Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон «Кака» Аҳмадалиевнинг (10-0, 7 КО) навбатдаги рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда BoxingScene хабар қилмоқда.

IBF ташкилоти Аҳмадалиев ва мазкур тоифада мажбурий даъвогар филиппинлик Марлон Тапалес (35-3, 18 КО) ўртасидаги жангни ташкил қилиш борасида қарор чиқарган. Ҳар икки томон вакилларига ўзаро келишувга эришиш учун 2 февралга қадар муҳлат берилган. Агар томонлар келишувга эриша олмаса, жанг ташкилотчиси аукцион орқали аниқланади.

Тапалес сўнгги жангини 2021 йил 11 декабрида япониялик Ҳироаки Тешигаварага қарши ўтказиб, уни иккинчи раундда нокаутга учратганди. Бу орқали филиппинлик боксчи IBF камари учун мажбурий даъвогарга айланган. Аввалроқ у Аҳмадалиевнинг собиқ рақиби Рёсуке Ивасага имкониятни бой берганди.

Аҳмадалиев сўнгги жангини 2021 йилнинг 19 ноябрида Хосе Веласкесга қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди.

Қайд этиш керак, IBF қўйган шартга кўра, ҳеч бир боксчи жанг бўлиб ўтадиган санага қадар бошқа жанг учун шартнома тузиши тақиқланади. Бу эса Аҳмадалиевнинг барча камарларни бирлаштириш истагини ортга суради. Шу тариқа Муроджон ва WBC ҳамда WBO камарлари эгаси Стивен Фултон (20-0, 8 КО) ўртасидаги жанг яқин орада ўтказилмайдиган бўлди. Маълумот учун, 2022 йилда Фултонни ҳам мажбурий ҳимоя жанги кутиб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:14, 09.01.2022. Ўқилди: 3884 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик