"Негадир кўпчилик Ўзбекистон ва Озарбойжон чемпионатларини Беларус чемпионатидан кучсиз дея ҳисоблайдилар. Мен бунга қўшилмайман", дея фикр билдирди Беларуснинг "Торпедо-БелАЗ" жамоаси футболчиси Дмитрий Рекиш apasport.az.az сайтига берган интервьюсида.
Қишки танафус пайтида "Қорабоғ" (Агдам, Озарбойжон) ва "Бунёдкор" жамоалари кўригида бўлиб қайтган футболчи у ерда нималарни кўрганлиги ҳақида сўзлаб берди:
"Агар "Қорабоғ" Беларус чемпионатида ўйнаганда кучли учликда юрган бўлар эди ёки Ўзбекистоннинг "Бунёдкор"и, Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси. Жуда яхши жамоалар. Немис "Фортуна"сидан кейин бошқа таклифлар бўлмади ва мен аввал Ўзбекистонга, кейин Озарбойжонга отландим. Ҳамма мени пул ортидан чопди, дея ёзишди. Аслида бундай эмас. Албатта пул у ерларда Беларусдагидан кўпроқ, лекин футбол ҳам кўпчилик ўйлагандай кучсиз эмас.
У ерларда худди биздагидай яхши савиядаги 4-5 жамоалар бор, холос. Лекин у ерда футболга катта пул сарфлайдилар. Албатта, Ўзбекистон ва Озарбойжон клубларида жойлашиш осонмас. У ерда ҳаммани ҳам олавермайдилар. Менга яхши ва иқтидорли футболчилигимни айтишди ва қабул қилишмади."
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).