Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тошкент шаҳрида ҳакамлар ва мусобақа расмийлари фаолиятини ривожлантиришга бағишланган катта семинар бошланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамлар ва мусобақа расмийлари фаолиятини ривожлантиришга бағишланган янги стратегия ишлаб чиқди. Ушбу лойиҳа доирасида ҳакамлик бўйича танлов эълон қилинди, юртимизга AIBAнинг тажрибали инструкторлари таклиф қилинди, шунингдек, Ўзбекистон чемпионатида ишлаш учун барча қитъадан 8 нафар уч юлдузли ҳакамлар юртимизга етиб келишмоқда.

Бугун мазкур стратегия доирасида ҳакамлар учун катта семинар ташкил этилди. Тадбирни Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев очиб берди. Бош котиб ўз чиқишида ҳакамликни ривожлантириш долзарб масала эканлиги, ушбу йўналишни ривожлантирмай туриб, ёш ва истеъдодли боксчиларни селекция қилиб бўлмаслиги ҳақида гапирди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон бокс федерацияси халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи Шоҳид Тиллабоев ҳакамлар фаолиятини ривожлантиришга оид стратегия мазмуни билан тушунтирди. У шунингдек, бугунги семинарни олиб бориш учун юртимизга келган AIBAнинг тажрибали инструкторлари Эндрю Коулфильд (Шотландия) ва Игорь Билецкий (Украина)ни таништирди. Шунингдек, ҳакамлик йўналишини ривожлантириш стратегиясидаги лойиҳалар ҳақида гапириб берди.

Шундан сўнг семинар инструкторлари сўзга чиқиб, ташкил этилаётган семинар бўйича ўз режалари ҳақида гапириб ўтишди.

Сўнгра Шоҳид Тиллабоев томонидан стратегия тақдимоти иштирокчиларга намойиш этилди. Унда йўлга қўйилаётган тизим, ишни олиб бориш ва бошқа масалалар тушунтириб берилди.

Унга кўра, эндиликда бокс ҳакамлари учун "TOP-10" рейтинг тизими шакллантирилади. Ушбу рейтинг айни пайтда юртимизда бўлиб турган нейтрал, ҳорижий инструкторлар томонидан тузилади. Семинардаги имтиҳон якунлари ва Ўзбекистон чемпионатидаги иштирокига қараб, ҳакамлар учун рейтинг шакллантирилади. Энг кучли ўн нафар рефери эса Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан рағбатлантириб турилади. Шунингдек, халқаро мусобақаларда ишлаш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари, жанг натижасини баҳолашда атайин ноҳолисликка йўл қўйган ҳакамларга нисбатан чоралар кучайтирилиши алоҳида қайд этилди.

Шотландиялик Эндрю Коулфильднинг маърузаси орқали ўзбекистонлик ҳакамлар ўзлари учун зарур ва қимматли бўлган маълумотларни олишди.

Семинар эртага ҳам давом эттирилади. Унда иштирокчилар учун имтиҳонлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 15:24, 05.12.2021. Ўқилди: 1527 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик