"Барселона"нинг бир қатор футболчилари жамоа ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг хатти-ҳаракатларидан норози, дея хабар берди "Sport.es"портали.
Маълумотларга кўра, футболчилар 29 ёшли бразилияликнинг машғулотлар ва учрашувларга бўлган муносабатидан чарчашган.
Қайд этилишича, уларнинг "сабр-косаси"ни тўлдирган нарса Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши ўйинда ярим ҳимоячининг захирадан ўйинга қўшилишни истамагани бўлди.
"TV3" телеканалининг Onzefrom дастурида хабар қилинганидек, "Барселона" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Серхи Бархуан Коутиньодан машғулотларга киришишни сўраганида, футболчи "тез орада танаффус бўлади, шунинг учун машғулот шарт эмас" деб жавоб берган.
Учрашувдан сўнг Каталония клуби баъзи футболчилари бразилияликни сўзлари учун танқид қилишди.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи жорий мавсум Испания чемпионатининг 11 ўйинида майдонга тушиб, 1 гол уришга эришди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).