Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 8 31
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 6 8 8 22
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

«Арсенал» собиқ вингери: «Реал» АПЛда турнир жадвалининг ўрта поғоналарида бўлар эди» [30]

«Агар у майдонни тарк этмоқчи бўлса, биз ҳам кетамиз»: Арбелоа Винисиусни қўллаб-қувватлади [26]

Престианни УEФАга Винисиусни қандай сўзлар билан ҳақоратлаганини айтиб берди [18]

МЛС старти олдидан Месси мухлисларига хушхабар! [10]

Трамп Криштиану Роналдуга мурожаат қилди [8]

«ПСЖ» Дембеленинг молиявий талабларини рад этди – футболчи «Челси»га ўтиши мумкин [5]

Шомуродов "Аланяспор" дарвозасига Файзуллаев ишлаган пенальтидан гол урди (видео) [4]

Деку бўлмаганида Гави "ПСЖ"га ўтиб кетган бўларди: 2023 йилдаги сирли келишув тафсилотлари [4]

А Серия. "Комо" сафарда "Ювентус"ни мағлуб этди [3]

Португалия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Роналдунинг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги иштироки бўйича фикр билдирди [2]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 61
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 25 32
10 Осасуна 25 31
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дунёдаги энг машҳур инсайдер ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Анчадан бери у ҳақда ёзишни ўйлаб юрардим. Ким у ўзи? Қаердан бундай ишончли маълумотларни олади? Ҳаммаси қандай бошлаган? Хуллас, қуйида дунёнинг энг машҳур инсайдери Фабрицио Романо ҳақида сўз боради.

Бурилиши нуқтаси – “Ла Масиа”дан қўнғироқ”

У мен билан деярли тенгдош бўлиб, 1993-йилда Неаполда туғилган. Миландаги нуфузли Муқаддас қалб католик университети битирирувчи бўлган Фабриционинг ҳаёти 18 ёшида, бир телефон қўнғироғи туфайли буткул ўзгариб кетган. “Ла Масиа”даги (“Барселона” футбол мактаби) агентлардан бири ёш журналист билан боғланиб, кичик илтимоси бор экан ҳақида айтади.

“У (агент) мендан икки ёш иқтидорли футболчи – Жерар Делафеу ва Мауро Икарди ҳақида мақола ёзиб беришимни илтимос қилганди” – деб эслайди инсайдер ҳаётини ўзгартирган ўша воқеани. Кейинчалик айнан мана шу агент билан ҳамкорлик Фабрициога инсайдерлик ишидаги старти учун муҳим бўлиб чиқди. Икардининг “Сампдория” ва “Интер”га трансферлари ҳақидаги инсайдлар уни футбол оламига машҳур қилди.
 
“Ўшанда Икардининг агенти менга – трансфер деярли амалга ошди, сен бу ҳақда ёзишинг мумкин, деб айтган. У берган маълумотлар аниқ бўлиб чиқди. Шундан сўн менга футбол журналистикасининг бу жабҳаси жуда ёқиб қолди. Трансферлар олами бамисоли чангалзор – ҳар куни қандайдир ўзгаришлар юз беради. Менга бу темп Чемпионлар лигасини эслатади. Аниқ инсайд эса бу ЧЛ финалида урилган голдир”.

Мулоқот ва яна мулоқот

Романо жуда кам ухлайди. Суткада 5 соат уйқу унинг учун бу жуда яхши деганидир. Доим воқеаларни кузатиб бориш, дунёнинг турли нуқталарида, турфа соат кенгликларида бўлаётган музокаралар ҳақида билиш учун инсон кам ухлашдан ташқари кўп сонли ишончли танишга эга бўлиши, улар билан алоқани тўғри йўлга қўйиши ва охир оқибат тинмай қўнғироқлашиб туриши лозим. У футбол агентлари, мураббийлар ҳамда клуб директорлари билан мунтазам ёзишмалар олиб боради. Мана шундай кишилар билан мутлақ тўғри мулоқот олиб бориши италияликнинг энг кучли жиҳати саналади. Уни бу давраларда жуда ҳурмат қилишади. Твитлари билан дунё футбол жамоатчилигини таъсирлантириб юборувчи Фабрицио кунига ўртача 50 нафар инсон билан қўнғироқлашади. Ҳозирда уни твиттерда 6 млн. нафар фойдалунувчи кузатиб боради.

Албатта, инсайд ва инсайдерлик нозир тушунчалар. Биргина нотўғри ахборот билан бор обрў ва нуфузингиз парчаланиб кетиши ҳеч гап эмас. Фабриционинг фаолиятида ҳам жуда кам бўлсада бундай ҳолатлар бўлган. Бироқ, унинг бошқа инсайдерлардан фарқи ҳеч қачон тезкорликни аниқликдан олдинга ўтказиб юбормаслигидир.

“Сен АПЛ, Ла-Лига, А Серия ёки Бундеслигани кузатиб бориб, уларга боғиқ маълумотларни доим ҳам биринчи бўлиб етказиб боришинг иложисиз. Буни қабул қилиш лозим. Мен одамлар ўқиганда – ҳа, буни Фабрицио ёзди, демак бу ишончли маълумот, дейишларини истайман”.
 
Юқорида эсланганидек, Романо твиттер микроблогининг фаол фойдаланувчисидир. У ўз саҳифасида нафақат муҳим инсайдларни эълон қилиб боради, балки айни вақтда ҳар куни футбол мухлислари билан мулоқот қилади.
 
“Албатта ҳаммага жавоб бериш имконсиз. Бироқ мен иложи борича саволларга жавоб беришга интиламан, чунки футбол ишқибози бўлиш нима эканини яхши ҳис қиламан. Бу жараённи жуда ёқтираман” – дейди Фабрицио Романо.

Италиялик журналист Европанинг нуфузли Sky Sports телеканали ва The Guardian нашри билан яқиндан ҳамкорлик ҳам олиб боради. Романонинг янги твитини бутун дуёдаги ўн минглаб футбол журналистлари кундузи интиқлик билан, тунлари эса мижжа қоқмай кутишади. Ўша твит пайдо бўлгач бу журналистлар Фабрициога таянаб миллиарлаб фубол ишқибозларига янги транфер ҳақида хабар беришади. Бу ажойиб жараён бўлиб, унинг марказида Фабрицио Романо туради.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 09:46, 24.12.2021. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.