Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 23.10.2025 15:00
      • Тай По
      • 3:3
      • Бейжинг Гуоан
      • 23.10.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:2
      • Патхум Юнайтед
      • 23.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 1:0
      • Поханг Стилерс
      • 23.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 1:1
      • Макартур
      • 23.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 23.10.2025 17:15
      • Персиб
      • 2:0
      • Селангор
  • Суперлига
      • 23.10.2025 18:00
      • Хоразм
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.10.2025 18:30
      • Бухоро
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 24.10.2025 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Динамо
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 24.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Пиза
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Вильярреал

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА қарздор клубларга нисбатан қатъий чоралар кўрмоқчи [72]

Фигу "эл-класико" натижасини тахмин қилди [41]

Исломбек Исмоилов: «Мақсадимиз — ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш» [22]

Хаби Алонсо туркиялик юлдузни олиб келиш учун Мбаппедан бошқа исталган футболчисидан кечишга тайёр [19]

"Реал" собиқ форварди - "эл-класико" ҳақида: "Мағлубиятга учраган жамоа психологик жиҳатдан синади" [18]

Суперкомпьютер Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити номини айтди - бу "Реал", "Барселона" ёки "Бавария" эмас [15]

ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди [8]

АПЛнинг икки топ клуби "Реал"нинг трансфер режасини барбод қилмоқчи [6]

Маркус Рэшфорд: «Реал» кучли жамоа, лекин биз ғалаба учун боримизни берамиз» [6]

Эрлинг Холанд 250 минг фунтга Lamborghini харид қилди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 26 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

24/10 19:00 Қизилқум - Динамо
25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7199 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Тоттенхэм” тарихидаги энг яхши трансферлар (топ-10)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Тоттенхэм”нинг сўнгги трансфер мавсумларини унчалик ҳам омадли деб бўлмайди. Клубнинг футболчиларга сарфлаган пуллари ўзини оқламаяпти. Аммо, “шпорлар” тарихида шундай харидлар борки, сарфланган пулларни ортиғи билан оқлаган. “Stadion.uz” нашри эса ҳозир айнан Лондон клубининг сўнгги 10 давомида амалга оширган энг яхши 10 та трансфери ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.  

 

10-ўрин. Киран Триппьер

Позицияси: ҳимоячи
Олдинги клуби: “Бёрнли”
Фаолият: 2015/2019
Трансфер суммаси: 4,9 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидаги жами ўйинлар: 119 та
Голлар: 2
Голли узатма: 22

Триппьер – стандартларнинг ажойиб ижрочиси. Бу ҳозирги “Тоттенхэм” учун жуда фойдали бўларди, чунки “шпорлар” сафида жарима зарбаларини қойилмақом тарзда  ижро этадиган футболчилар жуда кам. Кираннинг Лондонда ўтказган 4 мавсумида ажойиб ўйин кўрсатган ва буни у кўрсатган натижалар орқали ҳам кузатишингиз мумкин. Айтганча, у жорий йилги Европа чемпионати финалида Люк Шоунинг голига ассистентлик қилган. 2019 йилда англиялик футболчи Ла Лига клуби “Атлетико” сафига ўтди.

 

9-ўрин. Пьер-Эмиль Хейбьерг

Позицияси: яримҳимоячи
Фаолият: 2020...
Олдинги клуби: “Саутгемптон”
Трансфер суммаси: 16,6 миллион евро
“Тоттенхэм” сафида жами ўйинлар: 67та
Голлар: 4
Голли узатма: 6

Хейбьергнинг клубга яқинда келгани учунгина 9-ўринга қўйдик. Агар у ўша савияда ўйнашда давом этса, фаолияти якунига қадар “Тоттенхэм”нинг энг яхши трансферлари рўйхатини бемалол бошқара олади. Ўтган мавсумда Премьер-лига тўлиқ ўйнади ва муваффақиятли прессинг ҳаракатлари бўйича энг яхши футболчи бўлди.

 

8-ўрин. Мусса Дембеле

Позицияси: ярим ҳимоячи
Фаолият: 2012/2019
Олдинги клуби: “Фулхэм”
Трансфер суммаси: 19 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидаги жами ўйинлар: 243та
Голлар: 10
Голли узатма: 9

Дембеле клубнинг яқин тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилардан бири. Аммо, бельгиялик 2019 йилда Хитой чемпионатига кетишга қарор қилди ва қайсидир маънода фаолиятига нуқта қўйди (“Гуанчжоу”га ўтиш вақтида Дембеле атиги 31 ёшда эди).

 

7-ўрин. Тоби Алдервейрелд

Позицияси: ҳимоячи
Мавсум: 2015/2016
Олдинги клуби: Саутгемптон
Трансфер суммаси: 16 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидаги жами ўйинлар: 241
Голлар: 9
Голли узатма: 5

Алдервейрелд Вертонген билан биргаликда “Тоттенхэм” ва Бельгия терма жамоаси тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячи жуфтлигини яратишди. У ўтган мавсум охирида Қатар чемпионатига жўнаб кетди, чунки бу ёшда Дайер билан рақобатлашишда қийинчиликка дуч келди. Айтганча, ҳозирги таркибда у ўз ўрнини топган бўларди. Сабаби, “шпорлар” ҳозирда таркиб билан оғлиқ муаммоларга учрамоқда. Аммо у фаолиятини якунлашдан олдин, кўпроқ пул ишлашга қарор қилди ва клуб унга халақит бермади.

 

6-ўрин. Лукас Моура

Позицияси: яримҳимоячи
Фаолият: 2017.
Олдинги клуби: ПСЖ
Трансфер суммаси: 28,4 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидаги жами ўйинлар: 178 та
Голлар: 40
Голли узатмалари: 20

“Тоттенхэм”нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинчиларидан бири. “Шпорлар”нинг собиқ устози Нуну Эшпириту Санту қўл остида остидаги ҳеч бўлмаганда қандайдир ижодкорликни яратган ягона ҳужумчи. Унинг трансфери учун сарфланган маблағ “Аякс” билан ярим финал қарама-қаршилигидаги битта ўйинда оқланди, у хет-трик қайд этиб, “шпорлар”ни тарихдаги илк Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққан.

 

5-ўрин. Деле Алли

Позицияси: ярим ҳимоячи
Фаолият: 2014...
Олдинги клуби: “МК Донс”
Трансфер суммаси: 7 миллион евро
“Тоттенхэм” таркибидаги жами ўйинлар: 270
Голлар: 67
Голли узатма: 55

Бир неча йил олдин “Transfermarkt” портали томонидан 100 миллион еврога баҳоланган ва Европанинг энг истиқболли ўйинчиларидан бири ҳисобланган, аммо, ҳозирги кунда ўйин сифатида пасайиш бўлиб, нархида ҳам тушиш бўлган. Трансфер суммасининг кўтарилишига асосий омид “шпорлар” сафидаги дастлабки 3 мавсумда 46 та гол ва 35 та голли узатмани амалга оширгани сабаб бўлган. Аммо, ҳозир...

 

4-ўрин. Ян Вертонген

Позицияси: ҳимоячи
Фаолият: 2012/2020
Олдинги клуби: “Аякс”
Трансфер суммаси: 12 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидагижами ўйинлар: 312
Голлар: 13
Голли узатма: 6

Бельгия терма жамоаси сардори фаолиятининг ярмидан кўпини “Тоттенхэм”да ўтказди. 2020 йилда клуб у билан шартномани узайтирмади, чунки Лондон клуби раҳбарияти ҳимоясида ҳаммаси жойида деб ўйлашди. Ян“Бенфика” билан шартнома имзолади ва ҳозирда Португалия клуби асосий футболчиси ҳисобланади. Жорий мавсум Вертонген бошчилигидаги “Бенфика” Чемпионлар лигасида “Барселона” ортда қолдириб, мусобақа плей-офф босқичига чиқди.

 

3-ўрин. Сон Хин Мин

Позицияси: яримҳимоячи
Мавсум: 2015...
Олдинги клуби: “Байер 04”
Трансфер суммаси: 25 миллион евро
“Тоттенхэм” сафида жами ўйинлар: 298та
Голлар: 113
Голли узатмалари: 65

Футбол тарихидаги энг яхши осиёлик футболчилардан бири. Йилнинг энг чиройли голи учун Пушкаш мукофоти соҳиби (“Бёрнли”). Баъзида у жуда омадсиз ўйинлар ўтказади, лекин бу кўп ҳам содир бўлмайди. Соннинг яхши дриблинг ва узоқ масофадан зарбалар берадиган қобилияти бор. 2018/2019 йилги Чемпионлар лигаси чорак финалида “Манчестер Сити” билан икки ўйинда 3 та гол урди. Буни ҳақли равишда клуб афсонаси деб ҳисоблаш мумкин. Сон шу йил барча миш-мишларига қарамай (кўп инсайдерлар корейсни “Бавария”га ўтишини тахмин қилишган) клуб шартномани 2025 йилгача узайтирди.

 

2-ўрин. Уго Льорис

Позицияси: дарвозабон
Мавсум: 2012...
Олдинги клуби: “Лион”
Трансфер суммаси: 12,6 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидаги умумий ўйинлар: 352 та
Қуруқ ўйин: 132

21-асрнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Франция терма жамоасида жаҳон чемпиони (Айтганча, у “Тоттенхэм” сардори). Ажойиб реакцияга эга бўлган дарвозабон, лекин тўпга чиқишда ва зарба беришда унчалик ҳам яхши эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам Уго “Тоттенхэм”нинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши харидларидан бири.

 

1-ўрин. Кристиан Эриксен

Позицияси: ярим ҳимоячи
Фаолият: 2013/2020
Олдинги клуби: “Аякс”
Трансфер суммаси: 12 миллион евро
“Тоттенхэм”сафидаги умумий ўйинлар: 314 та
Голлар: 71
Голли узатма: 82

Биз Льорисни биринчи ўринга қўйишни жуда хоҳлагандик, аммо “Тоттенхэм” таркибида 2013 йилдан 2020 йилгача ўйнаган Эриксен бунга йўл қўймади. Кристиан – “шпорлар” тарихида 50 гол ва 50 голга ассистентлик қилган биринчи футболчи. Премьер-лигадаги дебютидан 2020 йилгача лигада голли узатмалар (62), жарима зарбалари бўйича (23) ва яратилган имкониятлар сони бўйича (571) пешқадам бўлиб келмоқда. У совринлар қўлга киритиш мақсадида 2020 йилда Лондон клуби сафини тарк этди.  Айтганча, у ўтган мавсумда А серияда ғалаба қозониш орқали ўз мақсадига эришди. Евро-2020 мусобақасида унга нима бўлганини биласиз. Яқиндагина, у Италия клуби билан шартномасини якунлади. Ҳозирда клубсиз, аммо футболчининг агентининг сўзларига қараганда, даниялик футболчилик карьерасини якунламоқчи эмас. Эриксенни қачон сафга қайтиши номаълум, аммо январ ойида уни яна майдонда кўрамиз деб умид қиламиз.

 


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 17:20, 19.12.2021. Ўқилди: 5622 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.