Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муҳожир, қурувчи ва курьер. 30 ёшида омади келган “Милан” футболчиси Жуниор Мессиас ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ёзги трансфернинг сўнгги кунида “Милан” вингер Жуниор Мессиас билан шартнома имзолади. Бразилиялик футболчининг тарихи ҳайратланарли бўлган, чунки у 10 йил олдин бошқа йўллар билан тирикчилик қилган ва А серияда ўйнашни орзу ҳам қилмасди. Шу сабаб, “Stadion.uz” нашри “Милан”нинг омадли ва иқтидорли футболчиси ҳаёти, ҳамда унинг босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилади.

 

“Мен ҳақиқатан ҳам орзу қилмаган нарсамга эришдим. Ушбу натижа машаққатли меҳнат ва фидойилик самарасидир. Ҳеч қачон таслим бўлмаслик керак”, - деди Мессиас А серия матбуот хизматига берган интервьюсида. Бразилиялик футболчи бу интервьюни шу календарь йили бошида, Италия футболи элитасидаги биринчи мавсумида “Кротоне” сафидаги ажойиб ўйинидан сўнг берган эди. . Ўшанда Жуниор куз фаслини буюк “Милан” клуби либосида кутиб олишини ҳали билмас эди.

Бразилиялик футболчи ёзда тиббий кўрикдан ўтди ва Милан клуби билан шартнома имзолади. Келишув 5,4 миллионга сотиб олиш опцияси билан 2,6 миллион еврога ижара сифатида расмийлаштирилди.

Жуниор Мессиаснинг “Милан”га ўтиши унчалик катта иш деб бўлмади, аммо футболчининг ҳаёт йўли айтиб беришга арзийди. Мессиас футболчилик фаолиятини Крузейро академиясида бошлаган, бироқ қандайдир сабабларга кўра футбол мактабига қабул қилинмайди. 2011 йилда Жуниор акаси яшайдиган Италияга сафар қилди. У ўзига D сериядан жамоа топишга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо, барча уринишлар муваффақиятсиз тугади. Шундан кейин Мессиас бошқа соҳалардан тирикчилик қилишга мажбур бўлди.

 

“Дриблинг кўчадан, Бразилиядан бошланган”, деб тушунтирди Мессиас. - Профессионал клубларнинг ёшлар терма жамоасида ўйнамадим, шунчаки дўстларим билан вақт ўтказдим. Биз эркин эдик - ҳар ким хоҳлаганини қиларди. Футболнинг маъноси – ғалаба”.

Жуниор қурилиш майдончасида ишлаган, кейин кир ювиш машиналарини етказиб берадиган курьер бўлиб ишга жойлашди. Мессиасниннг ҳаётида футбол фақат ҳобби сифатида қолганди. Дам олиш кунларида у “Спорт Варике” муҳожирлар жамоасида ўйнади. Бу жамоанинг ривожланишига мураббий Эцио Росси ёрдам берди. Кейинчалик мутахассис “Казале” клубига ишга жойлашди ва у ерга Мессиасни ўзи билан олиб кетди. Мураббий бу қароридан умуман афсусланмади. Сабаби, Жуниор чемпионатнинг 32 та учрашувида 21 та гол урди ва жамоанинг D серияга чиқишига ёрдам берди. Бразилиялик футболчининг Италиядаги саёҳати шу тариқа ривожланди.

 

“Футболда омадим келмаганч, қурилишга ишга кирдим. Тирикчилик мақсадида вайрон бўлган бинолардан қолган ғиштларни. Кейинчалик қурувчи бўлиб ҳам ишладим, шундан сўнг маиший техника сотувчи ширкатга – курьер ва юк кўтарувчи бўлиб ишга кирдим”, - дейди футболчи.

2020/2021 йилги мавсумда Жуниор Мессиас “Кротоне” таркибида илк бор А серияда ўйнади. Бразилиялик футболчи “Ювентус”га қарши кечган мавсум 4-тур учрашувининг энг яхши футболчи деб топилди. Ўша йилда Жуниор А серияда 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. У яхши савиядаги ўйинчига айланди, аммо ҳаваскорларга хос бўлган беғуборлик йўқолмади. Ўтган мавсумдаги ўйинларнинг бирида Мессиаснинг футболкаси йиртилиб кетди. Бундай вазиятда кўплаб ўйинчилар янги либос кийиш учун майдон четига кетишарди, Жуниор эса мато осилиб қолмаслиги учун шунчаки тугун боғлади ва худди Италия чемпионати эмас, балки мактаб чемпионати каби ўйнашда давом этди.

Жуниор Мессиас 25 ёшида D серияда, 27 ёшида С серияда, 29 ёшида “Кратоне” билан B сериядан А серияга ўтди ва олий двизионда дебют қилди. У ҳозир 30 ёшда ва “Милан” футболчиси сифатида Чемпионлар лигасдаги илк голини урди. Шунингдек, кеча “Женоа” дарвозасига дубл қайд этишни ҳам уддалади. Балки Мессиас “россонерилар” лагерида кўзга кўринган ўйинчи сифатида тарихда қолмаслиги мумкин, лекин у босиб ўтган йўли билан ҳозирданоқ фахрланиши мумкин.

 

“Менинг ҳикоям нимани ўргатади? Ҳар доим ишонинг, дейди Жуниор. - Албатта, омад керак, аммо қийинчиликсиз ундан ҳеч нарса чиқмайди. Мен ҳеч қачон ўзимни кучли футболчи деб ҳисобламаганман. Шунинг учун мен жуда кўп машқ қилдим. Ва, албатта, мен Худога шукр қиламан. Худо менга ҳамма нарса берди. Қийинчилик, омад, яхши ва ёмон дўстлар... Худога шукур, мен билан содир бўлаётган ҳамма нарса мантиқийдир”.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади. 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:25, 03.12.2021. Ўқилди: 2802 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик