Манчини — IFFHS версияси бўйича 2021 йилда терма жамоаларнинг энг яхши мураббийи
Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) терма жамоаларнинг 2021 йилдаги энг яхши мураббийлари рейтингини эълон қилди.
Италия терма жамоаси билан Евро-2020да ғолиб чиққан Роберто Манчини йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. У сўровномада 225 балл тўплади.
Иккинчи поғонани Аргентина терма жамоаси билан Америка кубогида ғалаба қозонган Лионель Скалони эгаллади. Миллатлар лигасида бош совринга эга чиққан Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам кучли учликка кирди.
Жазоир миллий жамоаси устози Жамол Бельмади ва Бразилия термаси бош мураббийи Тите кучли бешликка киришди.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 21:26, 06.12.2021. Ўқилди: 1484 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар