Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Боксда Ўзбекистон - Қозоғистон қарама-қаршилиги, германиялик журналистнинг илтимоси, Асадхўжанинг ғалабаси ва Белграддан таассуротлар

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сербиядаги жаҳон чемпионати ҳам бошланди. Ушбу материал орқали мухлислар кўрмаётган, аммо улар учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида баён қилмоқчиман.

Куни кеча боксчиларимизнинг машғулот жараёнини кузатдик. Нафақат биз, балки хорижий ОАВ вакиллари учун ҳам йигитларимизнинг қай тарзда шуғулланиши қизиқарли жараёнга айланиб улгурган. Ана шундайлардан бири германиялик ҳамкасбимиз Маркос бўлди. У Сербияга келишдан олдин ўзи билан ўзбекистонлик боксчиларнинг суратини олиб келган ва ушбу суратларга боксчиларимизнинг шахсан ўзидан автограф олди. Ўзбекистондан эканлигимни билиб, мендан ҳам бу борада кичик ёрдам сўради ва ўз навбатида мамнуният билан унга ёрдам бердим. Миразизбек Мирзахалилов, Нодиржон Мирзахмедов, Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов каби боксчиларимиздан у имзо қўйиб беришни илтимос қилди.



Фақат у тезроқ ўз юртига кетиши лозимлигини, Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов билан учрашишга улгурмаслигини айтган ҳолда унинг суратларига имзо қўйдиришни мендан илтимос қилди. Кеча Баҳодир билан учрашувимиз чоғида унинг илтимоси бажарилди. Энди Сербиядан Германияга ушбу суратларни почта орқали жўнатиб юбориш қолди халос.

Айтганча, Баҳодир Жалолов AIBA томонидан жаҳон чемпионатига меҳмон сифатида таклиф этилган. Унга Ўзбекистон бокс федерацияси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шоҳид Тиллабоев ҳамрохлик қилмоқда. Яқин орада Баҳодирга оид яна бир янгилик эълон қилиниши кутилмоқда.



Терма жамоа ва ОАВ учун ажратилган меҳмонхоналар орасидаги масофа бироз узоқлиги сабаб терма жамоа атрофидаги муҳитни ёритишда кичик муаммолар юзага келмоқда. Аммо шундай бўлсада, камина ва sports.uz сайтидаги 4 нафар ҳамкасбим билан биргаликда имкон даражасида "амаллаяпмиз".

Жаҳон чемпионатини бевосита ёритиш ҳуқуқини берувчи аккредитацияларни олар эканман, AIBAда фаолият олиб борувчи ҳамкасбларимиз нима учун Баҳодир ушбу мусобақада қатнашмаётганлигини, улар Жалоловни ЖЧда кўришни истаганликларини таъкидлашди. Уларга жавобан эса Баҳодир Олимпиададан сўнг дам олганлигини, эндигина машғулотларга қайтганини, у катта эҳтимол билан эътиборини профессионал боксга қаратмоқчи эканлигини айтдим. Ўз навбатида улар ҳам жаҳон ва Олимпиада чемпионлигидан сўнг проф боксга ўтиш тўғри қарор эканлиги ҳақида фикр билдиришди.

Сербия-2021 мусобақасининг очилиш маросимида энг оғир вазнли Лазизбек Мулложонов терма жамоамиз байроқдори сифатида иштирок этгани ҳақида Ўзбекистон бокс федерациясининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали хабар бериб ўтгандик. Бош мураббий Марат Қурбонов бошчилигида ўтказилган кичик йиғилишда айнан Лазизбекнинг байроқдор бўлиши эълон қилинганди. "Терма жамоа байроқдори бўлиш доимо шараф ҳисобланади. Ўзимга билдирилган ишончни ҳис қилиб турибман ва ушбу имкониятдан фойдаланишга максимал равишда ҳаракат қиламан. Мен тайёрман", - дея фикрларини билдирди Лазизбек Мулложонов Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига.



Жанглар Белграддаги "Stark Arena"да ташкил этилди. Кўпфункцияли ушбу муҳташам аренада бу йилги жаҳон чемпионати ғолиблари аниқланади. Аренада медиа ходимлари фаолият олиб бориши учун махсус зона ташкил этилган. Вай-фай билан боғлиқ кичик муаммолар юзага келганини ҳисобга олмаса, ишлаш учун яхши шароитлар яратиб қўйилган. Кечаги муаммолардан ҳулоса чиқарган ҳолда бугун "қуролланган" ҳолда аренага боришни мақсад қилиб қўйдик.

Иш жараёнида қозоғистонлик ҳамкасбимиз ҳам биз билан бирга фаолият олиб бормоқда. Қуръадан сўнг бир қатор мавзуларда у билан суҳбатлашдик. Суҳбатда албатта -51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибосинов қарама-қаршилиги ҳақида ҳам гап кетди. Дарвоқе, бу сафарги жаҳон чемпионатида янги вазн тоифалари ҳам қўшилгани сабаб, қуръа жараёнида боксчилар рейтингга ажратилмади ва айнан шу нарса бизга илк босқичдаёқ Дўсматов - Бибосинов ва катта эҳтимол билан Ғиёсов - Шимбергенов қарама-қаршилигини кузатиш имкониятини тақдим этди (боксчиларнинг узоқ вақтдан буён ҳаваскор рингда жанг ўтказмаганликлари алоҳида мавзу). Қозоғистонлик дўстимиз билан суҳбатда яна қозоқ ОАВлари сайтларда Ўзбекистон - Қозоғистон қарама-қаршилигини бўрттириб ёритишлари ҳақида сўрадим. У эса бу жуда қизиқ мавзулиги ва шу орқали ўқувчиларни ўзларига жалб қилиш услуби эканлигини таъкидлади.

Ҳуллас, жаҳон чемпионатини чиройли ғалаба билан бошладик. Кеча Асадхўжа Мўйдинхўжаев ирландиялик рақибини мағлубиятга учратиб, барчамизни хурсанд қилди. Унга терма жамоамиздаги "сирли тулпор" таърифини берган бўлардик. Нафақат хорижий, балки ўзбек мухлислари учун ҳам нисбатан янги ном. Шунчаки ушбу номни эслаб қолишни тавсия қиламан.



Бугун уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Юртдошларимизнинг бугунги иштирокини Одилжон Аслонов танзаниялик рақибга қарши бошлаб берса, Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик боксчи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Шунингдек Осиё чемпиони Саиджамшид Жафаров словакиялик боксчига қарши жанг билан жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди. Жангларнинг бошланиш вақти ва жуфтликлар ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Эслатиб ўтамиз, жанглар "Uzreport" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Азиз Тўхтамуродов, Белград шаҳридан

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 15:30, 26.10.2021. Ўқилди: 4895 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.