Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Холанднинг олдида иккита катта йўл қолган. У қай бирини танлайди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрлинг Ҳолланднинг бўлажак трансфери айни дам Килиан Мбаппеникидан ҳам қизиқроқ тус олган. Ҳозирда «ПСЖ» ва «Реал» француз учун курашаётган бўлса, норвегиялик футболчига деярли барча топ-клублар оғиз солиб кўрди. Унинг «Боруссия» билан шартномаси 2,5 йилдан сўнг тугайди. Бироқ Эрлинг Дортмундда охиригача қўним топиши жуда қийин.  талаб жуда юқори. Қуйида унинг бўлажак манзили қаер бўлиши ҳақида қисқача фикр юритамиз.

«Барселона»

Каталонияликнинг Ҳоланд агенти билан оғзаки келишуви мавжуд, лекин уни сотиб олишга пул ҳозирча етарли эмас. Жоан Лапортанинг шахсан ўзи Холандни Каталонияга жалб қилмоқчи. Буни «Барселона»нинг собиқ раҳбарларидан бири Луис Карраско ҳам тасдиқлади: «Лапорта Холандни жамоамизда кўрмоқчи эканини жуда яхши биламан. Қолаверса, Эрлингнинг ўзи ҳам ЕЧЛни ютиши бўлган жамоа таркибида ўйнашни мақсад қилганини рост», - дейди Карраско.

Шунингдек, Лапорта Эрлингнинг агенти Мино Райола билан ҳам яхши муносабатлар ўрнатган. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг декабрида улар норвегияликнинг «Барселона»га ўтишини муҳокама қилишган. Ўшанда матбуот ҳатто Райоланинг Лапортага Холандни Каталонияга кўчиб ўтишга кўндиришга ваъда берганини ёзишган эди. Аммо бу жиддий сумма ва юқори уринишларни талаб қилади.

Бироқ бу ердаги асосий муаммо аслида бошқа ва кутилганидан ҳам жиддийроқ бўлиши мумкин. Айниқса, Ла Лига раҳбари Хавер Тебас бунга шубҳа билан қарайди. Холанд билан шартнома имзолаш учун «Барса» мавжуд бўлган маош фондини қисқартириши керак. «Биз ҳаммамиз бу борада «Боруссия»нинг қанча маош сўраётганини жуда яхши биламиз. Бу ҳолатда «Барса» деярли барча камоматларни қоплаши керак бўлади ва бу имконсиз. Чунки мен деярли 500 миллион евро ҳақида гапиряпман”, - дейди Тебас.
Шу жумладан, «Барса» аллақачон клубга янги ҳомий изламоқда - улар Япониянинг Ракутен компанияси билан ҳамкорликни давом эттиришни истамаяпти (айрим маълумотларга кўра, бу клубга йилига 55 миллион евро даромад олиб келмоқда ва мутасаддилар томонидан анча кам дея баҳоланди). Жерар Ромеронинг айтишича, энди клуб учун янада кучли ва «бақувват» компанияларни топиш вақти келган.

«Реал Мадрид»

Мадридликларда вазият бошқачароқ. Клубда Холандни сотиб олиш учун етарли пул бор, лекин жамоа унга ортиқча тўламоқчи эмас. Мадридликларнинг иқтидорли норвегияликнинг трансферидан у қадар ҳам кўнгли тўқ эмас. Marca нашрининг хабар беришича, «Реал» Эрлингнинг эҳтимолий трансферига нисбатан салбий кайфиятда. Жамоанинг асл мақсади эса Килиан Мбаппе. Шунга қарамай, Холанд интервьюларидан бирида фаолиятини айнан «қироллик клуби»да давом эттирмоқчилигига ишора қилган.

Журналист Жанлука Ди Марцио ҳужумчининг Ла Лигада ўйнашни хоҳлаётгани ҳақида кўплаб постларни эълон қилди. Мутахассис унинг эҳтимолий трансферида «Реал»нинг устунлигини юқори баҳолайди. «Айни дам Холандни сотиб олишга фақатгина «Реал» ёки «Барселона»нинг қурби етади холос. Ҳатто, у «Атлетико» ёки бошқа Ла Лига клубига ўтишни хаёлига ҳам келтирмаган. Балки шунинг учун ҳам у ўз агентига «Реал»га ўтишини ташкиллаштириши борасида хабар бергандир.

Агар бу иш ўхшамай қолса, катта эҳтимол билан унга иккинчи асосий даъвогар «Барселона» бўлиб қолади. Шундан кейин эса «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва бошқалар билан кураш олиб бориши мумкин. Юқорида таъкидлаганимиздек, Холанднинг ўзи ҳам қачондир Испанияда ўйнашини айтган. У Марбелада ўтказган Рождество таътилида мухлисларга шуни ишора қилган эди.

Ҳозирда «Реал Мадрид»нинг молиявий аҳволи яхши. Ла Лига президенти Хавьер Тебас мадридликларда Холандни ҳам, Мбаппени ҳам сотиб олишга имконият борлигини айтди. Аммо «Реал» Мбаппени, «Барса» эса Холандни сотиб олса, лигага аввалги мавқе қайтишини таъкидлаган.

«Боруссия» уни сақлаб қола оладими?

Бу ерда дортмундликларнинг имкониятлари жуда кичик. Эрлинг эҳтимол, 2022 йилнинг ёзида Германияни тарк этади. Аммо форвард кейинги олти ойни албатта Дортмундда ўтказади. «Холанд январда ҳеч қаёққа кетмайди. Вариантларнинг бўлиши ҳам мумкин эмас. Европанинг энг яхши ҳужумчисини қишки танаффус вақтида осонгина сотиб юборишга ким ҳам рози бўларди? Мавсум оралиғида уни сақлаб қолиш албатта, қийин. Лекин биз буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз», - дейди клуб бош директори Ханс-Йоахим Ватцке.

«Боруссия» жамоа етакчисини  анчайин қониқарли молиявий таклиф билан ўзида ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Декабрь ойида Bild «Боруссия» унинг маошини икки баравар оширмоқчи (йилига 8 миллион евродан 16 миллион еврогача) экани ҳақида ёзган эди. Аммо Ла Лига ёки Премьер-лигада унга бунданда кўпроқ маош тўланиши тайин. Воқеалар ривожини эса биргаликда кузатамиз.

Киритилди: 01:09, 13.01.2022. Ўқилди: 8023 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
7 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик