Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • 2:3
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • 0:0
      • Андижон
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Грандлар нишонидаги серб ўғлони

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар куни ҳар ерда янги қаҳрамонлар пайдо бўлаверади. Кун сайин уларнинг сони ортиб бораверади. Энди чиққан қаҳрамонларга қўйиладиган талаб – эскиларининг ўрнини билдирмаслик учун ўзларининг қобилиятларини такомиллаштириб туриш.

Футболда ҳам шундай. Янги "юлдузлар" ҳар куни "порлаб" чиқаверади. Аммо охирига қадар "нур сочиш"га уларнинг сабри етмайди. Сон доимо жойида тураверади, бироқ сифат ҳақида ундай дея олмаймиз.

Ҳозирги қаҳрамонимиз ҳам футбол оламида катта натижаларга эришиши кутилаётган шахслардан. Келинг, у билан яхшилаб танишиб оламиз. Демак, кутиб олинг, “Фиорентина“нинг сербиялик ҳужумчиси Душан Влахович.

Футболи жонланаётган Флоренция

Жорий мавсум Флоренциянинг “Фиорентина“ номли жамоаси А Серияда яна юқори ўринлар учун курашга қўшилди. Охирги пайт “бинафша ранглилар“ Италия чемпионатининг ўртамиёна клублари қаторига тушиб қолаётганди. Бироқ бу мавсумдан Влахович бошчилигида улар “кучли олтилик“ сафига қайтди. Қизиғи, турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, флоренцияликлар “Ювентус“, “Рома“ ва “Лацио“ каби номдор рақибларини ортда қолдиришмоқда. Статистика бўйича ҳам “Фиорентина“ чемпионатда ёмон кўринмаяпти. Узатмалар аниқлиги 86%, ҳар ўйинда рақиб дарвозаси томон ўртача 13 та зарба, 5 та аниқ зарба ва 2 тадан гол. Ажойиб натижалар, шундай эмасми? Шу туришда келаси йил Винченцо Итальяно шогирдлари Еврокубокларда кўриниш бериб қолса ҳеч ким ажабланмаса керак.

Гол учун туғилган йигит

Сербиялик футболчи жамоасининг юқори кўрсаткичлар қайд этишида улкан ҳисса қўшмоқда. “Фиорентина“нинг деярли ҳар 2 голидан бирида Душаннинг исми мавжуд. У ёки гол урган бўлади, ёки ассист қайд этади. Шунингдек, Душан 15 гол билан А Серияда энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Гол+пас тизимида ҳам унга етадигани топилмаяпти. Қўшимчасига, серб ҳужумчиси аниқ зарбалар бўйича фақатгина Чиро Иммобиледан ортда қолмоқда.

Шу билан бир қаторда, Влаховичнинг терма жамоада қилаётган ишлари ҳам мақтовга лойиқ. 8 ўйинда 4 та гол урган форвард жонажон Сербиясини Жаҳон Чемпионатига чиқишида ўз ҳиссасини қўшди. Қатардаги Мундиальда ҳам серб миллатининг 21 ёшли футболчидан умидлари катта.

Кейинги бекат...

Ҳар қандай футболчи шундай натижалар қайд этиб ташлагандан сўнг, табиийки, унга бўлган харидорлар сони ортиб боради. Эътиборли яна бир жиҳат шуки, Душан Италия чемпионатида бир календарь йилида урилган голлар сони бўйича Криштиану Роналдудан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Роналду 2020 йили “Ювентус“ сафида 33 гол уришга муваффақ бўлган. Влахович эса бу йил “Фиорентина“ таркибида 32 гол урди. Ваҳоланки, флоренцияликлар етакчисида даҳшатли рақибидан ўзиб кетиш учун яна 2 та матч бор.

Ҳозирда серб ўғлонига бир қатор номдор жамоалар кўз тикиб турибди. “Ювентус“, “Арсенал“, “Тоттенхем“, “Атлетико Мадрид“ каби клублар шулар жумласидан. Қайд этиш лозим, футболчи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. “Фиорентина“ бош директори Жо Бароненинг айтишича, раҳбарият ёш иқтидорни жамоада олиб қолиш учун клуб тарихидаги энг юқори маошни таклиф қилган. Бироқ футболчи ва унинг агенти бу таклифни рад этишган. Шу тариқа, флоренцияликлар тезкорлик билан Влаховичнинг ўрнига бошқа ҳужумчи қидиришни бошлаб юборди. Демак, сербиялик яқин орада ва ҳаттоки, келаётган қишги трансферлар ойнасидаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин.

Кўрамиз, ёш футболчи ўз келажаги учун қайси вариантни тўғри деб биларкин? Ҳар ҳолда, унга харидор бўлиб турган жамоаларнинг ҳеч бирида унинг натижалари шундай давом этишига кафолат йўқ. Буни “Фиорентина“ ҳужумчиси биздан кўра яхши англаб турибди, наздимизда.

*****

Футболда тўғри қарор қилиш – энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Айниқса, трансферлар масаласида бу янада аҳамиятли. Миллионлар ўйинида "порлаган юлдузлар“нинг бошқа жойга кўчиб ўтгач, умуман “нур таратмай“ қўйганига кўп бора гувоҳ бўлдик.

Бизнинг ягона истагимиз – футбол янада сифатли, жозибали ва чиройлироқ бўлсин. Бунинг учун эса топ ўйинчилар сони ҳам кўп бўлмоғи даркор. Душан Влахович эса биз ўша юқорида таъкидлаган топ футболчилар қаторида бўлишга ҳақли. Зотан, у ҳали ўзининг бор потенциалини намойиш қилиб улгурмади, бизнингча.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:00, 18.12.2021. Ўқилди: 2508 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
9 Ливерпуль Юго Экитике 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик