Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпуль» мураббийи: "Жамоада янгиланиш қилиб туриш муҳим"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Янгиланиш» "Ливерпуль"нинг Англия Лига кубоги 4-босқич доирасидаги «Престон»га қарши учрашувда асосий мақсади бўлади.

Саккиз кун вақт оралиғида «Уотфорд», «Атлетико» ва "Манчестер Юнайтед"даги сафарда қозонилган ғалабалардан кейин «қизиллар», ушбу баҳс учун таркибни аралаштирган ҳолда олиб бориши мумкин.

"Мавсумнинг биринчи ўйини, тўққизинчи ҳамда 38-баҳсини яхши формада ўтказишни истасангиз, бу жиҳат муҳим деб ўйлайман. Икки нарса аҳамиятли", - дея айтиб ўтди «Ливерпуль»нинг ёрдамчи мураббийи Пеппин Лийндерс.

"Биринчи жиҳат - бу барқарорлик - ғояларимизнинг давомийлиги, шундай экан биз ўз менталитетимиз, олдимизга қўйган мақсадларимиз, ўйнаш услубимизни кўрсатишни истаймиз. Бунда барқарорлик муҳим аҳамият касб этади. Биз ҳар куни қиладиган ишимиз - бу тайёргарлик. Иккинчи жиҳат - бу таркибдаги бор футболчилардан фойдаланиш. Чунки, ўйинимизда янгиланиш бўлиши кераклигини биламиз ва бизга ижодкорлик, олдиндан тахмин қила олмаслик учун янгилик керак. Чарчоқ буни тўхтатиб қолишини биламиз.

Жамоангиз ўйинга чанқоқ, ўз ўйинини кўрсатишга тайёр, ўйинда ҳукмронлик қиладиган ва назоратни ўз қўлига олишини истасангиз, таркибдаги ўйинчиларнинг барчасидан фойдаланиш муҳим. Биринчиси барқаролик. Биз илк ва охирги ўйинда ҳам яхши формада бўлишимиз учун ушбу жиҳатни истаймиз. Иккинчи, тўғри вақтда жамоадан фойдалана олиш".

Жеймс Милнер "Олд Траффорд"да ўтган баҳсда олган жароҳати боис ноябрь ойигача сафдан чиққан. Наби Кейта ҳам Погбанинг ташланишидан сўнг қаттиқ жароҳат олган ва ундан тикланиш учун ҳаракатни давом эттирмоқда.

Фабинёнинг тиззасидан олган жароҳатидан сўнг кейинги ўйинга қайтишни мақсад қилган. Бу баҳс АПЛ доирасидаги «Брайтон» жамоасига қарши бўлади. Тиаго Алкантара эса ҳали қайтишга тайёр эмас. У болдир мушакларидан шикастланган.

Шунингдек, Лийндерс ўйиндан олдин Каомин Келлехер Чемпионшип вакили «Престон» билан баҳсда бошланғич таркибда тушиши мумкинлиги, Адриан эса унга ўринбосар эканлигини таъкидлаб ўтди.

Иккала жамоанинг ҳолати

«Ливерпуль» охирги ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни сафарда 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Мазкур баҳсда «қизиллар»нинг асосий таркиби шундай кўринишда эди: Алиссон, Арнолд, Конате, Ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Милнер, Кейта, Жота, Салаҳ, Фирминё.

«Престон» эса меҳмонда «Блекпул»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди. 23 октябрь куни ўтказилган баҳсда қуйидаги таркиб ўйин аввалида майдонга тушган:

Иверсен, Стори, Бауэр, Хюс, Вна ден Берг, Уайтман, Браун, Иерл, Жонсон, Циклейр, Риис.

Эслатиб ўтамиз, «Престон» - «Ливерпуль» ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланиши режалаштирилган.

Манба: liverpoolfc.com
Киритилди: 11:57, 27.10.2021. Ўқилди: 2133 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик