Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба.

      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • 1:0
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • 2:0
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 1:0
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:3
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • 0:3
      • Тоттенхэм
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • 2:3
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Алавес
      • 28.10.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • 2:1
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • 2:2
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Ювентус
      • 28.10.2025 22:30
      • Лечче
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 26.10.2025 16:30
      • ОКМК
      • 1:1
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 27
2 Барселона 10 22
3 Вильярреал 10 20
4 Эспаньол 10 18
5 Атлетико 9 16
6 Бетис 9 16
7 Райо Вальекано 10 14
8 Эльче 10 14
9 Атлетик Бильбао 10 14
10 Хетафе 10 14
11 Севилья 10 13
12 Алавес 10 12
13 Сельта 10 10
14 Осасуна 10 10
15 Леванте 10 9
16 Мальорка 10 9
17 Реал Сосьедад 10 9
18 Валенсия 10 9
19 Реал Овьедо 10 7
20 Жирона 10 7

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Реал Сосьедад 2-1 Севилья
10-тур Жирона 3-3 Реал Овьедо
10-тур Эспаньол 1-0 Эльче
10-тур Атлетик Бильбао 0-1 Хетафе
10-тур Валенсия 0-2 Вильярреал
10-тур Мальорка 1-1 Леванте
10-тур Реал Мадрид 2-1 Барселона
10-тур Осасуна 2-3 Сельта
10-тур Райо Вальекано 1-0 Алавес

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/10 01:00 Бетис - Атлетико

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7614 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Трабзонспор".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      20:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      22:05 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      23:25 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Кадис" - "Бургос". Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 4.
      13:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      17:30 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Женщины.
      19:40 "Небесная грация".
      20:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 1.
      22:10 "Непобедимый".
      22:40 "Страна спортивная".
      23:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Женщины.
      01:15 "Команда мечты".
      01:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      03:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Новости.
      12:05 Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Финал. Аргентина - Марокко.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      18:20 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      20:50 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:40 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кремонезе" - "Удинезе". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 27.10.2025

      06:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      07:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Командные соревнования.
      11:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 15 в Рабате, Марокко.
      15:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Обзор.
      21:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 16. Монпелье - вершина Ванту.
      03:45 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лукас Пакета: «Иньеста ва Хавидан кўп нарса ўргандим...»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ёзувчилар, шоирлар, рассомлар ва киноижодкорларни илҳомлантирган мафтункор Пакета ороли кўп ва хўп таърифланган. Пакета - Ер шаридаги энг сокин ва тинч жойлардан бири. Бироқ бу оролда ҳордиқ чиқариш учун узоқ йўл босишса тўғри келади. 70 ёшли Мирао икки набирасини Рио-де-Жанейрога етказиб қўядиган қайиққа улгуриш учун тонг отмасидан уйғонарди. Матеус Рионинг бир бурчагидаги футзал машғулотларига, Лукас эса бошқа томондаги футбол мактабига қатнарди ва учовлон йўл-йўлакай бир нечта автобусга чиқишар, кейин ярим тунда охирги қайиқда ортга қайтишарди. Хуллас, улар тунги соат 1дан кейин уйга киришарди, эртаси куни яна шу йўналиш... Мирао бобо ҳозир ҳаёт бўлганида, ўша машаққатлар эвазига келган натижа билан чинакамига ғурурланарди. Чунки у вақтида Пакета оролининг 3500 аҳолисига ғурур билан Лукас кун келиб, профессионал футболда бўй кўрсатишини айтганди ва ўша гапи аллақачон ўз тасдиғини топиб улгурди. Лукас Пакета баданида Мирао бобо шарафига чизилган татуировка ҳам бор - «М» ҳарфини қамраб олган юлдуз шакли. «Лион» етакчиси энди Бразилия миллий жамоасига ўз футболкасига олтинчи юлдузни тушириш йўлида ёрдам бериш ҳаракатида. Эътиборли томони, «пентакампеонлар» 12 ноябрь куни айнан Лукаснинг ягона голи эвазига Колумбия термасини енгиш асносида 2022 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилишди. Лига 1 (Франция чемпионати)да тобора ёрқин тўп сураётган футболчи яқинда ФИФА расмий сайти учун махсус интервью бериб, жонажон ороли табиатини алоҳида таърифлади. Шунинг баробарида испаниялик Хави ва Андрес Иньеста ўйинларини кузатиб, кўп нарса ўргангани, Тите орзу қилган ҳужумкор ярим ҳимоячига айланишга ҳаракат қилаётгани ва Неймар билан бирга ўйнаш қандайлиги ҳақида гапириб берди.

- Пакета оролидаги ҳаётингиз ҳақида нималарни айтиб бера оласиз?

- Одамлар мени доим Тарзанга ўхшатишарди. Чунки на оёғимда пойафзал ва на устимда кийим бўларди. Оролда об-ҳаво ҳамиша қулай,  қуёшли. Пакета - таътил учун ажойиб жой. Шундай осуда ва гўзал оролда улғайганим - бахтим. Пакета оролига ҳамиша қадр­дон уйимдек қарайман. Болалигим чиндан ҳам, ўзгача ўтган - дўстларим билан ўйин-кулгудан сира бўшамасдик, эҳ, такрорланмас дамлар... Хуллас, гап фақат фамилиямда эмас, Пакета юрагим билан ҳам бевосита боғлиқ.

- «Фламенго» машғулотларига қандай қўшилгансиз?

- Деярли кун бўйи уйда бўлмасдик. Мен кечгача Гавеада, акам эса тушдан кейин Нинхода шуғулланарди. Бобом бизни олиб бора оладиган ягона инсон эди. Шундай қилиб, эрталаб соат 9да уйдан чиқиб, қайиққа ўтирардик. Аввалига акамнинг машғулотларини томоша қилардик. Кейин улар менга ҳамроҳ бўлиб, футбол мактабига боришарди. Ортга эса ярим тунда, охирги қайиқда қайтардик. Дарҳақиқат, машаққатли йўл, лекин орзуга эришиш иштиёқи баланд эди. Бобомни ҳақиқий тоғдек эслайман. У бизни профессионал даражада кўриш мақсадида барча қийинчиликларни босиб ўтди. Афсуски, унга камолотимизни кўриш насиб этмади. Муҳими, бобом бизни мақсад сари йўналтира олди. Агар тирик бўлганида, ҳозирги ҳолатимиздан чинакамига фахрланарди, менимча.

- Айни пайт бўйингиз 180 сантиметрга етибди, ваҳоланки, 15 ёшда бу кўрсаткич атиги 153 сантиметрга тенг бўлган экан. Нисбатан паст бўй туфайли футболчи сифатида муваффақият қозонолмаслигингиздан хавфсирамаганмисиз?

- Очиғи, айнан бўй масаласида анча азоб чекканман - жуда оғир синов. Ҳаттоки, ўйинлар давомида бўйим пастлигидан қандайдир босимни ҳис қилардим. Йўқ, аслида ҳеч ким бу борада менга жиддий гапирмаган, шунчаки, ўзим ноқулайлик сезардим, негадир тушкун ҳолатга тушардим. Эсимда, кўпинча уйга қайтишда йиғлаб олардим. Энг муҳими, бобом, онам ва отамнинг далдалари билан орзуга ишонишда давом этдим. Ҳамиша қалбим тубидан садо чиқарди: «Кун келиб албатта, муваффақиятга эришасан».  Чунончи, ҳар доим ишга фидойилик билан ёндашардим, мақсад йўлида таслим бўлмаслигимни яхши билардим. Ҳа, жуда оғир йўлни босиб ўтишимга тўғри келди, асосийси, ҳаммасига чидадим ва натижа ёмон бўлмади.

- Титенинг ЖЧ-2018 учун тузган дастлабки рўйхатига киргандингиз. Жаҳон чемпионатига шунчалик яқинлашиб, якунда унда қатнашмаслик алам уйғотмадими?

- Йўқ. Тўғрисини айтиш керак, Бразилияда 30талик рўйхатга киришнинг ўзи - катта шараф. Бу ҳам бир ғалаба, чунки анча ёш эдим. Аниқроқ айтсак, эндигина «Фламенго» таркибига ўрнашгандим. Шунинг учун назарга тушганимни муваффақият сифатида қабул қилганман.

- Бразилия термасига мундиал чиптасини тортиқ этган гол муаллифига айланиш қандай экан?

