Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7042]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3871]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3329]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3181]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3125]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2549]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2287]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1592]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1540]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1454]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳам Евро, ҳам ЕЧЛда ғолиб чиққан Жоржиньо ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган воқеа «Челси» ярим ҳимоячиси Жоржиньонинг ҳаётидан бир парча. Миллионлар ўйинида ўз ўрнини топишни истаётган ёшлар ушбу футболчи мисолида ҳам профессионал футболчи бўлишнинг машаққати ҳақида тасаввурга эга бўлишлари мумкин.

- Биласизми, беш ёшлигимда отам улғайганимда ким бўлишни хоҳлаётганим ҳақида сўради, - дейди Жоржиньо. - Мен эса «Футболчи», дедим. Шунда отам тушунтира бошлади:

- Ахир футболчи бўлиш шунчаки, телевизорда кўринганидек нарса эмас. Рақиблар сени хафа қиладилар, сенга тегишли нарсаларни ўғирлашади, сени йиғлатадилар. Шунда ҳаммасидан тўйиб, уйга - яқинларинг ёнига қайтишни хоҳлайсан, бошқа чидай олмаслигингни, таслим бўлганинг­ни тушунасан. Хўш, энди улғайганингда ким бўлишни хоҳлайсан?.

- «Футболчи».

Мен ниятимга етишиш учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Aммо фаррош аёл ишдан кетганидан бир неча ҳафта ўтгач, онам лагерга мени кўргани келди. У ҳожатхонага кирди. Кейин қайтиб чиқди-да: «Буюмларингни йиғиштир, уйга кетамиз», - деди.

- Она, бормайман, - дедим.

- Биламан, бу сенинг орзуинг. Aммо ўғлим бундай яшамайди.

Волидамга тушунтирдим, агар мени уйга мажбурлаб олиб кетса ва футболчи бўлолмасам, бутун умр уни айблашимни таъкидладим.

- Йўқ, тўхта... илтимос, бундай дема, - деди онам шошиб. Кейин эса йиғлай бошлади.

- Бу менинг имкониятим. Қандай азобларга гирифтор бўлаётганимга аҳамият бермайман. 10 кун давомида бир хил овқат ейишим мумкин. Ифлос ҳожатхонадан фойдалансам ҳам майли. Бу ҳеч нарса эмас! - дедим.

Онам шунчаки, ўйчан ҳолда менга тикилиб қолди. Мен эса аҳдим қатъийлигини уқтиришдан тўхтамадим.

- Жиддий айтяпман, - дедим.

Онам кўзи ёш билан ортига қайтди.

Бу ҳаётимдаги энг оғир дамлардан бири эди. Бу онаизор учун нимани англатишини тушунишингиз керак. Волидам футболга қизиқмайдиганлар тоифасидан эмас. Йўқ, дўстим. У менга бутун иқтидоримни берган. Биламан, бу гапларимдан отамнинг жаҳли чиқади, лекин у ҳам яхши тушунадики, бу - ҳақиқат!

Отам ҳам футболчилар оиласидан, ҳозиргача ўйнайди. Беш ёшимда у уйимиз ёнидаги соҳилда мен билан тўп ўйнарди. Биз шунчаки завқланардик ва агар хато қилсам, «Оёғингни бу ерга қўйма. Буни шундай бажар», деб ўргатарди...

P.S.: Ҳа, профессионал футболга кириш осон эмас, бу йўлда учрайдиган машаққатни енгиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Қаҳрамонимиз ҳаётида учраган юқоридаги воқеадан хулоса чиқарадиган бўлсак, ўз вақтида муаммоларни мардонавор енгиб ўтиш келгусида улкан ютуқларга дебоча бўлиши мумкин. Бугунги кунда Италия термаси ва «Челси» клубида кўплаб ютуқларга эришаётган Жоржиньо ёшлик дамларидаги сабр-матонати эвазига ўз ҳадясини олмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Манба: @futbol_aslida
Киритилди: 09:15, 14.11.2021. Ўқилди: 2170 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик