Аёллар жамоалари ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этаётган “Бунёдкор-W” кеча 2-тур доирасида Иорданиянинг "Амман-W" жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Ўйин якунланиш арафасида ҳакам VAR мурожаат қилди ва шу сабабли баҳс 7 дақиқа тўхтаб қолди. Якунда рефери мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва уни ҳужумчи Дилдора Низомова аниқ амалга оширди. Ушбу гол "қалдирғочлар"га ғалаба тақдим этди.
Ушбу ғалаба туфайли "Бунёдкор-W" ўз очколарини 3тага етказиб, мусобақада 2-ўринга кўтарилиб олди. Жамоамиз сўнгги турда Ҳиндистоннинг "Гокулам Керала" клубига қарши майдонга тушади. Бу баҳс 13 ноябрь санасига белгиланган.