Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон

Ширер Роналду ҳақида: "Кунига 400 минг маош олиб, иш ташлаш — ғалати ҳолат" [49]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [21]

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби тўлиқ таркиби билан истеъфога чиқарилди [16]

Испания кубоги: Ярим финал баҳсларига қуръа ташланди [13]

Marca: Энцо «Челси» ва «Реал» ўртасида танлов қилди [13]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [11]

“Андижон” катта жамоага айланиб бўлган, бу ерга совринларни ютишга келдим” - Маҳмуд Маҳамаджонов билан интервью [10]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [8]

СПЛ. Роналдусиз "Ан-Наср" "Ал-Иттиҳод"ни таслим қилди [8]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фантастик тўртлик мундиалдан қолиб кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ФИФА кунлари доирасида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати учун саралаш ўйинларида бир-биридан қизиқ ва кутилмаган ҳолатлар кузатилмоқда. Қайсидир ўйинда 10тадан гол уриляпти (Сан Марино – Англия), бошқасида полиция қоидалар бузилгани учун учрашувни қоқ ўртасида тўхтатиб қўймоқда (Бразилия – Аргентина), яна бирида “Олтин Тўп“нинг 5 карра ғолиби бўлган жамоадан сўнгги дақиқаларда Мундиал йўлланмасини тортиб олишди (Португалия – Сербия). Бу каби воқеаларни етарлича топишимиз мумкин. Ожизона фикримизга кўра, томошабинлар қизиқарли вазиятларни ижтимоий тармоқлардан кўриб билиб туришибди. Шундай экан, биз ҳозир кутилмаган ҳолатларга эътибор қаратишни лозим топдик. Яъни қуйида келтирилган жамоалар Мундиаль йўлланмасидан қуруқ қолиши мумкин. Мана шу мухлис ва мутахассислар учун катта сенсация бўлади, назаримизда. Демак, бошладик.

Италия

Амалдаги Европа чемпионлари сўнгги турлардаги кераксиз дуранглар сабаб Швейцария термасига биринчи ўринни бериб қўйишди. Аслини олганда, икки жамоа ҳам биринчи ўринга муносиб эди. “Банклар юрти“ саналмиш Швейцария ҳам саралаш доирасида бирон марта мағлубиятга учрамаган. Уларнинг ҳисобида 5 ғалаба ва 3 дуранг мавжуд. “Скуадра Адзурра“ эса 4 ғалаба ва 4 дуранг қайд этган ҳолда, рақибидан 2 очкога ортда қолди. Бироқ барибир ном ва таркибдаги футболчилар эвазига итальянларга кўпроқ ачиниш мумкин. Айниқса, “Олтин Тўп“га даъвогар бўлиб турган Жоржинё учун алам жуда қиладиган ҳолат. Аммо ҳали умид сўнгани йўқ. Чунки Роберто Манчини шогирдлари энди плей-оффда омадларини синаб кўришади. Агар Италия ўтиш ўйинидаги 2 ўйинда ғалаба қозона олса, Қатарга чипталарини тайёрлаб қўяверса ҳам бўлаверади.

Португалия

Роналдуси бор жамоа ҳозир ўзининг энг юқори чўққисида бўлиши керак эди. Ҳар чизиқда юлдузларни жамлаган ушбу терма негадир ҳал қилувчи ўйинда, яна ўз уйида Сербияга қарши ҳимоявий ўйин қилмоқчи бўлди. Футболда ҳар доим ҳам “автобус қўйиш“ тўғри бўлавермайди. Айниқса, сенинг қўл остингда Криштиану Роналду каби футболчи бўлса, бу танловни умуман хато деса ҳам бўлади. Айнан шу ўйиндаги мағлубият сабаб “Европа Бразилияси“ ортиқча 2 ўйин (илк баҳсдаёқ мағлубиятга учрамаса) ўтказишга мажбур бўлмоқда. Тан олайлик, агар Португалия ЖЧдан қуруқ қоладиган бўлса, бу тарих зарварақларидан жой олиши шубҳасиз. Чунки катта эҳтимол билан бу мусобақа CriRо учун терма жамоадаги сўнгги Мундиаль ва бу имконият ҳам қўлдан чиқадиган бўлса, бу ҳеч шубҳасиз унутилмас бўлиб қолади.

Уругвай

Охирги пайтларда миллионлар ўйинидаги энг нуфузли турнирда муносиб иштирок этиб келаётган Уругвай МТЖ бу сафар катта мусобақадан қолиб кетиши мумкин. Оскар Табарес шогирдлари 14та ўйинда 16 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалининг 7-поғонасини банд этиб туришибди. Кўриниб турибдики, жамоа ҳозир жуда оғир аҳволда. Сўнгги 5 ўйинда “lа cеlеste“ атиги 1 очко тўплаган, холос. 11та гол ўтказиб юбориб, 1та гол ура олган. Биз бу юрт вакилларини доим курашувчан ва ҳеч бир рақибдан қўрқмайдиган жамоалардан деб билганмиз. Жанубий Америка минтақасида Уругвай гегемонликка даъво қилиб келган. Аммо бу сафарги саралаш ўйинларида улар асосий рақиблари саналмиш Бразилия ва Аргентина билан кечган учрашувларда ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмади. Бразилия билан 2 ўйин натижасига кўра 1:6 (1:4, 0:2), Аргентина билан эса 0:4 (0:1, 0:3) ҳисоби қайд этилди. Тўғри, олдинда яна 4 ўйин бор. Ҳали бемалол муаммоларни ҳал этса бўлади. Лекин Суарес ва Каваниси бор терма шу кетишда давом этса, Қатарда яна бир кучли жамоани кўрмаслигимиз эҳтимоли мавжуд.

Польша

Португалияда Роналду қанчалик қадрли ҳисобланса, Польшада Левандовски CR7дан кўра муҳимроқ деб айтишимиз мумкин. Сабаби, “беш қалқонли жамоа“ сафида яна бошқа юлдузлар борлигини кўриш мумкин. Бироқ поляк диёрида Робертдек ёрқин чарақлаб турган футболчиларни топиш қийин масала. Ўтган йили Лева мюнхенликлар сафида нималар қилиб ташлагани ҳаммамизнинг ёдимизда. Голлар кетидан голлар, рекордлар кетидан рекордларни қалаштириб ташлади бу Левангольски. Мана шундай буюк футболчини ким Қатарда кўришни истамайди дейсиз. Ҳа, Польша футболида RL9 ҳамон асосий шахс бўлиб турибди. Шунга қарамай, бошқалар ҳам ном эътибори билан оғирроқ тош боса олади. Масалан, дарвозабон Щенсный, яримҳимоядаги Зелиньский, ҳужумдаги Милик. Шунингдек, Камиль Глик, Ян Беднарек, Кшиштоф Пёнтек ва Гжегож Крыховяк сингари ўйинчилар ҳам халқаро майдонда анча тажриба тўплаб қўйишган.


Ҳали юқорида номлари келтирилган жамоаларнинг ҳаммасида имкон сақланиб қолган. Қатардан ҳали буткул умид узилгани йўқ улар учун. Лекин уларсиз Жаҳон Чемпионатини тасаввур қилиш анча қийин. Ахир бу термалар, улар сафидаги юлдузлар энг юқори даражаларга лойиқ спортчилар ҳисобланади. Ҳар ҳолда, биз учун шундай.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:59, 18.11.2021. Ўқилди: 12780 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.