Хитой Суперлигаси. «Цзиангсу» яна дуранг ўйнади
Хитой суперлигасининг 3-турига якун ясалди. Бугун турнинг яна икки учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Камолиддин Тожиев тўп сураётган "Цзиангсу Шунтиан" жамоаси бу турда "Тьянцзин Теда" жамоаси меҳмони бўлиб дуранг натижа қайд этди. Бу жамоанинг учинчи учрашувдаги иккинчи дуранги бўлди. Ҳозирда "Цзиангсу" 3 учрашувдан кейин 5 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди.
Учрашувда Камолиддин Тожиев дастлабки дақиқалардан майдонга туширилди ва тўлиқ 90 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди.
ТЬЯНЦЗИН ТЕДА - ЦЗИАНГСУ ШУНТИАН 0:0
Яна бир учрашувда "Эвергранд" "Хенан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб ҳамшағарлари билан чемпионатда пешқадамликни қўлга олди.
ГУАНГЧЖОУ ЭВЕРГРАНД - ХЕНАН ЦЗИАНЬЕ 3:0 (0:0)
Голлар: Луис Мурики (31, 77), Ву Пенгфенг (86).
Киритилди: 19:38, 25.03.2012. Ўқилди: 8446 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар