Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Вик" - "Атлетико Мадрид".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Кремонезе" - "Бари".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. 64-й турнир Ostrava Golden Spike в Остраве, Чехия.
      09:50 "Страна спортивная".
      10:10 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      12:15 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      13:55 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:15 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      16:30 Д/с "Век нашего спорта".
      17:00 "Что за спорт?". "Экстрим".
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье. Прямая трансляция.
      20:15 "Вопреки всему".
      20:45 Д/ф "Роковая партия".
      22:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:50 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 "Магия большого спорта".
      01:50 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      04:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Этап в Зеленоградске. Финалы.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Прямая трансляция.
      20:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:50 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:15 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Мужчины. Комбинированная пирамида. Финал.
      03:00 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      04:55 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.07.2025

      07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 2.
      08:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      09:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 11. Эво-ле-Бен - Ле-Льоран.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 14. По - Сен-Лари-Сулан.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 1 эп. "Человек за бортом".
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 2 эп. "Кровь в воде".
      14:15 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 3 эп. "Решающая гонка".
      14:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 19. Амбрён - Изола-2000.
      21:30 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд. Прямая трансляция.
      23:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Олимпик» Суперлигада ўз олдига қандай вазифа қўяди? Кападзе жавоб берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Олимпик
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлигага ўтиш учун ўтказилган «Олимпик» – «Машъал» (3:1) учрашувидан сўнг Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Биринчи навбатда, барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Клубда штат бўйича меҳнат қилаётган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Бу натижа учун анча вақт иш олиб бордик, меҳнат қилдик, шунингдек, ўсишга эришдик. Бу охирги ўйин эди, бир йил давомида бажарилган ишни қайси нуқтада тўхтатишимизни кўрсатиб берарди.

Бизга қараганда «Машъал»га қийин бўлгани аниқ. Чунки биз чиқа олмаганизда ҳам тажриба тўплаб, бу йўлда давом этардик. «Машъал» ҳар қандай жамоага муаммо туғдира оладиган кучли клуб. Кам гол ўтказади ва йирик ҳисобда мағлуб бўлиши қийин.

Биз ўйиндан олдин «Машъал»ни ўрганиб чиқдик ва шунга қараб тайёргарлик кўрдик. Кўрдинглар, биз бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик ва ҳаққоний ғалабага эришдик. Бу меҳнатларимиз самараси ва бизга қўшимча куч беради.

Бу – футбол, ҳужумда ўйнаб ҳам гол ўтказиш мумкин. 0:1 ҳисобида ютқазаётган эдик, лекин ўйинни ўз томонимизга бура олдик. Ҳаммани яна бир бор табриклайман ва йигитларга раҳмат айтаман. Ишлашда давом этамиз.

— Клуб Суперлига талабларига қай даражада тайёр деб ҳисоблайсиз?
— Тўғри, Суперлига талаблари бор. Биз ҳам бошқаларга ўхшаган жамоамиз. Олдимизда олимпиада бор, биз бунга ҳаракат қилишимиз керак. Талаблар бўйича клуб раҳбарияти ҳаракат қилади, албатта. Менинг вазифам йигитларни ўсишларига кўмаклашиш. Кўрдинглар, бир йилда шу ёш йигитлар қанчалик ўсишга эришишди. Шу йигитлар ўсишга эришса, терма жамоаларимиз учун фойдали бўлади.

Биласизми, клубларда барча шароитлар мавжуд бўлганида, «Олимпик» керак ҳам бўлмасди. Жамоамиз шу сабабдан ташкил қилинди. Йигитлар вақтида овқатланади, ўз вақтида машғулотларни олиб боради ва ҳоказо. Биз вақтдан ютиш мақсадида «Олимпик»ни ташкил қилганмиз. Озми-кўпми, бу йигитлар анчайин ўсди. Бу терма жамоага номзодлар сони кўпаяётганидан далолат беради. Бизда иш давом этаверади, балки янги футболчиларни ҳам таклиф қилишимиз мумкин. Олдимиздаги мақсад аниқ, шу йўлда ишлашда давом этамиз.

— «Олимпик» жуда яхши ўйин услубига эга, чиройли футбол намойиш этмоқда. Суперлигада очко жамғариш учун ўйин услубини ўзгартириб юбормайсизми?
— Футбол шунақа, ҳимояланишни, прессинг қилишни ва ҳужум ташкиллашни билиш керак. Бу ўйинимиз ўзгаради дегани эмас. Биз ҳар доим ҳимояда рақиб ҳужумидан келиб чиқиб ўйнаймиз. Биз йигитларни аниқ бир ўйин услубига мослаганимиз йўқ. «Машъал» билан ўйин мисолида кўрдингиз, бирданига қарор чиқара билиш керак. Олдиндан бирон услубни режалаштириш футболда қийин, жараёнда ҳар хил вазият бўлади. Агар рақиб сизни ўрганиб чиқса, ўша бир хил услубингиз бефойда бўлади. Биз йигитларни ўйинга қараб, ақлан ривожлантирамиз. Ўйинни рақибнинг ҳаракатидан келиб чиқиб ташкиллаймиз. Бу – жамоамнинг катта ютуғи. Суперлигада иштирок этиш ва кучли жамоаларга қарши ўйнаш биз учун ҳам қизиқ.

— Футболда бир жамоа тузиш учун камида 3 йил керак дейишади. Лекин сиз бир йилда ҳам кучли жамоа тузса бўлишини исботладингиз. Умуман, шу ҳақда фикрингиз қандай?
— Бу футболда учраб турадиган ҳолат. Жамоага янги мураббий келса, унга вақт зарур бўлади. Мен олдин ҳам қаерда ишлаган бўлсам, тезда жамоа ўйинига қўша олдим. Бу мураббийнинг ўзига ҳам боғлиқ. Йигитлар билан тил топишишни, улар билан муносабатни йўлга қўя билиш керак. Кимдир айтади, вақт керак, улар бизнинг услубга тушмаяпти ва ҳоказо. Бундай вақт хориждан келган мураббийларга керак. Улар футболчиларни ва менталитетни тушуниб олишларига қанчадир вақт талаб этилади. Биз шу ердамиз ва йигитларни яхши биламиз. Бир вақтлар «Локомотив»да "бу футболчиларни 90% алмаштириш керак" деган гап бўлганди. Кейин мен келганимдан сўнг ҳаммаси яхши бўпқолганмиш. Бу мураббийга боғлиқ ҳолат.

— Суперлигада мақсад кучли учликка кириш бўладими?
— Мақсадимиз – ҳар бир ўйинда рақиб ким бўлишидан қатъи назар ўзимизга керакли натижага эришиш. Ҳозир озгина дам олайлик, йигитлар нафас олсин. Суперлигада аниқ иштирок этамизми, шунга қараб вазифа қўямиз. Жамомизни ўсиши учун ҳар доим мақсад ва натижа зарур бўлади.

— Жамоангиздаги йигитларга харидор чиқаётгани аниқ. Келаси йили жамоангизни айрим футболчилар тарк этиши жараёнига қандай қарайсиз?
— Бугунга қадар футболчиларни сўраб туришибди. Суперлигага чиқсак, бу бошқа ҳолат. Агар чиқмасак, Суперлига жамоасидан таклифлар бўлса, кўриб чиқамиз деган жавобни бердим. Мен учун уларнинг янада ўсгани яхши. Биз ҳам энди Суперлигада ўйнаймиз. Йигитлар қаерда ўсса, топ-клубда ўйнаса, мен бунга қарши эмасман.

— Олимпиада ўйинлари Суперлига тақвимига таъсир кўрсатишидан хавотирда эмасмисиз?
— Тўғри, бу жараён ҳам бор. Албатта, ҳар бир турнирда максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Биз мухлислар олдидаги ишончни оқлашимиз, тиклашимиз керак. Буни ўрганиб чиқамиз, ЎзПФЛ ҳам бизга ёрдам беради деб ўйлайман. «Олимпик» менинг ёки бошқасининг жамоаси эмас. Бу ҳаммники бўлган жамоа. Терма жамоамизга, футболимизга фойдаси тегадиган ютуқ. Жамоанинг халқаро майдондаги ҳар бир ғалабаси Ўзбекистонимиз учун ютуқ бўлади. Бу йўлда ҳамфикр бўлсак, албатта, бизга қийин бўлмайди.

— Келаси мавсумда олимпия терма жамоасига номзод бўлган Жалолиддинов, Эркинов каби футболчиларни таркибга жалб этиш режаси борми?
— Албатта, Суперлигада кўп бизнинг футболчилар ўйнашмоқда. Агар ўз клубида яхши ўйнаётган бўлса, уларни жалб қилишни нима кераги бор? Албатта, кўриб чиқамиз, зарур футболчиларни оламиз. Қаердан футболчи олсак, ўша клуб билан бамаслаҳат иш қиламиз. Масалан, «Пахтакор»да асосий таркибда ўйнаётган бўлса, нега биз уни олиб келишимиз керак? Бизга футболчи қаерда ўсса, шу фойдали бўлади. Унинг ўрнига бошқа футболчини тайёрлаш мумкин. Барибир терма жамоа йиғинида уларни ҳам чақирамиз. Ўйин амалиётидан қолиб кетаётган футболчи ёшлар бўлса, албатта, биз уларни жалб қиламиз.

— Про лиганинг жорий мавсумига берган баҳонгиз қандай?
— Албатта, ташкилотчилик учун раҳмат айтаман. Про лигада иштирок этмагандим, танишиб олдим. Майдонлар борасида ишлаш керак. Буни тўғриласак, албатта, бундан ўзбек футболи ютади. Футболчиларда фикрлаш ўсади, тезроқ футбол ўйнайди. Баъзи жамоаларда «теп-теп» футбол ўйналса, мураббийлар узатмаларни амалга оширишни сўрашади. Сифатсиз майдонда қандай узатмаларга асосан футбол ўйнаш мумкин? Майдонларни тўғриласак, футболимиз ва қарашларимиз ўзгаради. Умуман айтганда, Про лига қизиқарли ўтди, кураш ва интрига юқори бўлди. Ҳозир ҳам Про лигага тушган жамоалар кейинги йилга аниқ вазифа билан турибди. 3 та Суперлига жамоаси бу лигага ўзига яраша даража беради.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 21:52, 02.12.2021. Ўқилди: 3325 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.