Украина президенти: "Терма жамоамиз стратегик муносабатлар бузилмаслиги учун Англияга ютқазди"
Украина Президенти Владимир Зеленский янги йил мурожаатида мамлакат миллий терма жамоасининг Евро-2020даги иштироки ҳақида тўҳталди.
Украина терма жамоаси мусобақанинг 1/4 финалигача етиб борди ва Англия (0:4) терма жамоасига йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
«Европа чемпионатида терма жамоамизни қандай қўллаб-қувватладик! Терма жамоамиз барчамизни бирлаштирди ва тинчлантирувчи дори воситаси ишлаб чиқарадиганларни хурсанд қилди.
Украина – Европанинг кучли саккизта терма жамоаси рўйхатига кўра олди. Бу жуда ажойиб жаранглайди! 1/4 финалда эса Англия терма жамоасига мағлуб бўлди. Йигитларимиз Украинанинг стратегик ҳамкори билан муносабатларимиз бузилишини истамагани учунгина ютқазди», – деди Зеленский.
Киритилди: 15:05, 01.01.2022. Ўқилди: 2948 марта. Фикрлар: 14 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар