Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • 1:2
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • 0:1
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 2:1
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Сельта
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • 1:0
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • 1:1
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 19 43
2 Милан 19 40
3 Наполи 19 39
4 Рома 20 39
5 Ювентус 19 36
6 Комо 19 34
7 Аталанта 20 31
8 Лацио 20 28
9 Болонья 19 27
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 19 22
14 Парма 19 21
15 Кальяри 19 19
16 Лечче 19 17
17 Женоа 19 16
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 19 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умар Эшмуродов: «Финал арафасида ўзимизга келиб улгурмагандик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футболда жамоага сардор бўлиш масъулияти доимо етакчи зиммасига катта вазифа юклайди. У ўзи учун топширилган чизиқда ҳаракат қилиш билан бирга, жамоадошларини ҳам олдинга бошлаб, кези келганда, улардан бир поғона устун ҳолда ўйин намойиш этишга бутун вужуди билан интилади. Махсус мухбиримизнинг «Насаф» сардори Умар Эшмуродов билан уюштирган суҳбати шу ва бошқа мавзуларни қамраб олди.

- Ҳаётингизда сизнинг хатти-ҳаракатингиз билан содир бўлган воқеа туфайли жамоангизни қийин аҳволда қолдирган дамларингиз бўлганми?

- Албатта, ҳам ҳимоячи, ҳам сардор сифатида ўйнаш осонмас. 2021 йилда ОФК кубоги баҳсларидаги ҳар бир кичкинагина хато ҳам қимматга тушишини «Ли Ман» (Гонконг) билан ярим финалда гувоҳи бўлдик. 2-бўлим бошида жиддий хатоим дарвозамиз ишғол қилинишига олиб келди. Шунда ҳаётимда ҳеч содир бўлмаган воқеа рўй берди. Оёғим тойиб кетса бўладими!..

- ОФК кубоги финалида «Насаф» 2011 йилги натижани такрорлайди, деб умид қилгандик...

- Биринчидан, жамоамиз ёш, иккинчидан, ўйин сафарда бўлиб ўтди. Катта босимни кўтаришнинг ўзи бўлмайди. Агар 2020 йилги таркибимиз бўлганида, кўзлаган мақсадимизга эришишимиз мумкин эди. Бошқа томондан, ёшларимиз халқаро майдон ҳавосидан баҳраманд бўлишди. 2022 йилда таркибни 3-4 нафар тажрибали футболчи билан кучайтирсак, Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларида омад кулиб боқса, ажабмас.

- Оддий қишлоқ йигитининг катта футболга кириб келиши қандай кечган?

- 1992 йил 30 ноябрда Косон туманидаги Тинибек қишлоғида туғилганман. Отам Юсуф Очилов, онам Меҳриниса Элбоевалар ўқитувчилик касбида ҳурмат-эътибор топишяпти. Оилада уч ўғилмиз. Укаларим - Қувончбек олий маълумотли энергетик, Ўктам Қарши давлат университетининг 2-босқич талабаси. Футболга бўлган меҳр менга ором бермади. 2004 йил Қарши шаҳридаги махсус футбол мактабида ўқишни давом эттирдим. Устозим Умирқул ака Раҳматуллаевдан 11 ёшимда сабоқ олишни бошлаган бўлсам, 9-синфни тамомлаб, Қарши олимпия захиралари коллежида мураббий Ўткир Холиқов раҳбарлигида футболга доир билимимни янада оширдим. 2012 йил коллежни тамомлаб, фаолиятимни «Шўртан»да бошладим. 2017 йилнинг биринчи даврасигача «оқ бўрилар» шарафини ҳимоя қилдим. «Шўртан» 2013 йил кучлилар сафини тарк этиб, 2015 йил яна элитага қайтди. 2017 йил гарчи чемпионатда 12-ўринни эгаллаган бўлсада, ФИФА қарори билан қарздорлик туфайли олий лига билан мажбуран хайрлашди. Шу йиллар давомида Эркин Мирзаев, туркманистонлик Саид Саидов, шунингдек, Зоир Тўрақулов, Мухтор Қурбонов, Ихтиёр Каримов каби мураббийлар қўл остида ўйнадик. Футбол фидойиси Оллоёр Расулов (охирати обод бўлсин)нинг ҳам хизмати катта бўлди. «Шўртан» таркибида олий лига ўйинларида иштирок этдим. 2017 йилнинг 2-даврасидан Рўзиқул Бердиев таклифи билан «Насаф» сафига қўшилдим.

- Ўзбекистон миллий термаси таркибида жаҳон чемпионати саралаш баҳс­ларидаги иштирокингиз ҳам ҳаётингиздаги муҳим воқеалардан бири бўлди. Шундай эмасми?

- Худди шундай. Дастлаб Беларусь термаси, 2021 йилнинг ёзида Туркманистон миллий жамоаси билан куч синашгандик. Дубайда Таиланд термасига қарши тўп сурдик. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралаш ўйинлари ҳам муросасиз кечди. Сингапур, Яман жамоалари билан ўтказилган муҳим учрашувларда иштирок этдим.

- Сизнингча, термамизнинг жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги босқичига чиқолмаганига нима сабаб бўлди?

- Пандемия таъсири футболда ҳам сезилди. КХДР термасининг ушбу саралашда қатнашмаганлиги бизга ҳам таъсир қилди. Гарчи гуруҳда 15 очко тўплаган бўлсак-да, ҳисобимиздан 6 очко олиб ташланди. Натижада гуруҳда қолиб кетдик. Умид қиламизки, нав-батдаги мундиал учун баҳслар омадли бўлади.

- Ўз позициянгиздаги қайси футболчиларга мухлислик қиласиз?

- «Ливерпул»даги Виржиль ван Дейкнинг ўйинларидан, қайсидир маънода, дарс оламан. Италия футболи, хусусан, «Ювентус» иштирокидаги учрашувлардан ҳам ўрганадиган томонлар кўп.

- «Насаф» мавсум-2021да учта фронтда ҳаракат қилди...

- Суперлига ўйинлари муросасиз ўтди. «Пахтакор» муддатидан олдин чемпионликни тантана қилди. Совринли ўринлар учун АГМК, «Сўғдиёна» ва биз кураш олиб бордик. Афсуски, сўнгги турда «Локомотив»дан енгилиб, кумуш медалдан мосуво бўлдик.

- Ҳал қилувчи ўйинда «Насаф»га нима етишмади?

- Тан олиш керак. Икки кун олдин АГМК билан кубок ярим финалида 120 дақиқа тўп сурдик, ҳали чарчоғимиз тарқамаганди. Боз устига, Жўрабек Манноновнинг четлатилиши кайфиятимизни тушириб юборди. 70-дақиқага келиб ўйинимизни тамомила йўқотиб қўйдик. Балки яна бир кун вақт бўлганида, «темирйўлчилар» билан ўйин бош­қача бўлармиди...

- Шундан сўнг «Насаф» олдида битта йўл қолганди. У ҳам бўлса, Ўзбекистон кубоги финалида «Пахтакор»ни мағлуб этиш вазифаси. Бу ишни уддалаш ҳам осон кечмаслиги аниқ эди...

- Бўлмасам-чи. Кучли таркибга эга «Пахтакор»га чемпионат ўйинларида икки марта имкониятни бой бергандик. Қолаверса, «шерлар» чемпионликка эришишгани туфайли руҳий устунликка эга эдилар, биз эса «Локомотив» билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ҳали ўзимизга келиб улгурмагандик. Шунга қарамай, финалга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрдик. Самар-қанддаги баҳсда охиригача курашдик ва мақсадимизга етдик.

- Ўтган мавсум VARдан фойдаланиш ўзбек футболига нима берди, деб ўйлайсиз?

- Истардимки, ҳеч бир жамоа ҳакамликдаги баъзи бир жузъий хатолардан жабр кўрмасин. VARнинг катта футболга кириб келиши бу ижобий ҳолат. Аксарият учрашувларда унинг фойдаси катта бўлди. Фақат, имкон даражасида вақт чўзилмаса бўлди.

- Кўплаб мураббийлар қўл остида тўп сурдингиз. Уларнинг қайси бирини алоҳида эътироф этасиз?

- Ҳамиша улардан нимадир ўрганишга интилганман, бу тажрибани ҳамон учрашувлар жараёнида қўллаб келаман. Вадим Абрамовни маданиятли инсон сифатида қадрласам, Рўзиқул Бердиевни ўз устида мунтазам ишлайдиган масъулиятли устоз деб биламан. Мухтор Қурбонов, Ихтиёр Каримов, Саид Саидов, Эркин Мирзаевларда ҳам ўрганса арзийдиган жиҳатлар кўп.

- Футболдан ташқаридаги ҳаёт тарзингиз ҳам кўпчиликни қизиқтиради...

- Оилалиман. Турмуш ўртоғим Гулифархон Саъдуллаева Қарши давлат университетининг ўзбек филологияси 1-бос­қич талабаси. Ўғлимиз Умиджон уч ёшда. Ўзим Қарши давлат университетининг жисмоний тарбия факультети 3-босқичида таҳсил оляпман.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:10, 09.01.2022. Ўқилди: 3173 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Милан Рафаэл Леау 7
4 Интер Хакан Чалханоглу 7
5 Интер Маркус Тюрам 6
6 Наполи Расмус Хейлунд 6
7 Комо Нико Пас 6
8 Удинезе Николо Дзаньоло 6
9 Рома Матиас Соуле 6
10 Парма Матео Пеллегрино 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.