Сульшерни бўшатиш учунгина хуш кўрилмаган номзодни (Конте) танлаш самарали ечим эмас, назаримда.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 15:19, 26.10.2021. Ўқилди: 3392 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик