Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 05.08.2025 20:00
      • Пахтакор
      • 1:2
      • ОКМК
      • 06.08.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 06.08.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • Динамо
      • 07.08.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Нефтчи
      • 07.08.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 ОКМК 17 33
3 Бунёдкор 16 30
4 Нефтчи 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 16 16
13 Машъал 16 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

06/08 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
06/08 20:00 Машъал - Динамо
07/08 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
07/08 20:00 Насаф - Андижон
08/08 19:00 Хоразм - Сурхон
08/08 20:00 Қизилқум - Бухоро
08/08 21:15 Бунёдкор - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 326 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Арсенал» тўртликда. Буюк қайтиш

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тунда бўлиб ўтган Лондон дербисида "Арсенал" қаршисидаги рақиб — "Вест Хэм"дан устун эди. Четлатишгача ҳам устун эди. Ва балки, "қизил"дан сўнг Мойес жамоаси ўзини янада эҳтиёткор тутиб, камроқ гол ўтказган бўлиши мумкин. Аслида Цоуфал майдонни эрта тарк этмаганда Артета жамоаси янада самаралироқ ўйнаши ҳам мумкин эди, демоқчиман. Тан оламан, бу "агар-агарлар назарияси" ва у факт ўрнига ўтмайди асло. Бироқ бир факт бор. "Арсенал" тўртликда! Бу буюк қайтиш.

Сўнгги йиллардаги "Арсенал" учун 17-турдан кейин 4-ўринда бўлиш ростмана яхши натижа. Ахир 2016-17 йиллар мавсумидан буён илк бор 17 турдан сўнг Лондон жамоаси 4-ўринда. Ўшанда клуб бош мураббийи ким эди эслайсизми? Ҳа, Арсен Венгер. Бугун ФИФАда футболни ўзгартираман деб юрган Венгернинг устидан ҳатто клубнинг содиқ мухлислари ҳам куларди у вақтлар. Аммо у кетгач клуб пастга шўнғиганини кўрдик. 4-ўрин энди орзу бўлиб қолди шонли жамоага.

"Арсенал"нинг адекват мухлисларга савол, жамоангиз жорий мавсум 4-ўринни эгалласа, бундан қанчалик қувонасиз?

Билмадим, менимча АПЛдаги ҳозирги рақобат билан нисбат олинса, "Арсенал" тўртинчи бўлиши улкан натижа бўларди ва Артета ниҳоят катта мураббий эканини исботлаган бўларди. Ҳа, Артета Сульшердан устун эканини кўрсатди аллақачон. Энди навбат кейинги босқичга. Тўртлик учун курашда Антонио Конте, Ральф Рангник, Девид Мойес ва эҳтимол Брендан Роджерс ҳам бор. Анави уч нафар "ўзга сайёралик" мураббийни бу сафга аралаштирмаймиз, майлими?!

Шу ўринда иккита муҳим қўшимча бор. Биринчидан, аслида "Тоттенҳем" қолдирилган 3 (!) ўйинида юз фоизлик натижа қайд этса 4-ўринга кўтарилади. Лекин ҳатто шунда ҳам мавсумни мағлибиятлар билан бошлаган "Арсенал" учун ҳозирги натижа, менинг наздимда, жуда ажойиб.

Иккинчидан, клубнинг бу натижалари биринчи навбатда Аарон Ремсдейл билан боғлиқ экани бу узоқ истиқбол учун ижобий жиҳатми ёки салбий? Менимча, салбий. Англиялик дарвозабон "Манчестер Сити"га қарши 5:0 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин Ленонинг ўрнини эгаллади ва бу ўринни қайтиб бермади. Дарвоқе, бу мавсум унинг барча турнирлардаги "қуруқ" ўйинлари сони 10 тага (!) етди. Аарон ҳақида кейинги постлардан батафсил ёзаман.

Ҳозир нима ҳам дердим, кузатамиз...

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 08:53, 16.12.2021. Ўқилди: 3766 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.