Тошкентнинг "Локомотив" футзал клуби ҳужумчиси Акбар Усмонов Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур учрашувлари ҳақида фикр билдирди.
"2-тур учрашувлари қизиқ бўлиб ўтди. Учала ўйинда ҳам рақиблар муносиб қаршилик кўрсатишди. Барча баҳсларда ғалабага эришганимиздан хурсандман. Бунинг учун жамоадошларим ва мураббийлар штабига раҳмат айтаман.
– 6 ўйинда 6 ғалаба - бу рақибларнинг кучсизлигидан далолатми ёки "Локомотив" кучайганиданми?
- Рақибларни кучсиз демаган бўлардим. Футболчилар ҳар бир баҳсга юқори кайфиятда майдонга тушишмоқда. шундай эвазига ғалабалар келаётган деб ўйлайман. Қисқа қилиб айтганда, барча футболчилар қаттиқ меҳнат қилишмоқда.
- Бунга қадар ҳам Сиз бир неча бора чемпионатда тўпурар бўлгандингиз. Уч мавсумда жамоавийликка эътибор берасизми ёки кўпроқ гол уришга?
- Футболда барибир жамоанинг ғалабаси юқори ўринда туради. Мен ҳам доимо жамоанинг муваффақиятини барчасидан устун қўяман. Шу орқали ўз голларим билан ғалабаларга муносиб ҳисса қўшмоқчиман", – деди Усмонов.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).