«Барселона» қўлга киритишни истаётган футболчилар рўйхатини тузди
"Барселона" молиявий жиҳатдан қийин аҳволда бўлса-да, таркибни кучайтириш учун янги ўйинчиларни қидиришда давом этмоқда.
Журналист Жерар Ромеро тарқатган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" таркибга 3-4 нафар яхши савиядаги ўйинчи ва бир нафар топ-футболчини жалб қилмоқчи.
Рўйхатдан "Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта, "Валенсия" аъзоси Хосе Гайя ва "Зальцбург" ҳужумчиси Карим Адейеми ўрин олишган.
Бундан ташқари, "Барса" бир нафар марказий ҳимоячи қидирмоқда ва "Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсенни бепул қўлга киритмоқчи.
Манба: sports.ru
Киритилди: 08:08, 19.11.2021. Ўқилди: 8189 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар