Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Челси
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Юрген Клопп "Реал"га шарт қўйди [16]

Суперлига-2026. "Навбаҳор" Самарқандда "Динамо" устидан иродали ғалабага эришди [10]

Ламин Ямал "Вильярреал" билан ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ дубль қайд этди [8]

"Фақат энг тайёрлар боради": Тухель Беллингемнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига кафолат бермади [8]

Флик "Атлетико"га қарши камбэк ҳақида фикр билдирди [7]

Вадим Абрамов «Навбаҳор» билан ўйин ҳақида: «Мағлубият учун кимнидир айбламайман, бутун жамоа нотўғри ўйнади» [7]

"Лидс" мухлислари рўзадор футболчилар учун берилган пауза вақтида ҳуштабозлик қилишди [7]

Хави "Барселона" президентлиги учун сайловларда Лапортага қарши овоз берди [6]

Маркус Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маошининг катта қисмидан воз кечди [6]

"Буни кимдир уддалаганми?": Артета "Арсенал"нинг тўртта соврин ютиши ҳақидаги саволга жавоб берди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Golden Boy»лар: мукофотнинг сўнгги эгалари ким эди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Golden Boy» мукофоти Европадаги энг кўзга кўринган ва ажойиб натижалар қайд этган ёш футболчиларга тақдим этиб келинади. Ушбу мукофот 2003 йилда итальян ҳафталик журнали бўлган «Tuttosport» томонидан жорий этилади. Ғолиб бир календарь йили мобайнида энг кўп гапирилган ва муҳокамаларга сабаб бўлган номзодлар ичидан танлаб олинади. Албатта, ушбу тизим ҳам овоз беришга асосланган бўлиб, унда Европанинг энг машҳур ва ишончли нашрлари иштирок этади. Бугунги кунда ушбу нашрларнинг рўйхати қуйидагича:

1. «Bild»(Германия), 2. «Blick»(Швейцария), 3. «l'Équipe»(Франция), 4. «France Football»(Франция), 5. «Marca»(Испания), 6. «Mundo Deportivo»(Испания), 7. «Ta Nea»(Греция), 8. «Sport Express»(Россия), 9. «De Telegraaf»(Нидерландия), 10. «Times»(Бирлашган Қироллик).

«Барселона» футболчиси Педри «Golden Boy-2021» ғолибига айланди. У кучли учликда Жюд Беллингем ҳамда Жамал Муcиала билан беллашган эди. Испаниялик футболчи ҳақиқатдан ҳам йилни ажойиб ўтказди. У 2021 йилда жами 71 марта майдонга туширилган. Қитъа чемпионатида Испания таркибида эди. Шунингдек, Педри Токиода кумуш медални қўлга киритди. Рўйхатнинг кучли бешлигида, шунингдек, «Леверкузен» футболчиси Флориан Вирц ҳамда «Барса»нинг яна бир истеъдоди Гави ҳам бор эди. Аммо соврин Педрига насиб этди. Қуйида эътиборингизга ушбу совриннинг сўнгги ўнта соҳибини ҳавола этамиз.

1. Эрлинг Холанд (2020)

2019-20 йилги мавсумда Холанд «BVB» ҳамда «Зальцбург» сафида барча турнирларда жами 44та гол урган эди. Бу эса соврин учун курашда уни мутлақ ғолибга айлантирди. У ўтган мавсумда ҳам топ перформер бўлди. 41та ўйинда 41та гол урган Холанд, қисқа вақт ичида катта юлдузга айланди. Фақатгина жароҳат, уни бу серияни давом эттиришига йўл қўймади.

2. Жуан Феликс (2019)

Феликс номи бизга Португалия чемпионатидан таниш. У ўзининг дебют мавсумидаёқ 15та гол ҳамда 7та ассистни расмийлаштирган эди. Феликс Португалия терма жамоасида Миллатлар Лигаси мусобақасининг ярим финалида дебют қилади ва турнир бош совринини қўлга киритади. 21 ёшли футболчи 17 марта терма жамоада кўриниш берган.

3. Маттейс де Лигт (2018)

Де Лигт 2018 йилги совринни ютган эди. У ўша пайтда «Аякс» марказий ҳимоячиси сифатида ҳаракат қиларди. Футболчи ўша йили мамлакат кубогини, кейин эса бош совринини ҳам қўлга киритди. Ўз жамоасини сардор сифатида ЕЧЛ ярим финалигача етаклай олган де Лигт, кейинчалик «Ювентус»га йўл олади. У бир маротаба Италия чемпиони ҳам бўлишга улгурди.

4. Килиан Мбаппе (2017)

Ҳозирда 22 ёшли ҳужумчи, 2018 йилда «Монако»дан «ПСЖ»га ижарага ўтади. Унинг сотиб олиш шартидаги нархи 160 миллион фунт этиб белгиланган эди. У «Монако»даги фантастик ўйинлари сабаб, ушбу мукофотни қўлга киритганди. Килиан ҳозирда дунёнинг энг машҳур футболчилари бўлган Месси ва Неймар билан ҳаракат қилади. Мбаппе ҳозиргача проффесионал тарзда 188та учрашув ўтказиб, 140 марта гол уришга эришган.

5. Ренато Санчеш (2016)

«Лилль» вакили Евро-2016 финалидаги кутилмаган голи сабаб бу мукофотни қабул қилиб олганди. «Бавария»га 35 миллион фунтлик кўчишидан кейин, у бир йилни заҳирада ўтказди. У ўша йили Карло Анчелотти томонидан фақат 6 марта майдонга туширилган, холос. Бундай катта омадсизликдан сўнг, у «Лилль»га келди ва тез орада Франция чемпионига айлана олди. У ҳозир ҳам ўз жамоасининг асосий футболчиларидан биридир.

6. Антони Марсьяль (2015)

Одамлар «МЮ» Марсьялни «Монако»дан 36 миллионга сотиб олинганида Эд Вудвард устидан кулишганди. Аммо ҳужумчи ўзини кўрсата олди. У 2019-20 йилги мавсумда 23 гол уришга эришган. Бироқ шундан кейин унинг темпи анча пасайиб қолди.

7. Раҳим Стерлинг (2014)

Унинг «Ман Сити»га можароли кўчиши ҳаммаёқда катта шов-шув бўлади. Шунга қарамай, Англия терма жамоаси аъзоси ўзига сарфланган пулларни оқлай олди. У голлари ва голли узатмалари билан «шаҳарликлар»нинг 2018 ҳамда 2019 йилги кетма-кет чемпионлигига муносиб ҳисса қўшган. Стерлинг клуби билан 2023 йилгача янги битим тузган.У бу мавсумда ҳам ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Хусусан, унинг сўнгги турда «Эвертон»га урган голи мухлисларни ўзига маҳлиё қила олди.

8. Поль Погба (2013)

Баққуват ва серғайрат ярим ҳимоячи «Golden Boy» совринини олган пайтида «Ювентус»да ҳаракат қиларди. Погба бундан беш йил олдин ўша пайтда дунё рекорди бўлган 89 миллион фунт эвазига «МЮ»га ўтади. Амалдаги Жаҳон чемпиони бу мавсумда жароҳат олганига қадар яхши ўйин намойиш этаётган эди.

9. Иско Аларкон (2012)

Испания бугунги кунда дунё футболининг ярим ҳимоячи етказиб берувчи «завод»ига айланиб қолган. Иско ушбу заводдан чиққан илк маҳсулотлардан бири эди. Майдон марказида ўйнаш осон эмаслигини ҳамма билади. У эса бу ишни қойилмақом қилиб уддалар эди. Айниқса, «Малага»даги пайтида Иско пишиб етилади. У «Реал»нинг асосий футболчиси бўлишга узоқ йиллар уринди. Футболчи бунга жуда ҳам қийналди. Аммо унинг маҳорати барчанинг меҳрини қозона олган.

10. Марио Гётце (2011)

«ПСВ» вакили бўлган Гётце, бир пайтлар энг кучли футболчилар қаторида эди. Унинг фаолияти қилган энг катта хатоси «BVB»дан «Бавария»га йўл олганидир, балки. Аммо футболчининг ҳозирги совринлар кабинетига назар солсангиз, у унчалик ҳам катта хато қилмаганига гувоҳ бўласиз. Шундай бўлсада, Гётце Германия чемпиони сафида ўзи истагандек ўйнай олмади. Футболчининг ҳаёти давомида қилган энг ажойиб ишларидан бири эса 2014 йилги Жаҳон чемпионати финалида гол ургани бўлди. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Гётце номини ҳозир ҳам ўша гол билан эслаймиз.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 15:48, 28.11.2021. Ўқилди: 5543 марта. Фикрлар: 29 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.