- «Селесао» либосида гол уриш ҳар доим ўзгача эҳтирос уйғотади. Колумбия термаси дарвозасига урилган гол эса - мен учун «селесао» таркибидаги энг ҳая­жонли лаҳза. Умид қиламанки, бу либосда ҳали кўп ишларни бажараман.

- Энди жаҳон чемпионатида ўйнашни тасаввур қиляпсизми?

- Бу энг катта орзум, албатта. Болалигимдан мундиал ўйинларини қизиқиш билан кузатаман. Ўйлайманки, ҳар бир футболчи жаҳон чемпионатида ўйнаш орзуси билан яшайди, жумладан, мен ҳам шундайман. Бу орзуни келаси йили чиройли тарзда рўёбга чиқаришдан умидворман.

- Танқидчилар орада маълум муддат Бразилия футболида вазият яратадиган ва гол ура оладиган ярим ҳимоячи йўқлигини айтишдан чарчашмади. Кейин Пакета саҳнага чиқди. Хўш, футболчи сифатидаги тараққиётингизни айнан нима билан боғлайсиз?

- Тушунарлики, ҳозирги даражага етиш учун кўп тер тўкдим. Ҳар бир жойда нимадир ўргандим ва бу ўйинни ривожланишимда роса қўл келди. Менимча, энди ёрқин футболчилар қаторидаман. «Лион» клуби ва Бразилия терма жамоасидаги йигитлар туфайли ўйинни янада яхшироқ тушуняпман. Ўйлайманки, ҳозир юқори спорт формасидаман. «Барселона»нинг ўша машҳур даврида Андрес Иньеста ва Хави каби ижрочилар ўйин­ларини кўп кузатардим, улардан анча-мунча жиҳатларни ўзлаштирдим. Ўша жамоа жуда ақлли эди. Ҳамиша ўйинга айнан Иньеста ва Хавидек киришишга ҳаракат қиламан, бироқ ҳали уларнинг даражаларига яқинлашмаганим ҳам аниқ. Муҳими, имкон қадар ўргандим, ўрганяпман. Хусусан, майдонда қарор қабул қилишда хотиржамликни сақлаб қолиш масаласида.

- Неймар билан бирга ўйнашни қандай тавсифлайсиз?

- Неймар - чин кумир. Унинг ўйинидан, инсонийлигидан ҳамиша қойил қолганман. Ней билан ўйнаш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди ва келажакда фарзанд­ларимга бу ҳақда тўлқинланиб гапириб беришим тайин. Хуллас, Неймар билан бирга ўйнаб, «селесао»га ёрдам бериш - олам-олам завқ, катта шараф. Ишонаманки, ҳамкорлигимиз узоқ давом этади ва ҳали бразилия­лик мухлисларни қувончли дамлар билан кўп сийлаймиз.

- «Селесао»ни ҳисобга олмаганда, дунёнинг бугунги кундаги энг яхши терма жамоаси қайси?

- Франция термаси ажойиб таркибга эга. Французлар - бўлажак жаҳон чемпионатининг бош фаворитлари қаторидалар, шубҳасиз. Дарҳақиқат, ўта кучли жамоа. Бошқа терма жамоаларда ҳам ажойиб футболчилар бор, аммо айнан Франция термасига «селесао»нинг асосий рақиби, энг катта синов сифатида қараяпман. Агар мундиалда французлар билан учрашсак, ажойиб ўйин бўлади.

- Ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким, сизнинг­ча?

- Левандовски. Унинг голларига қаранг...

ПАКЕТА - ЛИГА 1 ЛАУРЕАТИ

Лукас Пакета Франция чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. «Лион»нинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси махсус сўровда 49 фоиз овоз жамғариб, «Ренн» ҳужумчиси Гаэтан Ляборд (39 фоиз) ва «Ницца» вакили Анди Делор (15 фоиз)ни ортда қолдирди. Пакета ўтган ой Лига 1нинг 4та ўйинида 2та голга ассистентлик қилганини қўшимча қилиш ўринли.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:15, 26.11.2021. Ўқилди: 2559 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 9
2 Атлетико Хулиан Альварес 6
3 Леванте Карл Этта-Эйонг 5
4 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
5 Барселона Ферран Торрес 4
6 Леванте Иван Ромеро 4
7 Бетис Кучо Эрнандес 4
8 Эспаньол Пере Милья 4
9 Барселона Роберт Левандовски 4
10 Эльче Андре Силва 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.