Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим»

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Канадага қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ҳар қандай учрашувларда албатта хатолар бўлади. Хатоларни 10 кундан кейинги ўйинларда эмас, айнан мана шундай ўртоқлик ўйинларида қилган яхшироқ. Футбол шундай. Биринчи бўлимда жамоамиз ихчам ва агрессив ўйнади. Иккинчи бўлимда эса тўп назоратини кўпроқ қўлга олишни хоҳладик. Аммо интенсивликни йўқотдик ва бир нечта хатоларга йўл қўйдик. Бундай ўйинларда хато қилсангиз, бунинг учун жазоланасиз.

— Футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим. Мен келганимдан бери юқори интенсивликда ўйнаш устида ишлаяпмиз. Осиё футболи билан халқаро футбол ўртасидаги фарқни яхши биламан. Бу осон эмас, аммо биринчи бўлимда жамоамда кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим.

— Мен Канада терма жамоасини анчадан бери кузатиб бораман. У ерда кўплаб дўстларим бор. Сўнгги уч-тўрт йил ичида жамоа сезиларли даражада ўсди. Футбол Канадада жуда оммалашди. Кўплаб дўстларим билан суҳбатлашдим. Бугун ҳам жуда иқтидорли футболчиларни кўрдим.

— Юқори интенсивликда ўйнаганда жароҳатлар бўлиб туради. Ҳозирча жиддий нарса йўқ. Эртага ва индинга кўрамиз. Менимча, бугун ҳамма учун энг катта муаммо совуқ об-ҳаво бўлди. Шунга қарамай, кўплаб мухлислар стадионга келишди. Бундай қўллаб-қувватлаш остида ўйнаш биз учун жуда ёқимли бўлди.

— Бундай стадионда ўйнаш имкониятига эга бўлсангиз, бундан завқланишингиз ва қадрлашингиз керак. Бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга раҳмат айтишимиз керак. Бугун бу совуқ ҳавода стадионга келиш осон бўлмади.

— Португалия, Колумбия ва Конго жуда кучли жамоалар. Улардан иккитаси дунёнинг энг кучли терма жамоалари қаторига киради. Улар билан ўйнаш жуда қийин бўлишини биламиз. Аммо футболчиларимга ҳам айтдим: бизда йўқотадиган ҳеч нарса йўқ. Бу мамлакатимиз тарихидаги илк Жаҳон чемпионати. Шунинг учун уларга фақат битта нарсани айтаман — бундан завқланинг. Жаҳон чемпионатида ўйнаш имконияти ҳар доим ҳам насиб этавермайди.

— Ҳусанов жуда яхши футболчи. У ҳали янада ривожланиши мумкин, чунки унинг салоҳияти жуда катта. Баъзан ҳаддан ташқари агрессив бўлиб кетади, ҳозир эса вазиятларни яхшироқ ўқишни ўрганиши керак. Аммо ҳимоячи сифатида у жуда ҳам яхши футболчи.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 10:32, 02.06.2026. Ўқилди: 2117 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик