Бугун 2 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • 2:0
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • 3:3
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • 1:0
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 2:2
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:2
      • Сельта
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Хетафе
  • Суперлига
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • 2:1
      • Челси

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Бухоро 1 3
8 Насаф 1 3
9 Динамо 1 0
10 ОКМК 1 0
11 Хоразм 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор
1-тур ОКМК 0-1 Бунёдкор
1-тур Насаф 1-0 Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тартибсиз тартиб

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар қандай тартибсизликда муайян тартиб бўлади. Қанақасига? Ҳозир тушунтираман.

Бирдан ўнгача бўлган рақамни қоғозга ёзиб чиқинг. Кейин аралаш қилиб кетма-кет жойлаштиринг. 1, 9, 8, 4 ва ҳоказо... Мантиқан ҳеч қандай тартиб йўқ. Лекин, ана шу кетма кетлик бу ҳолатда ўша ўнта рақамнинг жойлашиш тартибидир.

Футбол, биродарлар, аслида тартибсиз тартиб асосида ўйналади. Ҳолатга қараб жой алмашишлар, вазиятга баҳо бериб, муайян позицияда туришлар, кенгроқ олсак, қуръа, ўйиндан олдин танга ташлаб дарвоза танлашлар — буларнинг барида аниқ тартиб йўқ.

Аввалроқ режа ҳақида ёзгандим. Клубнинг, мураббийнинг режасизлигини танқид қилгандим. Энди эса тартибсизлик ҳақида қоғоз қоралаб ўтирибман. Буёғи қандай бўлди? Бу ҳақда кейинроқ...

Табиатдаги барча кучлар — физик, табиий, руҳий (алоҳида шахснинг, гуруҳларнинг руҳи назарда тутилмоқда, илоҳиёт эмас) энергиялар тўқнаш келганда, аввало кучлиси ғолиб келади. Бу аён. Мени қизиқтиргани эса мана бу мулоҳазадир: ғолибнинг кейинги тақдири қандай кечади?

Фараз қилинг. Иккита тухумни бир-бирига уриштирдингиз. Пачоқ бўлган тухум-ку, энди сафда йўқ, ташлаб юборасиз. Лекин.., ғолиб бўлган тухум ҳам мўрт бўлиб қолади, жа зўр бўлса ўнта-ўн бешта зарбадан кейин барибир ёрилиб кетади. Хуллас, охирида уни енгиш учун энди у қадар катта куч талаб этилмайди. Буюклик шу тариқа кўз ўнгимизда хира тортади...

Бугун ғолиб бўлган жамоа эрта-индин маълум даражада кучсизланади. Минг озуқа беринг, кайфият беринг, қувватин-у редбул ичиринг бефойда...

Бирданига учта ишонган клубларимиз доғда қолишди. Биз ўйинга содда, оддийгина қараб: ўйнашди, ҳаракат қилишди, ютқазишди, дейдиган аҳволда, даражада эмасмиз. Мухлислар савияси кўтариш учун жон койитган, койитаётган журналистларга минг раҳмат, уларнинг иши бу! Эндиликда, жараённи кенг, чуқур идрок қилишга интиламиз.

Мисол келтирамиз. Тартибсизлик жараёни. Фараз қилинг. Оломон. Тўс-тўполон... Шунда кимдир ўртага чиқиб, ҳей оғайнилар, қани кетдик, мана бу ёққа, биз излаган нарса шу томонда, деб ҳайқирса ҳамма эргашади, а?

Ўша кучни маълум вақт тўхтатиб қолиш имконсиз. Агар ўша етакчи адолатли бўлса-ку, хўп-хўп, борди-ю, манфаатпараст кас бўлса, оломон кимга ва нима учун хизмат қилганини сезиб, бадтарроқ жунбушга келади. Ўша оломонни футболчилар деб тасаввур қилинг. Майдонда битта яққол етакчи жамоага руҳ бериб, икки-учта кутилмаган, ностандарт ҳаракатлари билан рақибни саросимага солса, заргарларча тўп узатиб, олға чорласа... Қани эди..! Ана ўшанда тартибсизлик бизнинг фойдамизга ишлаган, рақиб ҳам бевосита ёрдам берган чиқарди.

Соддароқ тушунтираман. Яккакурашлар ичида Муайтай деган спорт тури бор. Унинг замиридаги фалсафага кўра, рақиб кучини ўзига қайтариш, йўналтириш керак. Футбол ҳам шундай. Ким буни уддаласа — ғолиб. Мисол керакми, мана, “Барселона”. У айнан шундай асосда ўйнайди.

“Эй, ошна, оддийгина қилиб, битта яхши плеймейкер бўлса олам-гулистон, десангиз бўлмайдими” — бу гап дилингиздан ўтган бўлса эҳтимол.

Йўқ, мен ундай демайман. Мен жараённи идрок қилиш йўлида янгича ёндашув лозимлигини айтдим-қўйдим. Сиз, балки фақат футбол ҳақида, аниқроқ айтганда, майдондаги ҳолат ҳақида гапирмоқда, деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ, дўстим, мен футбол ичида ва атрофида кечаётган воқеаларни ҳам шундай мулоҳаза қилишингизни истайман. Хоҳ ўзбек, хоҳ жаҳон футболи бўлсин, бири-бирини тақозо қиладиган, тартибсиздек кўринган, лекин синчиклаб қаралса, мукаммал тартибга эга бўлган жараёнларни назарда тутмоқдаман...

Дунёда энг тартибли ўйин кўрсатадиган терма жамоа қайси? Германия, тўғрими? Хўш, ўша тартиб нимадан иборат? Яшанг, моҳиятан олиб қараганда тартибсизликдан. Ахир ҳар бир ҳатти-ҳаракат, тўп узатиш режага солинмагандир? Лекин, умумий йўналиш, майдоннинг қисмларида ҳаракатланиш, ҳужум ва ҳимоя чоғида жой танлаш режалаштирилган.

Биз эса ундай қилмаймиз. Жа ўзимизни қўйиб юборганмиз. Тўйда ичволиб, қўлларини ёйганча даврага кириб келган акахондек ёйилиб тушамиз майдонга. Гол урсак ҳам машнақасига айланиб, ҳайй-я, деб нишонлаймиз.

Мен клублар, Олимпия, МТЖ ҳақида эмас, умуман, футбол ҳақида баъзи мулоҳаларни баён этдим. Бугунги оғриқли ўйлар шундай фикрларни туғдирди. Балки, бу Сизларга ёқмас, муайян эътироз уйғотар. Мен шундай бўлишини истардим...

Беҳзод Қобулов

Киритилди: 23:56, 07.03.2012. Ўқилди: 11235 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.