Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 13 8 9 30
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 8 3 16
6 Франция 5 7 4 16
7 Швеция 5 5 2 12
8 Швейцария 5 2 3 10
9 Германия 4 7 6 17
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [4496]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3454]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2614]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2578]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2274]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2226]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2145]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2113]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1877]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [1800]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [56]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [48]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [22]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [11]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

CIES: Абдуқодир Ҳусанов — Чемпионлар Лигасининг энг тезкор футболчиси! [9]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бобур Абдухолиқов: "2022 йили ҳам «Энергетик-БГУ»да ўйнамоқчиман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бобур Абдухолиқовни мухлисларга таништириш шарт эмас. «Насаф» мактабида таҳсил олиб, 5 йил шу жамоа либосида тўп сурган иқтидорли ҳужумчи якунланган мавсум Беларусда «Энергетик-БГУ» шарафини ҳимоя қилди. Махсус мухбиримиз яқинда қишки таътилда бўлиб турган футболчи билан турли мавзулар юзасидан бафуржа суҳбатлашди.

- Бобур, сизга бежиз «Пеле», дея мурожаат этишмайди - чиндан ҳам, чеҳрангиз бўйича афсонавий футболчига бироз ўхшайсиз.

- Албатта, футбол қиролига ўхшашлик ёқимли. «Насаф» футбол мактабида устозим Умарбек Раҳматуллаев томонидан берилган бу лақаб майдонда кучимга-куч қўшади.

- Украинанинг «Рух» ва Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубларида бу лақаб қандай жаранглади?

- Йўқ, «Рух»да Бабур эдим, «Энергетик»да эса Боб, деб чақиришади.

- Бобур, оилангиз ҳақидаги маълумотлар кўпчиликни қизиқтиради.

- 1997 йилнинг 23 апрелида Косон тумани Каманди қишлоғида оддий оилада таваллуд топганман. Отам Алишер ака деҳқончилик билан шуғулланган. Истиқлол йиллари фермер хўжалигини бошқарди. Айни пайт нафақада. Онам Гуллола опа - ўқитувчи. Акам Бекнур Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия университети магистратура босқичида таҳсил олмоқда. Опам Гулнаврўз Қарши Давлат университети магистратурасида ўқиш баробарида мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаяпти. Ўзим аввалига туманимиздаги мактабда 4 йил шуғулландим, кейин «Насаф» тизимига ўтдим. Бу мактабдаги биринчи мурабби­йим - Умарбек Раҳматуллаев.

- «Насаф» таркибида илк марта майдонга тушганингизда, ўспирин йигитча эдингиз...

- Ҳа, шундай. 2015 йили «Насаф» ёшлар жамоасида дебют қилдим, кейинги мавсумдан асосий таркибга қўшилдим. Эрта дебютга имкон беришган ўринбосарлар жамоаси мураббийи Зафар Холмуродов ва асосий таркиб устози Рўзиқул Бердиевдан бир умр миннатдорман.

- «Насаф» учун урган биринчи голингизни эслай оласизми?

- «Оқ-тепа»га қарши кубок баҳсининг 88-дақиқасида майдонга тушиб, ҳисобни тенг­лаштиргандим. 90+3-дақиқада эса жамоамиз иккинчи голни нишонлаб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

- ОЧЛда ҳам гол уришни пайсалга солмаган эдингиз.

- Тўғри, аммо Саудиянинг «Ал-Аҳли» жамоаси дарвозасига гол урган бўлсамда, жамоам 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Умуман, 2017-2020 йилларда «Насаф»нинг барча турнирлардаги ўйинларида чамаси 50та гол урдим.

- Аксарият иқтидорли футболчиларимиз Осиёга интилаётган бир паллада сиз Европани танладингиз.

- Нима демоқчи эканлигингизни тушундим. Ҳа, Осиёда ўйнаб, катта пул топиш мумкин. Лекин мумай даромад ортидан қувмасдан техник-тактик маҳоратимизни оширишимиз керак. Зеро, ҳозир футболимизда ҳужум муаммоси кўзга ташланмоқда. Демак, ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз, еврофутбол тажрибасидан ўрганишимиз керак. Ҳужумчидан ўз устида якка тартибда шуғулланиш талаб этилади. Оддий мисол, «Энергетик-БГУ»да ҳужумчилар билан вақтида Англияда ўйнаган собиқ футболчи иш олиб боради. Умуман, барча чизиқлар бўйича малакали мураббийлар бор.

- Сиз меҳр қўйган ҳужумчи, яъни кумирингиз ким?

- Криштиану Роналду. Унинг тўпни қабул қилиб, фақат олдинга интилишини синчиклаб кузатаман. Ҳаттоки, ўйинидан дарслик сифатида фойдаланаман. Ўзбекис­тон миллий жамоасининг Уругвай, Сурия ва Беларусь термаларига қарши ўртоқлик ўйинларида ҳужум чизиғимиз анча оқсоқ эканлигидан қаттиқ ранжиганман. Хуллас, ҳали кўп ишлашимиз, изланишимиз зарур.

- «Рух»даги фаолиятингиз узоққа чўзилмади. Нега?

- Бу жамоа таркибига февраль ойида қўшилдим. Ўрмон билан қопланган «Рух» базасида яратилган шарт-шароитларга гап йўқ. Жамоанинг ўринбосарлар таркибида 2та гол ҳам урдим. Вақтида ҳам-юртимиз Максим Шацких ўйнаган жамоада унинг рақами остида майдонга тушиш осон эмас экан. Қолаверса, бош мураббий Иван Седик билан келишолмаганимиз панд берди. Натижада ёзда «Энергетик-БГУ»га ўтиш варианти юзага келди ва мухлисларимизга яхши таниш жамоа таклифини қабул қилдим. Беларусда жисмоний тайёргарликка катта эътибор қаратилади. Чемпио­нат савияси бизнинига ўхшаш. Шароитлар ёмон эмас. «Энергетик-БГУ» асосан талабалардан иборат. Шаҳзод Убайдуллаевнинг жамоада эканлиги муҳитга мослашишимда қўл келди. Жами 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урдим. Умумий таассурот яхши.

- «Энергетик-БГУ»да маош масаласи қандай?

- Ёмон эмас, етарли...

- Рўзиқул Бердиев кубок финалидан сўнг стадионга келганингизни эшитиб, жамоани табриклаш учун ки­йиниш хонасига кирмаганингиздан ўксинди...

- «Насаф» - қадрдон жамоам. Бу ерда ўйнаганимда, турли клублардан кўп таклиф олганман, лекин «аждарлар»га содиқ қолганман. Беларусда ҳам ижтимоий тармоқлар орқали жамоа ўйинларини кузатиб бордим, айниқса, ОФК кубогидаги юришини. Тўғриси, қаршиликлар кубок финалида 10 киши бўлиб, ғалаба қозонишгач, севинч кўз ёшларини тўхтатолмадим. Фақат, ўйиндан олдин ёки кейин Рўзиқул Саъдуллаевич билан кўришишни эп кўрмадим. Чунки бундай вазиятда футбол этикасига амал қилинади. Лекин Рўзиқул ака ва «Насаф»­ни чин юракдан қутлайман, албатта. Мақсадимга келсак, 2022 йили ҳам «Энергетик-БГУ»да ўйнамоқчиман. Яқин кунларда шартнома муддатини узайтирамиз ва янги мавсумга тайёргарлик бошлаймиз.

- Ёзда «Турон»дан ҳам чорлов олганингиз ростми?

-Ҳа, «Турон» вакиллари билан учрашдик, катта ваъдалар беришди. Бироқ Европада қолишни маъқул кўрдим ва ўйлайманки, адашмадим.

- Янги йил яқинлашмоқда. Тилакларингиз...

- 2022 йил барчага омадли келсин. Терма жамоаларимиз юксалиши тарафдориман, албатта. «Пахтакор» ва «Насаф»га эса ОЧЛда зафарлар ёр бўлишига тилакдошман. Мухлисларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фаравонлик истайман.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:12, 15.12.2021. Ўқилди: 2455 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.