Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Африка Миллатлар кубогида қайси жамоа ғалаба қозонади? Асосий фаворитларни аниқлаймиз

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Қитъа чемпионатлари / Африка миллатлар кубоги
Рукн: Янгиликлар
A A A

Африка Миллатлар кубоги 9 январь куни старт олади. Турнирда 24 та жамоа иштирок этади. “Stadion.uz” нашри мусобақада қайси жамоа ғалаба қозонишини тахмин қилиб кўради.

УЕФА ортидан Африка ҳам қитъа чемпионати иштирокчилари сонини кенгайтиришга қарор қилди. АФК худди шундай схемани олди: 6 гуруҳга бўлинган 24 та жамоа, улардан биринчи ва иккитаси ўрин соҳиби ва учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Иштирокчилар сонининг кенгайиши кўплаб дебютантларни мусобақада кўришимизга сабаб бўлди. Мисол учун, Комор ороллари ва Гамбия терма жамоалари турнирда илк марта қатнашмоқда, Мавритания иккинчи марта мусобақа гуруҳ босқичига йўл олди, Экваториал Гвинея, Малави, Кабо-Верде ва Серра-Леоне - учинчи. Ажабланарлиси, Африка стандартлари бўйича кучли саналадиган баъзи жамоалар саралашдан ўта олмади. Жанубий Африка, Конго ДР, Ангола терма жамоалари Камерундаги мусобақада қатнашмайди. Шунингдек, сўнгги йилларда АМКни ҳайратда қолдирган Замбия ҳам турнир финал босқичига чиқа олмади.

Африка кубоги таркиблар бўйича ўзига хос турнир ҳисобланади. Мусобақа жамоалари таркибида Европанинг кучли дивизионларида тўп тепадиган футболчилар бор. Қолаверса, турнирда Мальта, БАА, Қувайт, Грузия, Люксембург, Ҳиндистон каби мамлакатлар лигалари вакиллари ҳам иштирок этишади. Бундай вазиятда кўплаб мураббийлар учун асосий муаммо тўғри мувозанатни ташкил қилишдир. Қолаверса, Африка кубогида дарвозабонлар алоҳида аҳамиятга эга. Бу ерда посбонларнинг хатолари анъанавий, шунинг учун ишончли киперга эга бўлиш жуда муҳим

Агар иккала тезисни ҳам умумлаштирсак, Сенегал фаворитга ўхшайди. “Теранга шерлари” дарвозасига супер юлдуз бор - Эдуард Менди. Мураббий Алиу Сиссе ҳар бир чизиқда ажойиб танловга эга: ҳимоячилар Калидоу Кулибали, Абду Диалло ва Буна Сарр, яримҳимоячилар Идрисс Гейе, Шейку Куяте ва Нампали Менди, ҳужумчилар Исмоил Сарр, Кейта Бальде. Таркибнинг асосий юлдузи эса, албатта, Садио Мане. Уч йил аввал сенегалликлар финалга қадар этиб борган ва у ерда Жазоир терма жамоасига имкониятни бой берганди. Ажабланарлиси шундаки, ўшандан сўнг, терма жамоа ҳатто мураббийни ҳам ўзгартирмади ва ҳозирда ҳам Алиу Сиссе Сенегал бош мураббий сифатида ишламоқда (Ўзбекистон терма жамоаси билан таққосласак, бу жуда ажабланарли :-) ).

2019 йилда турнирда ғалаба қозонган  Жазоир ушбу муваффақиятларини яна такрорлаш истагида. Бироқ, “чўл тулкилари”нинг таркиби бироз заифлашганга ўхшайди. Сўнгги турнирни ажойиб тарзда ўтказган дарвозабон Раис М'Боли ҳозирда 35 ёшда. Қолаверса, ҳимоя ҳам нисбатан заифлашган. 2019 йилда деярли барча ҳимоячилар топ-чемпионатларда ўйнаган бўлса, ҳозир уларнинг учтаси бор — Софиан Фегули, Ислом Слимани ва Ясим Браим. Аммо, мазкур футболчиларнинг ҳам ёши ўтиб бормоқда. Аммо, шунга қарамай, жазоирликларда сафида юлдуз Рияд Маҳрез бор. Шунингдек, Саид Бенрахма ва Исмаэль Беннассернинг ўйинида ҳам анча ўсиш бор. Шу сабаб, қандай бўлмасин Жамел Белмадининг шогирдларини эътибордан четда қолдириб бўлмайди.

 

Букмекерлар Миср терма жамоасини учинчи давогар сифатида кўришмоқда. Аммо, таҳлил қилиб кўрсак, Карлуш Кейруш шогирдларининг кучи жуда юқори баҳоланган. Сабаби, “фиръавнлар” мухлислари бир сабабга кўра мусобақа ғолиблигини қўлга киритиши мумкин. Биринчидан, бу Муҳаммад Салоҳ. “Ливерпуль” форварди ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Бироқ, Африка кубогини битта юлдуз билан қўлга киритиш қийин, Салоҳнинг кучли шериклари йўқ. “Арсенал”дан Моҳамед Эльнени, “Астон Вилла”дан Трезеге ва “Галатасарой”дан Мустафо Муҳаммад каби нисбатан кучли футболчилари бор, қолганлари ўз мамлакатида ўйнашади. Бу эса ғалаба қозониш учун етарли бўлмайди.

Анъанага кўра, мезбон жамоалар Африка кубокларида яхши ўйнашади, шунинг учун Камерун терма жамоасини эсдан чиқармайлик. Қолаверса, “шерлар” сафида Андре Онана бор, у жамоага катта ёрдам бера олади. Камерун сафида бу мавсумда “Лион” таркибида кўплаб гол урган Карл Токо Экамби ҳам тўп тепади. Эрик Максим Чупо-Мотинг, Венсан Абубакар ҳужумда ёрдам бериши мумкин, аммо Тони Консейсаонинг жамоасида кучли ҳимоячилар ва яримҳимоячилар етишмайди.

 

Патрис Бомель бошчилигидаги Кот-д’Ивуар терма жамоасида ҳам ажойиб футболчилар бор. Жамоада дарвозабон билан аниқ муаммо бўлса-да, аммо кучли ҳимоя чизиғи дарвозадаги камчиликларни минималлаштириши мумкин: ҳимояда “Байер”дан Одилон Коссону, “Манчестер Юнайтед”дан Эрик Байли ва “Вулверхэмптон”дан Вилли Боли. Бунга кучли ярим ҳимоядаги футболчиларни қўшинг – “Милан”дан Франк Кесси ва ПСВдан Ибраим Сангаре. Кот-д’Ивуарликнинг ҳужум чизиғи ҳам ажойиб: “Арсенал”дан Николас Пепе, “Аякс”дан Себастьян Аллер, “Кристал Пэлас”дан Вилфрид Заха. Бу жамоа кубокни қўлга киритадиган асосий фаворит дейиш мумкин.

Марокаш термасидан ҳам кўп нарса кутиш керак. Вахид Ҳалилхожич жамоаси таркибида “Севилья”нинг ажойиб дарвозабони Ясин Буну ўйнайди ва унинг клубдаги жамоадоши Юсуф Ан-Несири ҳужумга ўйнаши кутилмоқда. Қолаверса, юлдуз Ашраф Хакими ва “Вулверхэмптон”нинг ишончли ҳимоячиси Роман Саисс ҳам бор. Бироқ, турнирдаги натижа жамоадаги мувозанатни қандай сақлаб қолишингизга боғлиқ бўлади.

Нигерияликларнинг Виктор Осимхенни бой берганидан кейин имкониятлари пасайган, аммо усиз ҳам Жозе Пезейруда ёрқин ижрочилар етарлича. Алекс Ивоби, Вилфрид Ндиди, Франк Онека ва Келечи Ихеаначо Англия Премьер-лигасида барқарор ўйнашади. Статистика ҳам “бургутлар” томонида. Мусобақанинг сўнгги 8 тасида жамоа етти марта ярим финалга чиқди, бир марта Африка кубогини ютиб, бир марта финалда мағлуб бўлди.

 

Эҳтимол, биз асосий фаворитларни санаб ўтгандирмиз, лекин Африка Миллатлар Кубоги анъанавий тарзда қизиқарли ўтади, чунки бу ерда кўпинча ҳаммани ҳайратда қолдирадиган қоронғулик бор. 2012 йилда Замбия турнирда ғолиб чиққан, 2013 йилда Буркина-Фасо термаси финалга чиққан, 2015 йилда Конго ва Экваториал Гвинея термалари ярим финалда тўхтаган. Умуман олганда, ҳар доим ҳам сенсацияни рўй бериши мумкин.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:12, 08.01.2022. Ўқилди: 3676 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик