Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ана, холос! Туркча «цирк»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Туркия Суперлигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Туркиялик ҳакамнинг «катта томошаси». У маҳаллий Суперлига ўйинини муддатидан олдин якунлади, кейин хатосини англаб, футболчиларни кийиниш хоналари ва ҳаттоки, душдан ортга қайтарди. Қисқаси, Туркия чемпионати 12-туридан ўрин олган «Газиантеп» - «Қосимпошо» учрашувининг якуни «цирк»ка айланиб кетди.

Ҳа, турк Суперлигаси турнир жадвали ўрта поғоналари ва қуйи қисмида бораётган икки жамоанинг ўзаро ўйини ҳакамнинг но­одатий хатти-ҳаракати билан ёдда қолди. Демак, воқеа тафсилотларига қисқача тўхталамиз: бош ҳакам Ҳализ Ўзкаҳя 2:0 ҳисобида мезбон жамоа ғалабаси билан якунлаши муқаррар кўринган учрашувнинг асосий вақтига нақ 9 дақиқа қўшиб берди. Боз устига, рефери 90+1-дақиқада «Қосимпошо» футболчиларидан бирини майдондан четлатди. Унинг чиқиб кетиши маълум вақт олгани ўз-ўзидан тушунарли. Шундай экан, ўйин яна бироз чўзилиши керак эди. Амалда эса Ўзкаҳя 90+4-дақиқада ногаҳон финал ҳуштагини чалди, бу майдондаги футболчиларни сира ажаблантирмади, зеро, ўйинда ҳаммаси маълум бўлиб улгурганди.

Хуллас, жамоалар кийиниш хонасига кириб кетгач, стадион ходимлари дарвоза тўрларини йиғиштиришга тушдилар, VAR  тизими ҳам тармоқдан ўчирилди. Ҳакам эса бирдан ўйинни 5 дақиқа олдин якунлаганини англаб, жамоаларни майдонга қайтарди. Бу вақтда баъзи футболчилар душ қабул қилаётгандилар. Оддий айтганда, финал ҳуштагидан 20 дақиқа ўтиб, ўйин қайта давом эттирилди, лекин ҳеч нарса ўзгармади - 2:0 ҳисоби сақланиб қолди.

Энг қизиғи, турк матбуотида ёзилишича, Ўзкаҳя 4 йил олдин ҳам худди шундан «ҳунар» кўрсатган экан. Тўғри, у ўшанда «Истанбул» ва «Османлиспор» учрашувига 4 дақиқа қўшиб берган ҳолда, 90+3-дақиқада финал ҳуштагини чалган эди. Энди яна бир шунга ўхшаш ҳолат ва такрорланмас «томоша». Айтиш жоиз, Ўзкаҳя бу сафарги хатосидан қаттиқ уялганиданми, ҳакамлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У учрашувдан 3 кун ўтиб, тушунмовчиликка изоҳ ҳам берди: «Ҳеч ким мендан ўйинни давом эттириб, тугатиб қўйишни талаб қилгани йўқ. Умуман олганда, 5 дақиқа қўшганим ва захира ҳаками адашганини айтиб, ўзимни оқлашим ҳам мумкин эди, лекин бунақаси табиатимга асло тўғри келмайди. Регламент бўйича жамоалардан бири кейинроқ ўйинни бошқатдан ўтказишни сўраши ҳеч гап эмасди, шунинг учун футболчиларни майдонга қайта таклиф қилдим. Яхшики, улар майдонга қайтишдан бош тортишмади - бунинг учун раҳмат. Қолаверса, якунда барча йигитлар ҳеч ким хатодан холи эмаслигини таъкидлаб, кўнглимни кўтаришди».

Муаммо йўқ экан, Ўзкаҳя нима учун ҳакамликдан кетишга қарор қилди? «Футбол жуда хунук бўлиб кетди - ўйиндан олдин, унинг давомида ва кейин ҳақоратлар эшитаверишдан чарчадим. Бунинг оқибатида севимли ишимдан кўнглим қолди. Ваҳоланки, ҳакамлик болаликдан буён асосий иштиёқим саналади. Қисқаси, бундай одобсизлик ичида ортиқ қолишни хоҳламайман. Ҳар жойда ҳаммаси ўзгараётганини айтишади, лекин амалда ҳеч нарса ўзгармаяпти. Тизимни бутунлай ислоҳ қилиш керак. Ҳозирги ҳолатга эса чидаш мушкул...», дея ҳамма гап хатода эмаслигини таъкидлади ҳакам.

Ҳализ Ўзкаҳя 41 ёшда. 2009 йилдан ФИФА рефериси. Жорий мавсум Туркия Суперлигасидан ташқари, Европа Конференция лигаси ўйинларига ҳам жалб этилаётганди. У жумладан, «Ренн» ва «Тоттенхэм» ўртасидаги баҳсни бошқариб борди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:21, 18.11.2021. Ўқилди: 6536 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик