Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Анри учун фаолиятидаги энг кучли жамоадоши ким? — у Месси эмас

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Машҳур собиқ футболчи Тьерри Анри ўзининг профессионал фаолияти давомидаги энг кучли футболчилар билан бирга ўйнаган.

«Барселона»да Лионель Месси билан ҳаракат қилишдан ташқари 2000 йилларнинг бошидан ўрталаригача Зинедин Зиданнинг ғайритабиий ижодига ҳам қайсидир маънода ўз ҳиссасини қўшган.

Бироқ шунга қарамай, ундан шу пайтгача бўлган энг зўр жамоадоши ким эканлигини сўрашганда, жавоб беришга қийналган. Кўпчиликнинг фикрига кўра, у Месси. Бироқ Тьеррининг хулосаси бошқачароқ. У «Арсенал»даги собиқ жамоадоши Денис Бергкампнинг салоҳиятига юқори баҳо беради.

Анри 1999 йилда «Арсенал»га келганида, тез орада Деннис Бергкамп тимсолида ўзи учун футболга хос мўъжизани кашф қилди.

Ушбу жуфтлик кейинчалик ҳужумда фантастик натижалар қайд этгани барчанинг эсида. Ўшанда Анри тўпурарлик ролини ўз зиммасига олган бўлса, Бергкамп ассистентлик вазифасини қойилмақом тарзда уддалаган.

Ўзининг ажиб хотираларини эслаб, Тьерри ҳеч иккиланмасдан Деннис Бергкампни у билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи эканлигини тан олди.

Бергкамп 1995 йилда «Арсенал» билан шартнома имзолаган бўлса, тўрт йилдан сўнг бу сафга Анри ҳам қўшилади. У аввал «Монако»да Арсен Венгер қўл остида ишлаган.

«Аякс»нинг собиқ футболчиси 2006 йилда фаолиятини якунлади. У  «Арсенал» сафида 11 йил давомида ҳаракат қилди. Бергкампнинг 2002 йили «Ньюкасл» дарвозасига урган голи 2017 йилда Премьер-лига тарихидаги барча даврларнинг энг чиройли голи деб топилган.

Анри ва Бергкамп «Арсенал»да биргаликда иккита Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишади. Шунингдек, «Эмерейтс»да етти йил давомида уч марта Англия кубоги ҳам бу йигитлар томонидан қўлга киритилган.

Француз охир-оқибат 2007 йили Шимолий Лондон клубини тарк этиб, «Барселона»га ўтишга қарор қилади.

Ушбу трансфер амалга ошгач, француз Месси ва Самуэль Это'Олар билан бирга қўрқинчли триолардан бирига айланди.

Пеп Гвардиола келганидан сўнг, «Барса» 2009 йилги Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди. Бу кўп жиҳатдан юқоридаги футболчиларнинг кескин ва тўхтатиб бўлмас ҳужумлари туфайли содир бўлган.

Месси ўзининг биринчи «Олтин тўп»ини ҳам айнан ўша йилнинг охирида қўлга киритади. Шу сабабли Анри фаолиятидаги энг яхши партнёрларидан бири сифатида Бергкамп билан бирга бемалол Мессини ҳам қайд этса, адолатдан бўлса керак.

Киритилди: 21:09, 30.10.2021. Ўқилди: 8506 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик