Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Стадион» газетасининг №11 (54)-сони анонси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Анонс
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Азиз мухлислар! Эртага – сешанба. Яна севимли газетангизни харид қилиш тадоригини кўрасиз. Анъанамизга мувофиқ, янги сонимизда чоп этилган материаллар билан қисқача таништириб ўтамиз.

2-саҳифада Олимхўжа Бўронов ўзининг «Амалга ошган ният» мақоласида 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ОФК IV саралаш босқичи қуръасини таҳлил этган. Терма жамоамизнинг IV босқичдаги ўйинлари тақвими ҳам шу саҳифада.

3-саҳифада Ҳасанали ота Қодиров «Хабарлар»дан хабарлар» мақоласида олимпия терма жамоамиз атрофидаги воқеаларга ўз муносабатини билдириб, 14 март кунги муҳим ўйинга ўз тавсияларини берган.

Терма жамоаларимизга бағишланган одатий 4-саҳифамизда эса Ўзбекистон ва Олимпия терма жамоалари таркиби, шунингдек, Алишер Никимбаев билан интервью ўрин олган.

5-саҳифада журналист Бобомурод Абдулла «Эҳтиёт бўлинг: телефон ва интернетдаги футбол агентлари» мақоласида футболчиларимизни чув туширган айрим агентларни фош қилган. Ушбу мақоланинг давоми ҳаттоки 14-саҳифага ҳам ўтган.

6-7-саҳифаларда клубларимизнинг ОЧЛ ва ОФК кубогидаги ўйинлари таҳлил этилган, қитъамизнинг ушбу нуфузли турнирлари 1-тур натижалари ва жадваллари ўрин олган.

8-саҳифада Қаҳрамон Асланов ўзининг «Индивидуал» мақоласида клубларимизга таклиф этилган легионерлар ҳақида сўз очади. Шунингдек, Олий лига 1-тури превьюси ҳам шу саҳифада жойлаштирилган.

9-саҳифада журналист Бахтиёр Ширинов «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз!» мақоласида клубларимизнинг ОЧЛдаги дастлабки натижаларини таҳлил этган.

10-саҳифада Камронбек Чегабоев бу дафъа 1993 йилги миллий чемпионатимиз статистикаларини тақдим этган.

Ҳамза Ёқубовнинг янги лойиҳаси – 11-саҳифадаги «Стадион-шоу»да Антонио Бандерас, Пеле, Эркин Комилов ва Нилуфар Усмоновалар футбол ҳақида ўз фикрларини билдиришган.

12-13-саҳифаларда Қаҳрамон Асланов томонидан ЖЧ-2014 IV саралаш босқичидаги тўрт рақибимизга оид маълумотлар тақдим этилган. Шунингдек, ушбу терма жамоалар билан ўтказган жамики расмий ва ўртоқлик ўйинларимиз статистикаси келтирилган.

14-саҳифада ҳафта давомида жаҳонда рўй берган оламшумул хабарлар ўнталиги келтирилган.

15-саҳифада «Пеле экс-қиролга айланди» сарлавҳаси остида Ҳамза Ёқубов Европа чемпионлар Лигаси нимчорак финали жавоб учрашувларининг ярмиси ва Европа Лигаси нимчорак финал учрашувларининг дастлабки ўйинларини таҳлил этган.

16-саҳифада Қаҳрамон Асланов Англия Премьер-лигаси 28-турини натижалари, таҳлилларини тайёрлаган.

17-саҳифада Шерзод Ражабов Испания Премьероси 27-турини таҳлил қилган.

18-саҳифа Муҳрим Аъзамхўжаев томонидан Италия «А» Сериясининг 27-турига бағишланган.

19-саҳифада Фаррух Файзиев томонидан Германия Бундеслигасининг 25-тур натижалари ва таҳлиллари келтирилган.

20-саҳифада Олимхўжа Бўронов Россия Премьер-Лигаси 33-34-тур ўйинлари натижалари, таҳлилларини ёритган бўлса, хорижий чемпионатларда тўп сураётган футболчиларимизга бағишланган таҳлил ҳам шу саҳифадан ўрин олган.

21-саҳифа Европа ва Осиёнинг миллий чемпионатлари натижалари ва жадвалларига бағишланган.

22-саҳифада ўзбек ва жаҳон спорти янгиликларига ўрин берилган.

23-саҳифа одатдагидек, келаётган ҳафта превьюси, иқтибослар, викторина ва қизиқарли маълумотларга ажратилган. Сешанба-якшанба теледастурлари ҳам яна шу саҳифада.

24-саҳифада анъанамизга мувофиқ футболимиз атрофида қулоққа чалинган гаплар, ҳажвия ва латифалар, иқтибослар, фотофакт ва Қаҳрамон Аслановнинг мулоҳазага чорловчи мақоласи ёритилган.

Газетамизни харид қилишни унутманг. Сизни қизиқарли ва мушоҳадага чорловчи мақолалар кутмоқда!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:25, 12.03.2012. Ўқилди: 11291 марта. Фикрлар: 23 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик