Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Рэшфорд АПЛ грандларини рад этди: У фақат «Барселона»да ўйнамоқчи [0]

Флорентино Перес «Реал» Дюмфрисни трансфер қилишини эълон қилди [0]

Перес «Реал» тарихидаги рекорд трансферни ваъда қилди: «У Роналду даражасидаги суперюлдуз» [0]

Флорентино Перес сайловдаги рақибининг ваъдалари устидан кулди [0]

Переснинг сирли суперюлдузи маълум бўлди [0]

Висенте дель Боске «Реал» президентлигига номзод Рикельмедан таклиф олди [0]

Флорентино Перес: «Биз доим ҳам ғалаба қозона олмаймиз, лекин мен клуб билан 66 та соврин ютиб олдим» [0]

Рикельме «Реал» президентлиги учун сайловда Тони Кроосни ўз жамоасига жалб этмоқчи [0]

Шакира ва Burna Boy ЖЧ-2026 очилиш маросимида мусобақа мадҳиясини ижро этишади [0]

Перес Моуриньони қўллаб-қувватлади: «Агар у «Реал» юлдузини захирага ўтқазиб қўйса, бу мураббийнинг қарори бўлади» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду “Барселона”да?! Бу миш-мишлар қанчалик рост?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир неча кун олдин Британия матбуоти Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”дан “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди: манбага кўра, гўёки португалияликнинг ўзи каталонияликлар сафига ўтишга қарор қилган ва “кўк-анорранглилар” устози Хави Эрнандес билан гаплашган. “Stadion.uz” нашри бу миш-мишлар ростми, амалга ошиш эҳтимоли қанчалик кўплиги ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилди.

 

Британия ОАВлари Криштиану Роналдунинг “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги шов-шувли маълумотни тарқатди. Тахминларга кўра, португалияликнинг ўзи аллақачон каталонияликларга ўз номзодини таклиф қилган. Роналду Жерард Пике орқали Хавидан “Барселона”да ўйнаш имконияти ҳақида сўраган, мураббийнинг ўзи эса ҳимоячи орқали португалиялик юлдуз футболчининг жамоада қандай позицияни эгаллашини ҳақида маълум қилган. Қолаверса, Пике аллақачон Лионель Мессидан Роналдуга Лео яшаган уйни беришни сўраган. Ўз навбатида, “Барселона” президенти Жоан Лапорта ва португалиялик ҳужумчи вакили бўлган агент Хорже Мендеш ўртасидаги яхши муносабатлар келишувни осонлаштиришга ёрдам бериши мумкинлиги таъкидланган.

Дарҳол айтиш керакки, қишда бу трансферни амалга ошириш мумкин эмас. Роналду бу мавсумда аллақачон иккита клубда (“Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед”) ўйнаган, шунинг учун ФИФА қоидаларига кўра, у энди учинчи жамоа либосида ҳаракат қила олмайди. Бироқ, бу ёзда содир бўлиши мумкин.

 

Ростини айтсак, Роналдуни “Барселона” либосида тасаввур қилиш жуда қийин. Португалиялик шунча йил давомида “Реал Мадрид”нинг етакчиси бўлиб келган. Криштиану ва “кўк-анорранглилар” деярли бир-бирига мос келмайдиган хариддир. Роналду каталонияликларнинг уй либосида майдонга тушганида “Камп Ноу”нинг қандай муносабат билдиришини тасаввур қилиш жуда қийин. Шунга қарамай, агар биз ушбу маълум сўзларни қавсдан олиб ташласак, португалияликнинг Каталонияга трансфери ақл бовар қилмайдиган нарсага ўхшамайди.

Роналдунинг ўзи яхши ҳолатда бўлиб, кўплаб гол уришда давом этмоқда, аммо унинг ёши унга прессингда фаол ҳаракат қилишга имкон бермайди. Бу Англия Премьер-лигасида жуда сезилмоқда. Испания чемпионатида бу камчиликни яшириш Роналдуга осонроқ бўлади, бу эса португалияликларга яна бир неча йил юқори савияда ўйнаш имконини беради.

Шу билан бирга, Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”даги келажаги анча ноаниқ. Жамоа келаси мавсумда Чемпионлар лигасисиз қолиб кетиш хавфи бор ва португалиялик футболчи фаолиятининг сўнгги йилларини Европа лигасида ўтказишни истамайди, албатта. Ўз навбатида, Ральф Рангник афтидан, “Манчестер Юнайтед”ни нолдан ўзи қурмоқчи. Мураббийнинг ўйин фалсафаси эса португалияликга тўғри келмайдиган энергия сарфлайдиган прессинг остида кечадиган футбол ҳисобланади. Бу шуни кўрсатадики, Криштиану ушбу жамоага бегонага айланади. Қолаверса, “Барселона” ҳозир шундай ҳолатдаки, уларга ҳужумда етакчи керак. Албатта, бу кулгили кўринади, лекин Роналду ҳақиқатан ҳам етакчилик нуқтаи назаридан Каталон клубида Мессининг ўрнини боса олади.

Шу ўринда савол туғилади, “Барселона” португалиялик фахрий футболчига пул тикиши керакми? Бунга “ҳа”, деб жавоб бериш мумкин! Сабабини эса тушунтирамиз. Биринчидан, бу барибир клуб обрўсига катта таъсир ўтказади. Иккинчидан, маош масаласида, ҳамда трансфер борасида катта пул сарфлашга тўғри келмайди. Ушбу фикрларни инкор этиш учун ҳам сабаблар етарлича, Роналду харидидан кўра, Мессини ортга қайтариш осонроқ бўлади. Шунингдек, “Барселона” келажакда ҳам ёрдам берадиган футболчилар керак.  Сабаби, Роналду ажойиб спортчи эканлигига шубҳа бўлмас-да, февралда у 37 ёшга тўлади! Қачонгача у ўзини формада сақлай олади? Бир ёки икки йилми? Шу сабабдан каталонияликлар ёшроқ футболчи трансферини амалга оширгани ҳам маъқулдек туюлади, чамамизда.

Шундай бўлса-да, Роналдуни “Барселона” либосида кўриш қизиқ бўларди. Аслида имконсиз бўлиб туюлган нарса содир бўлганда, у доимо қизиқ туюлади. “Сантяго Бернабеу” трибуналари “эл-классико”да Роналду каталонияликлар учун ўйнашини тасаввур қилиш эса янада кутилмаган бўларди.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:40, 04.01.2022. Ўқилди: 19719 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик