Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

МОҚ раҳбарияти кенг спорт жамоатчилигига янги йил табрикларини йўллади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Соат сари яқинлашиб келаётган 2022 йилдан барчамизнинг умидимиз катта. Бугун Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти Қўмита ходимларини кириб келаётган янги йил билан қутлади.

Учрашувда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Азизжон Камилов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ҳамда барча ходимлар жам бўлишди. Рустам Шоабдураҳмонов ортда қолган 2021 йил якунларини сарҳисоб қилар экан, эришилган ютуқлар ва камчиликларни бирма-бир санаб, 2022 йил Янги Ўзбекистон учун спорт оламида унутилмас ғалабаларни тақдим қилиш йўлида астойдил меҳнат қилинишини таъкидлади.

Таъкидлаш жоиз, 2022 йил нуфузли комплекс мусобақалар ва йирик тадбирларга бой бўлади. Январь ойида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўзининг юбилей 30 йиллигини қарши олса, йил давомида спортчиларимизни қишки Олимпия ўйинлари, ёзги Осиё ўйинлари, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, Ислом бирдамлиги ўйинлари, Бутунжаҳон Универсиадаси ва ёшлар Осиё ўйинлари каби нуфузли мусобақалар, шунингдек, Тошкентда илк бор ўтадиган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати кутиб турибди. Учрашувда сўз олган Равшан Ирматов, Ойбек Касимов ва Азизжон Камилов мазкур мусобақаларга тайёрланиш йўлида барчага куч-қувват тилаб қолишди.

Шунингдек, Рустам Шоабдураҳмонов Туризм ва спорт вазирлиги, Олий спорт маҳорати мактаблари, федерация ва ассоциацияларимизни, спортчи ва мураббийларни кириб келаётган 2022 йил билан МОҚ номидан самимий табрик йўллади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 18:59, 30.12.2021. Ўқилди: 2006 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик